Ўзбекистонда товарлар сифати ва рақобатбардошлик даражасини ошириш йўллари
Download 103 Kb.
|
товарлар сифати ва рақобатбардошлик даражасини ошириш йўллари.
Ер қ П қ Рн - Рэ
бунда, Ер - бозор сиғими; П - ишлаб чиқариш томонидан бозорга таклиф қилинган товарлар ва хизматларнинг умумий ҳажми; Рн - импорт ҳажми; Рэ - экспорт ҳажми. Ички бозор сиғимини ҳисоблашда бошқа омиллар: тўлов қобилиятига эга талаб, йил бошидаги товар заҳиралари қолдиғи, товарлар бозорининг умуман (рақобатчилар товарлари билан ҳам) тўйинганлиги, киши бошига ўртача истеъмол, корхоналар, ташкилотлар эҳтиёжлари ҳам ҳисобга олинади. Миллий иқтисодиёт айрим тармоқларининг ривожланиш тенденцияларини, шуниндек, уларнинг техник ва технологик ривожланиш даражаси ташқи фирмалар, давлат ва тадбиркорлар томонидан амалга ошириладиган инвестицияларини ҳам, эътиборга олиш керак. Муаммони нисбатан кенг, ҳар томонлама ва комплекс ўрганиш керак. Алоҳида товарлар бўйича бозор улушини ҳисоблаш формуласи: дир. бу ерда: qa - товар улуши; Ка - товарнинг рақобатга лаёқати; m - талаб ва таклиф орасидаги нисбат кўрсаткич; bi - товар етказиб берувчининг обрўси кўрсаткичи; ba - рақобатчи фирма обрўси кўрсаткичи. Маркетинг фаолиятининг муҳим вазифаси - фирма имкониятларининг бозордаги улушини аста-секин ортишига йўналтириш ва тадбирлар ишлаб чиқишдир. Бу нарса чуқур илмий изланишлар ўтказишни, бозор "нишаси"ни аниқлашни талаб қилади. Бозор "нишаси" бозорнинг шундай сегментики, бу ерда товар реализацияси учун энг яхши шароитлар ва шу фирма иши учун қулайликлар мавжуд бўлади. Бу ишни амалга оширишда бозорни сегментлаш алоҳида аҳамият касб этади. Aim.uz Download 103 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling