Бошланғич нарх буюртмачи томонидан ёки унинг буюртмаси бўйича жалб этилган ташкилот томонидан аниқланадиган танлов савдолари предметинингҳисоблаб чиқилган қиймати; баҳоловчи гуруҳ


Download 49.85 Kb.
bet1/11
Sana20.03.2023
Hajmi49.85 Kb.
#1284906
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
industrial iqti MI


Мазкур Низом капитал қурилиш, шунингдек илгари тўхтатиб қўйилган объектлар қурилишини давом эттириш билан боғлиқ ишлар ва хизматларнинг бутун комплексини (кейинги ўринларда матнда ишлар, хизматлар деб юритилади) бажариш, товарлар харид қилиш, асбоб-ускуналар сотиб олиш юзасидан танлов савдолари (тендерлар)ни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби ва шартларини белгилайди.
Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида марказлаштирилган манбалар (давлатнинг капитал қўйилмалари), давлат бошқарув органлари ва давлат корхоналари маблағлари, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилишда мажбурийҳисобланади, битта контракт бўйича 100 минг АҚШ долларидан ортиқ суммага.
2-бандда санаб ўтилмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга ошириладиган қурилиш объектлари учун мазкур Низом талаблари тавсия хусусиятига эга бўлади.
Мазкур Низом, агар хорижий кредитлар ва грантлар бериш шартларига кўра ўзгача тартиб белгиланган бўлса, товарлар, ишлар ва хизматлар харидига жорий этилмайди.
Танлов савдолари ўтказиш тўғрисидаги қарор буюртмачи томонидан фақат танлов савдолари предмети тегишли ҳужжатлар (кредит шартномаси, банк маълумотномаси, қурилишларнинг аниқ рўйхати, давлат бошқарув органи қарори ва бошқалар) билан тасдиқланган молиявий ресурслар билан таъминланган тақдирдақабул қилинади.
Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилган:
бошланғич нарх - буюртмачи томонидан ёки унинг буюртмаси бўйича жалб этилган ташкилот томонидан аниқланадиган танлов савдолари предметинингҳисоблаб чиқилган қиймати;
баҳоловчи гуруҳ - офертани баҳолаш учун танлов комиссияси томонидан ташкил этиладиган вақтинчалик орган;
баҳоловчи комиссия - эркин савдода харидни амалга оширишда буюртмачи томонидан ташкил этиладиган доимий ёки вақтинчалик орган;
баҳолаш мезонлари - талабгорларни танлаш ҳамда офертани баҳолаш ва савдолар ғолибини аниқлаш учун фойдаланиладиган кўрсаткичлар;
буюртмачи - инвестор ёки товарлар, ишлар ва хизматлар харидини амалга ошириш учун белгиланган тартибда инвестор томонидан белгиланган юридик шахс;
талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлаш - танлов савдоларида қатнашишга қўйиш учун талабгорларни танлаш;
инвестор - товарлар, ишлар ва хизматлар харидига ўз маблағларини ёки қарз олинган маблағларни (бюджетдан молиялаштиришда - бюджетдан ажратиладиганмаблағларни) қўювчи юридик ёки жисмоний шахс;
капитал қурилиш - янги қурилиш, корхоналарни кенгайтириш, реконструкция қилиш, замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш, объектлар ва асосий воситаларни мукаммал таъмирлаш, шу жумладан лойиҳа-қидирув ишларини бажариш;

Download 49.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling