Аҳоли турмуш даражаси статистикаси Услубий кўрсатмалар ва намунавий мисолларни ечиш
Download 189,55 Kb.
|
Аҳоли турмуш даражаси статистикаси
Аҳоли турмуш даражаси статистикаси Услубий кўрсатмалар ва намунавий мисолларни ечиш Аҳоли турмуш даражаси ижтимоий-иқтисодий тушунча бўлиб, у кишиларнинг моддий ва маънавий-маърифий эҳтиёжининг қондирилиши ҳамда турмуш шароитининг яхшиланиш даражасини ифодалайди. Аҳоли турмуш даражасини ўрганишда ўқувчи қуйидаги кўрсаткичларни аниқлай олиши зарур: -аҳолининг жон бошига тўғри келадиган даромадлари ва ҳаражатлари, уларнинг таркибини; -номинал ва реал даромад динамикасини; -иҳтиёрдаги реал даромад динамикасини; -товар ва хизматлар истеъмоли даражасини; -даромадлар табақалашуви кўрсаткичларини; -қашшоқлик даражасини. I. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ўртача йиллик даромад қуйидагича аниқланади: бу ерда: РD – жами даромад, сўм; - аҳолининг ўртача йиллик сони, киши. Аҳолининг турмуш даражаси ўсиши учун PDнинг ўсиш суръати аҳоли сонининг ўсиш суръатидан тезроқ бўлиши керак. Буни аниқлаш учун турмуш даражаси индексини ҳисоблаш зарур.
Агар Аҳоли даромадлари таркиби ва таркибининг силижиши қуйидаги кўрсаткичлар орқали тавсифланади:
бу ерда: 2) Таркибий силжишларни баҳоловчи кўрсаткичлар: а) мутлоқ таркибий силжишлар чизиқли коэффициенти, b) мутлоқ таркиби силжишлар ўртача квадратик коэффициенти, с) нисбий таркибий силжишлар ўртача квадратик коэффициенти, d) К.Гатаев коэффициенти, е) Салаи коэффициенти, бу ерда: II. Номинал даромад – бу бевосита ходим меҳнатининг миқдорига ва сифатига қараб тўланадиган ҳақ бўлиб, у пул шаклида жами даромадни ўз ичига олади. Номинал даромад қуйидагича ҳисобланади: ND = MBOD + МКD, бу ерда: МBОD – меҳнат билан олинган даромад; МКD – мулкдан келган даромад. Реал даромад - жами пул даромадларидан турли тўловлар (солиқлар, ижтимоий суғурта тўловлари) чегириб ташлангандан кейин қолган қисми – соф пул даромадларини баҳо индексиги бўлиш ёрдамида аниқланилади: бу ерда: ТТ- трансферт тўловлари эвазига тушган даромадлар; ST – солиқлар ва турли тўловлар; - баҳонинг умумий индекси. Ихтиёрдаги даромад – мажбурий тўловлар ва бадаллар тўлангандан кейин қолган даромаддан иборат, яъни: ID=RD – (МТ+B); бу ерда: МТ – мажбурий тўловлар; B – бадаллар. Аҳолининг реал даромадлари динамикаси номинал даромадлар индексини баҳо индексига нисбати орқали аниқланади: бу ерда: - реал даромад индекси; - йиллик истеъмол баҳоси индекси. III. Товар ва хизматлар истеъмоли динамикаси ҳам баҳо индексини ҳисобга олган ҳолда қуйидагича аниқланади: бу ерда: Iq, Iqp ва Ip – мос равишда маҳсулотларнинг физик ҳажми, умумий ҳажми ва баҳо индекслари; Даромадларнинг ўзгаришини истеъмол ҳажмига таъсирини ўрганишда эластиклик коэффициентидан фойдаланилади: бу ерда: Бу кўрсаткичлар ўртача даромаднинг жон бошига 1% ўзгарганида истеъмол даражаси қанчага ўзгарганлигини баҳолайди. Агар эластиклик коффициенти - -модал ва медианал даромад; -фонд коэффициенти ва табақаланишнинг децили коэффициенти; -Джини даромадлар коэффицинти ва Лоренц эгри чизиғи; -қашшоқлик даражаси, қашшоқ аҳолининг жон бошига даромади. Уларни берилган ёпиқ оралиқлар, дициллар (10%) ва бошқа оралиқлар бўйича гуруҳланган аҳоли сонини жон бошига пул даромадлари миқдорлари бўйича тақсимлаш асосида ҳисобланади. Фонд коэффициенти (Кf ) – бу ўнинчи ва биринчи дицил гуруҳларда ўртача даромадларнинг нисбатларига тенг: бу ерда: Аҳоли даромадлари ва истеъмолининг дицил коэффициенти ( Дицили коэффициенти: бу ерда: Қуйи дицил қуйидагича ҳисобланади: бу ерда: - қуйи дицилни ўз ичига олувчи оралиқнинг катталиги; - қуйи дицилни ўз ичига олувчи оралиқ вазни; Юқори дицил қуйидагича ҳисобланади: бу ерда: - юқори дицилни ўз ичига олувчи оралиқнинг катталиги; - юқори дицилни ўз ичига олувчи оралиқ вазни; Даромадларни жамлаш (Джини - )коэффициенти – аҳолининг барча даромадлари йиғиндисининг алоҳида гуруҳлар орасида тақсимланишини кўрсатади ва у қуйидаги формула орқали ҳисобланади: бу ерда: - i- гурухдаги аҳолининг умумий аҳоли сонидаги салмоғи; n – табақаланиши бўйича аҳоли гуруҳларининг сони; cumdai – даромаднинг кумулятив салмоғи. Агар салмоқ фоизларда ифодаланган бўлса Джини коэффициенти қуйидаги кўринишларда бўлади: 10 фоизли тақсимот учун
Даромад тенг тақсимланганда Джини коэффициенти нулга интилади. Даромадлар тақсимланиши турлича бўлиб, қанчалик кўп гуруҳларга бўлинса Джини коэффициенти 1га яқинлашади. Даромадлар табақаланиши тенгсизлигини графикда тасвирлаш Лоренц эгри чизиғи ёрдамида амалга оширилади. Лоренц эгри чизиғи квадрат диаганалига суянган ёйдан иборат бўлади. Яъни қуйидагича: 10
Лоренц эгри чизиғи Sа Sв 10 Аҳоли салмоғи Бу чизиқ ёрдамида квадратнинг пастки бурчагида ҳосил бўлган юзалар қиймати бўйича Джини коэффициентини қуйидагича ҳисоблаш мумкин: V. Қашшоқлик коэффициенти – нисбий кўрсаткич бўлиб, даромад даражаси яшаш минимумидан паст бўлган аҳоли сонини мамлакат ёки ҳудуд аҳолисининг умумий сонига нисбати билан қуйидагича аниқланилади: бу ерда: А – аҳолининг умумий сони. Қошшоқлик чуқурлиги индекси мамлакатда қашшоқлик динамикасини таҳлил қилиш учун аниқланилади, у қуйидаги формула билан ҳисобланади: бу ерда: N – ўрганилаётган уй хўжаликларининг умумий сони; n- яшаш минимумидан паст даромадли уй хўжаликлари сони; Юқорида келтирилган кўрсаткичларни ҳисоблаш технологиясини қуйидаги намунавий мисоллар ёрдамида кўриб чиқамиз.
|
ma'muriyatiga murojaat qiling