Талаб ва таклиф назариялари. Бозор мувозанати. 1-§. Талаб ва унинг ўзгарувчанлиги. Талаб эластиклиги


Download 0.87 Mb.
bet1/14
Sana16.04.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1358569
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Talab va taklif nazariyasi. Bozor muvozanati


Aim.uz

1X БОБ. ТАЛАБ ВА ТАКЛИФ НАЗАРИЯЛАРИ. БОЗОР МУВОЗАНАТИ.
1-§. Талаб ва унинг ўзгарувчанлиги.
Талаб эластиклиги

Бозор, энг аввало истеъмолчи билан ишлаб чиќарувчи, харидор билан сотувчи ўртасидаги айирбошлаш олди-сотди муносабати сифатида майдонга чиќади. Харидорнинг бозордаги Џаракати талаб, сотувчиники эса таклиф шаклида намоён бўлади.


Бозор иќтисодиётида «талаб» билан «таклиф» фундаментал, асосий тушунчадир.
Талаб — бу пул маблаƒлари билан таъминланган эЏтиёжнинг бозорда намоён бўлишидир. Бошќача айтганда талаб тўлов ќобилиятига эга бўлган эЏтиёждир. Кўйлак олгингиз келди, лекин пулингиз бўлмаса, у хоЏишлигича ќолади, пул бўлгандагина у талабга ай-ланади.
Талаб ўз ичига аЏолининг истеъмол буюмлари ва хизматларга, товар ишлаб чиќарувчиларнинг иќтисодий ресурсларга талаби, турли ташкилот, муассасалар талабларини олади. Айрим харидор, турли истеъмолчилар, гуруЏий ёки бутун мамлакат миќёсида харид ќилиб олишни хоЏлаётган аниќ турдаги товар Џажми талаб ќилинган товар миќдори дейилади. Истеъмолчилар харид ќилишни хоЏлаётган товарлар билан харидорлар томонидан реал сотиб олинган товарлар миќдорини фарќлаш керак. Чунки, улар мос келмаслиги мумкин. Сабаби, хоЏлаганларига ќараганда камроќ сотиб олишлари мумкин. Бу шу товарни сотиб олиш учун зарур миќдорда пулга эга эмасликларини кўрсатади.
Одатда, талаб деганда энг аввало, аЏоли талаби назарда тутилади. У юќори даражада динамизм — ўзгариши билан ажралиб туради. АЏоли талабига кўра ишлаб чиќариш талаби шаклланади.
Умуман истеъмолчилар талабини иккига бўлиш мумкин:
1. Индивидуал талаб — айрим алоЏида харидорнинг талаби.
2. Бозор талаби — харидорларнинг турли хил товарларни сотиб олишга бўлган талабларининг йиƒиндиси. Товарлар ва хизматларга бўлган талабларни характери ва бошќа жиЏатларидан ќараб турли гуруЏларга бўлиш мумкин. Жамият миќёсида талабни, ўз навбатида истеъмолнинг маќсадига кўра икки гуруЏга бўлиш мумкин: истеъмол молларига талаб, иќтисодий ресурсларга талаб. Истеъмол моллари аЏолини эЏтиёжини ќондирса, ресурслар эса ишлаб чиќариш эЏтиё-жини ќондиради. Ќандай эЏтиёжларни ќондиришларига кўра талаб ќуйидаги гуруЏларга бўлинади:
1. Физиологик талаб — озиќ-овќат, кийим-кечак, турар жой, шунга ўхшашлар.
2. Ижтимоий-психологик талаб — обрў-эътибор, мода ва бошќалар.
3. Иќтисодий талаб — даромад, нарх-наво ва шунга ўхшашлар.
4. Социал талаб — турмуш даражаси, жамиятдаги муЏит ва бош-ќалар.
Товарлар ва хизматларга бўлган талабнинг ќондирилиш даражасига ќараб:
ќондирилиши кечиктирилган талаб, барќарор ќондирилган талаб, нормал талаб, айниган талабларга бўлинади.
Кечиктирилган талаб носоƒлом иќтисодиёт ва мувозанати бузилган бозорга хос. Унинг ортиб бориши иќтисодий тангликни, инќи-розни янада чуќурлаштиради, инфляцияни кучайтиради. Корхона, ташкилот, аЏоли ќўлида тўпланган пул бозорга тазйиќ ўтказади.
Талаб борган сари ўсиб боради. Бунинг сабаби:
— эЏтиёжлар ўсиб боради;
— даромадлар ўсади;
— меЏнат унумдорлиги ва ишлаб чиќариш ўсади. Мувофиќ равишда таклиф ўсади;
— маданият юксалиб боради.
Талаб одатда тез ўзгаради. Талаб ўзгариши деганда у ёки бу товарга бўлган талабнинг абсолют миќдорининг ўзгариши тушунилади.
Товарлар ва хизматларга бўлган талабнинг ўзгаришига жуда кўп омиллар таъсир ќилади. Уларнинг барчасини санаб ўтиш ќийин. Лекин асосийларини кўрсатиш мумкин.
1. Талабга, энг аввало нарх таъсир ќилади. Талаб билан нарх ўзаро функционал боƒланган бўлиб, бирининг ўзгариши, албатта иккинчисида намоён бўлади. Кўп омилларнинг ўзгариши охир-оќибат нарх ўзгариши орќали юзага келади.
2. Ўринбосар товарларнинг нархи. Ўринбосар ёки бир-бирига боƒлиќ товарларнинг бўлиш ёки бўлмаслиги талабга катта таъсир кўр-сатади.
Асосий товарнинг нархи юќори бўлиб, ўринбосар товарларни нархи арзон бўлса, ўринбосар товарларга талаб ортади ёки аксинча. Масалан, сариёƒ билан маргарин, ќўй гўшти билан мол гўшти ва Џ.к.
Яна шундай товарлар борки, улар бир-бирини тўлдирувчи Џисобланади. Айтайлик, бензиннинг нархи паст бўлса, машинада кўп юрилади, у ўз навбатида мотор мойига бўлган талабни кўпайтиради. Аксинча, бензин нархининг ошиши мотор мойига бўлган талабни камайтиради. Демак, бензин ва мотор мойига бўлган талаб бир-бирига боƒлиќ, бир-бирини тўлдиради.
3. Харидор диди, таъби, мода ўзгариши. Мавжуд товар тури учун истеъмолчилар дидининг ўзгариши ёки афзал кўриш, яъни моданинг харидор дидига мос келиши шу товарга бўлган талабнинг ортишига сабаб бўлади. Ёки аксинча Џолат юз бериши мумкин.
4. Харидор даромади. Таъкидлаб ўтганимиздек, талаб Џаќида гапирганимизда тўлов ќобилиятига эга бўлган талабни назарда тутамиз. Шунинг учун уни Џажмига таъсир ќиладиган муЏим омил аЏоли даромади.
Харидорлар даромадининг ўзгариши кундалик эЏтиёж молларига ќараганда узоќ муддат фойдаланиш мумкин бўлган товарларга кўпроќ таъсир ќилади.
Бошќача айтганда даромаднинг ўсиши саноат товарларига мебел, гилам, чангютгич, телевизор, мусиќа асбоблари ва бошќаларга бўлган талабни оширади.
5. Кутиладиган ўзгаришлар.
Ћозиргига нисбатан товарларнинг келгуси нархи ва бўлƒуси даромад истеъмолчиларнинг талабини ўзгартиради.
Келажакда нархлар кўтарилиши кутилса, харидорлар келажакда даромадларини йўќотмаслик учун товарларни кўпроќ сотиб олишга Џаракат ќиладилар. Талаб ортади. Аксинча, нарх тушиши ёки даромаднинг камайиши кутилса, жорий талаб пасаяди.
6. Демографик омил.
Бозордаги талабга харидорлар сони, ёши, жинси, маънавий аЏволи, минтаќавий, миллий психологик омиллар Џам таъсир ќилади.
Минтаќавий омилга иќлим шароити, ишлаб чиќаришнинг тузилиши, маЏаллий урф-одатлар, миллий омилга мамлакат доирасида эЏтиёжнинг юксалиш даражаси, умумий истеъмол даражаси, миллий-диний анъаналар ва кўникмалар, халќаро товар рекламаси ва ахборотларнинг мавжудлиги ва бошќалар киради. Натижада бир мамлакатда яратилган товарларга талаб, шу товар йўќ, яъни ишлаб чиќарилмайдиган мамлакатда Џам талаб уйƒотади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling