4-мавзу. Бозор мувозанати, максимал ва минимал нархлар бозор мувозанати ва мувозанат нарх. Бозор мувозанатига таъсир қилувчи омиллар
Download 84.35 Kb.
|
4-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Максимал ва минимал нархлар, «қора бозор»ни вужудга келиши. 4. Истеъмолчи ютуғи ва ишлаб чиқарувчи ютуғи.
4-МАВЗУ. БОЗОР МУВОЗАНАТИ, МАКСИМАЛ ВА МИНИМАЛ НАРХЛАР 1. Бозор мувозанати ва мувозанат нарх. 2. Бозор мувозанатига таъсир қилувчи омиллар. 3. Максимал ва минимал нархлар, «қора бозор»ни вужудга келиши. 4. Истеъмолчи ютуғи ва ишлаб чиқарувчи ютуғи. Мувозанат - бу тизимнинг шундай бир ҳолатики, агар унга бирор бир ташқи куч таъсир қилмаса, у ўзининг ушбу ҳолатини сақлаб қолади. Талаб ва таклиф моделида талаб чизиғи билан таклиф чизиғининг кесишган нуқтаси бозор мувозанатини билдиради. Демак, бозор мувозанати талаб ҳажми билан таклиф ҳажмининг тенглигини таъминлайдиган нарх даражаси ва товар миқдори билан аниқланади. Талаб ва таклиф қонунига кўра шуни таъкидлаш мумкинки, агар бозор мувозанат ҳолатида бўлса, у ҳолда, унинг қатнашчилари товар нархини ёки товар миқдорини ўзгартиришга ҳеч нарса сабаб бўлмайди. P S D E Pe Q 0 Qe Мувозанат нарх ва мувозанат ишлаб чиқариш. Юқорида келтирилган бозор модели статик бўлиб, у маълум вақт оралиғини олади (масалан, у бир ойга, бир йилга тенг бўлиши мумкин). Бундай бозор моделида ўзгарувчилар вақтга боғлиқ эмас. Моделда талаб, таклиф ва нархларнинг боғлиқликларини вақт ўзгариши билан боғласак, модел динамик моделга айланади. Фараз қилайлик, маълум вақт оралиғида (масалан, бу оралиқ бир ой бўлсин) бир бирлик товарнинг бозор нархи бўлсин (яъни, товар нархи бир ой ичида ўзгармайди). Товарнинг бозор нархи мувозанат нархга тенг бўлиши ҳам, тенг бўлмаслиги ҳам мумкин. Агар биз вақт оралиғини қарасак, у ҳолда қийматларни қабул қилади. - нарх траекториясини ёки динамик модел траекториясини беради. Товарнинг максимал ва минимал нархи. Баъзи вақтларда бозор нархи давлат томонидан ўрнатилади. Нарх максимал дейилади, агар ўрнатилган нарх мувозанат нархдан кичик бўлса ( - мувозанат нарх) ва нархни максимал нарх дан юқори белгилаш таъқиқланса. Максимал нарх баъзи бир маҳсулотларга аҳолини ушбу маҳсулот билан маълум даражада таъминлаш мақсадида давлат томонидан ўрнатилади. Талаб ва таклиф назариясига кўра, максимал нархнинг ўрнатилиши маҳсулот танқислигига олиб келади (16-расм). D P ED E Pe Pн 0 E S D P ES ED Pe Pн 0 Нарх минимал бўлганда маҳсулот ортиқчалиги. Агар сотувчиларга товарни максимал нарх дан юқори нархда сотишга рухсат бўлмаса, таклиф миқдор билан чегаралангани учун, норасмий бозор (хуфиёна бозор) вужудга келади (расмда бу нуқта орқали ифодаланган ва бу бозорда товар норасмий бозор нархи да сотилади; мувозанат нархдан анча юқори бўлиши мумкин). Маҳсулотнинг нархи минимал нарх дейилади, агар минимал нарх мувозанат нархдан катта бўлса, (Ре-мувозанат нарх) ва нарх ни пасайтириш мумкин бўлмаса. Бундай минимал нарх давлат томонидан, ушбу маҳсулотни ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш учун ўрнатилади. Минимал нархнинг ўрнатилиши, ортиқча маҳсулотнинг вужудга келишига олиб келади ёки маҳсулотлар сотилмасдан омборларда тўпланиб қолишига олиб келади. Эътиборингиз учун ташаккур!Download 84.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling