Бошланғич нарх буюртмачи томонидан ёки унинг буюртмаси бўйича жалб этилган ташкилот томонидан аниқланадиган танлов савдолари предметинингҳисоблаб чиқилган қиймати; баҳоловчи гуруҳ


танлов савдоларида иштирок этишга буюртманомаларни таъминлаш


Download 49.85 Kb.
bet2/11
Sana20.03.2023
Hajmi49.85 Kb.
#1284906
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
industrial iqti MI

танлов савдоларида иштирок этишга буюртманомаларни таъминлаш - оферент томонидан буюртмачининг талабига кўра улар бўйича дастлабки мажбуриятни банк берадиган банк кафолати, топшириқ, захира аккредитивлар, чеклар шаклидаги танлов савдолари шартларида назарда тутилган исталган мажбуриятнинг, ёхуд таъминлашнинг бошқа турларида таъминланиши;
талабгор - офертаси савдо ташкилотчиси томонидан рўйхатдан ўтказилгунга қадар таклиф этилган шартларда танлов савдоларида қатнашиш ниятини билдирган юридик ёки жисмоний шахс;
танлов буюртманомаси акцепти - унинг ютган офертаси эътироф этилган ҳолда оферентга юбориладиган ва шартнома тузишга таклиф ҳисобланадиган буюртмачининг ёзма билдиришномаси;
танлов комиссияси - мазкур Низомнинг 12-бандида санаб ўтилган функцияларни бажариш учун буюртмачи томонидан ташкил этиладиган доимий ёки вақтинчалик орган;
танлов савдолари - танлов ҳужжатларида назарда тутилган мезонлар ва шартларга мувофиқ товарнинг мақбул етказиб берувчисини, ишларни бажарувчини ва хизматлар кўрсатувчини танлаш усули;
танлов савдолари предмети - товарлар, ишлар ва хизматлар;
танлов савдолари ташкилотчиси - буюртмачи ёки танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш учун буюртмачи томонидан жалб этиладиган юридик шахс;
танлов ҳужжатлари - танлов савдоларининг техник, молиявий, тижорат, ташкилий тавсифлари ва бошқа тавсифлари тўғрисидаги ҳамда танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш шартлари, тартиб-қоидалари тўғрисидаги дастлабки ахборот мавжуд бўлган ҳужжатлар туркуми;
товар - хом ашё, буюм, конструкция, асбоб-ускуналарга бутловчи буюмлар, қаттиқ, суюқ ёки газсимон ҳолатдаги предметлар, энергиянинг барча турлари, шунингдек етказиб бериладиган товарга қўшимча равишда кўрсатиладиган хизматлар, агар уларнинг қиймати товар қийматининг ўзидан ортиқ бўлмаса;
оферент - малака танловидан ўтган ва офертаси танлов савдолари ташкилотчиси томонидан рўйхатдан ўтказилган талабгор;
оферта - танлов ҳужжатларида белгиланган шартларга мувофиқ тақдим этилган танлов савдолари предметига нисбатан талабгорнинг таклифи;

Download 49.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling