Бошланғич нарх буюртмачи томонидан ёки унинг буюртмаси бўйича жалб этилган ташкилот томонидан аниқланадиган танлов савдолари предметинингҳисоблаб чиқилган қиймати; баҳоловчи гуруҳ


Download 49.85 Kb.
bet5/11
Sana20.03.2023
Hajmi49.85 Kb.
#1284906
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
industrial iqti MI

V. ТАНЛОВ САВДОЛАРИНИ
ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК

46. Танлов савдолари ташкилотчиси танлов савдолари тўғрисида пудратчини (етказиб берувчини) аниқлаш санасидан камида 30 кун олдин оммавий ахборот воситаларида эълон беради ёки потенциал пудратчиларга (етказиб берувчиларга) танлов савдоларида қатнашишга таклифнома жўнатади.


47. Танлов савдолари ўтказилиши тўғрисидаги эълонда ёки танлов савдоларида қатнашишга таклифномада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
танлов савдолари ташкилотчисининг номи ва манзили;
танлов савдолари предметини маблағ билан таъминлаш манбалари;
танлов савдолари предметининг тавсифи ва уни сотиш жойи;
танлов савдолари предметини сотиш муддати;
талабгорларга қўйиладиган асосий шартлар;
танлов ҳужжатларини сотиб олиш жойи ва унинг учун тўлов миқдори;
оферталарни тақдим этиш жойи, охирги куни ва вақти;
оферталарни очиш жойи, куни ва вақти.
Танлов савдолари ва /ёки талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлаш тўғрисидаги эълон оммавий ахборот воситаларида чоп этилади. Буюртмачининг қарорига кўра хорижий пудратчилар (етказиб берувчилар) танлов савдоларида қатнашишга таклиф этилиши мумкин. Бунда мамлакатимизнинг товар ишлаб чиқарувчилари (ишларни бажарувчилари, хизматлар кўрсатувчилари) учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган нарх преференциялари, шунингдек қонунчиликка мувофиқ кичик бизнес субъектлари учун ажратиладиган квоталар миқдорлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган эълон қоидага кўра, энг оммавий даврий нашрларда, газеталарда, web-caйтда ва /ёки БМТнинг Development Business нашрида жойлаштирилади, шунингдек хорижий мамлакатларнинг элчихоналари орқали таклифномалар жўнатиш воситасида амалга оширилади.
48. Оферталарни тақдим этиш муддати эълон оммавий ахборот воситаларида берилган кундан бошлаб камида ўттиз кунни ёки таклифномалар жўнатилган кундан бошлаб ўттиз беш кунни ташкил этиши керак.
Мелиорация объектларида таъмирлаш-тиклаш ишлари объектлари учун оферталарни тақдим этишнинг энг қисқа муддати оммавий ахборот воситаларида эълон берилган кундан бошлаб 15 кунни ёки таклифномалар жўнатилган кундан бошлаб 20 кунни ташкил этади.
49. Танлов савдолари ўтказилиши тўғрисидаги эълон фақат танлов ҳужжатларига ижобий эксперт хулосаси мавжуд бўлган тақдирдагина чоп этилиши мумкин.


Download 49.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling