Ўзбекистонда товарлар сифати ва рақобатбардошлик даражасини ошириш йўллари


Download 103 Kb.
bet1/3
Sana17.02.2023
Hajmi103 Kb.
#1205377
  1   2   3
Bog'liq
товарлар сифати ва рақобатбардошлик даражасини ошириш йўллари.


Aim.uz

Ўзбекистонда товарлар сифати ва рақобатбардошлик даражасини ошириш йўллари.

Ҳозирги бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида мамлакатимизни иқтисодий салохиятини муцахкамлаш ва ривожланишда, дуне бозорида илдам қатнашишда товарлар сифатини кўтариб, уларни рақобатбардош товарларга айлантириш энг долзарб муаммолардан биридир.Бозор иқтисодиёти шароитида рақобат алоҳида фаолликкка эга бўлади.Ҳар бир xаридор ўз ига еккан товарни сотиб олади, истеъмолчилар эса рақиблар товарига нисбатан кўпроқ ижтимоий эҳтиёжларига мос келувчиларини танлашади. Шунинг учун рақобатбардошлик (танланган бозорда товарни сотиш имконияти)ни фақат рақиблар товарни солиштириш орқали аниқлаш мумкин. Рақобатбардошлик нисбий тушунча, аниқ бозорга ва унга кириш вақтига боғлиқдир.


Товар рақобатбардошлигини ўрганиш мураккаб ва ўз ичига қуйидаги босқичларни олади:
- Товарни сотиш бозорни ўрганиш;
- Рақиблар ҳақида маълумотлар йиғиш;
- Истеъмолчилар талабларини ўрганиш;
- Рақобатбардошлигини ошириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш;
- Ишлаб чиқариш ва бозорга синов сотишлари билан чиқиш ҳақидаги қарор.Бу масалаларни ҳал қилиш корхонада товар рақобатбардошлиги даражасини баҳолашнинг узлуксиз тизимини яратишни талаб қилади.
Ҳар қaндaй товар бозорга чиқиши биланок ўз рақобат қобилиятини йўқота бошлайди, бу жараённи сeкинлатиш мумкин, бу иқтисодий фойда ва олдинги буюм рақобат қобилиятини тўла йўқотиш пайтигача бозорга янги товар билан чиқиш имкониятини беради.


Товарлар бозори конъюнктурасини ўрганиш усуллари.

Бозорни тадқиқ этиш, унда ўз нишасини аниқлашга чет эл фирма ва компаниялари катта маблағлар сарфлайдилар. Масалан, АҚШда йиллик сотиш ҳажми 25 миллион доллар бўлган компаниялар ўз маркетинг бюджетларининг 3,5 фоизга яқинини маркетинг тадқиқотларига ажратади. Истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ишлаб чиқариш воситалари етказиб берувчи корхоналарга нисбатан бу соҳага кўпроқ маблағ сарфлайдилар. Буни қуйидаги жадвалда (2 - жадвал) ҳам кўришимиз мумкин.


Жадвалда келтирилган маълумотлар ҳозирги кунда ҳам ўз кучини йўқотгани йўқ. Бозор бир қарашда оддий бир тизимни ташкил этсада, ҳақиқатда бундай эмас. Чунки унинг барча элементлари доим ҳаракатда бўлади. Шунинг учун бозорда юз бераётган барча ўзгаришлар, унда вужудга келган мутаносибликларни ўрганмай туриб бозорда иш юритиш мумкин эмас.
Компания ёки фирма (корхона) бозорни ўзлаштиришдан олдин, албатта комплекс тадқиқотлар ўтказади ва унга албатта катта маблағ сарфлайди. Керакли изланишларни ўтказмай таваккал қилиш ярамайди. Бозор рақобати шароитида тижорат таваккалчилиги жуда юқори ва қийматлидир.

Download 103 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling