Тенгсизлиги режа: 1-§. Аҳоли даромадлари ва унинг таркиби. Аҳоли турмуш даражаси ва унинг кўрсаткичлари


Download 55.63 Kb.
bet1/10
Sana09.06.2023
Hajmi55.63 Kb.
#1474729
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
15 mavzu


32-мавзу. АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИ ВА ТЕНГСИЗЛИГИ
Режа:
1-§. Аҳоли даромадлари ва унинг таркиби. Аҳоли турмуш даражаси ва унинг кўрсаткичлари
2-§. Даромадлар тенгсизлиги ва унинг даражасини аниқлаш.
3-§. Давлатнинг ижтимоий сиёсати. Ўзбекистонда ижтимоий сиёсатнинг асосий йўналишлари.

«Даромад» иқтисодий фаолият натижаларини ифодаловчи кўрсаткич бўлиб, у серқирра ва мураккаб мазмунга эга ҳисобланади. Чунки, даромад бир вақтнинг ўзида бирон-бир фаолият натижасида олинган тушумни, пул маблағларини, натурал кўринишда олинган маҳсулотларни, иқтисодий ресурслар келтирувчи нафни ва бошқа тушунчаларни ифодалаши мумкин. Шунингдек, даромад умумий тушунча бўлиб, унинг таркибида аҳоли даромадлари муҳим ўрин тутади.


Аҳоли даромадлари маълум вақт оралиғида (масалан, бир йилда) улар томонидан олинган пул ва натурал шаклдаги тушумлар миқдорини англатади.
Иқтисодий адабиётларда аҳоли даромадларининг таркибий тузилиши турлича кўрсатилади. Жумладан, В.И.Видяпин ва бошқаларнинг умумий таҳрири остидаги “Иқтисодиёт назарияси” дарслигида бу таркибий тузилиш қуйидаги жадвал кўринишида келтирилган:1
1-жадвал. Аҳоли шахсий даромади таркибий тузилиши



1) Пул ва натурал шаклдаги иш ҳақи ва маош
2) Қуролли кучлар хизматчиларининг пул ва натурал кўринишдаги таъминотлари
3) Тадбиркорларнинг ажратмалари:
а) ижтимоий суғурта ва шу кабиларга,
б) бошқа мақсадларга.

Ижтимоий бандликдан олинадиган даромадлар

4) Эркин касблардаги шахслар
5) Фермерлар
6) Бошқа якка тартибдаги тадбиркорлар ва савдогарлар

Ўзини-ўзи банд қилишдан даромадлар

7) Рента, соф фоиз, дивидендлар

Мулкдан олинадиган даромадлар

8) Жорий трансфертлар, компанияларнинг хайриялари
9) Давлат нафақалари ва бошқа тўловлар

Трансферт даромадлари

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, даромад таркибининг юқорида келтирилган таснифида маълум чалкашликлар мавжуд. Жумладан, қуролли кучлар хизматчиларининг пул ва натурал кўринишдаги таъминотларини алоҳида бандда берилиши мантиққа зиддир, чунки ҳарбий хизматчилар ҳам ўз фаолиятлари натижаларини иш ҳақи ёки маош кўринишида оладилар. Шунингдек, 4 – 6 тартиб рақамлари бўйича келтирилган бандлар даромад турини эмас, балки фаолият турини кўрсатади ва ҳ.к.


Аҳоли пул даромадлари иш ҳақи, тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромад, нафақа, пенсия, стипендия шаклидаги барча пул тушумларини, мулкдан фоиз, дивиденд, рента шаклда олинадиган даромадларни, қимматли қоғозлар, кўчмас мулк, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, ҳунармандчилик буюмларини сотишдан ва ҳар хил хизматлар кўрсатишидан келиб тушадиган даромадларни ўз ичига олади.

Download 55.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling