2. Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]


Download 94.42 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi94.42 Kb.
#1554296
Bog'liq
407 26.11.2002




[ОКОЗ:

1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.12.00.00 Зарар етказилганлиги оқибатидаги мажбуриятлар / 03.12.02.00 Фуқаронинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарни ундириш;

2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш;

3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.04.00 Улгуржи савдо;

4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.06.00 Чакана савдо (шунингдек, 03.11.01.02 га қаранг);

5.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.14.00 Бозорларда савдо]

[ТСЗ:

1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини рўйхатга олиш;

2.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШНИ ҲАМДА УЛАР ТОМОНИДАН САВДО ФАОЛИЯТИ АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур ҳужжатда кўрсатилган якка тартибдаги тадбиркорларга турғун савдо шохобчалари орқали ёки буюм бозорларида чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорига асосан 2011 йилнинг 1 сентябридан бекор қилинган.
Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишда ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишида уларга қўйиладиган талабларни бирхиллаштириш, савдо корхоналарининг савдо операциялари юзасидан иқтисодий ва мулкий жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилансинки, бозорларда ва савдо комплексларида импорт истеъмол товарлари билан чакана савдо қилиш тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ҳамда «эркин муомалага чиқариш» режимида расмийлаштирилган юк божхона декларацияси, мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлганда, тегишли мажбурий тўловлар тўланганда жисмоний шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 июлдаги 198-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 29-сон, 383-модда)
Бунда импорт истеъмол товарларини олиб келиш ва уларни божхонада расмийлаштириш жисмоний шахслар — якка тартибдаги тадбиркорларнинг ўзлари томонидан амалга оширилиши шарт.
Чакана савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар белгиланган тартибда даромадлар ва товар операциялари ҳисобини юритишлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар даромадларини ва товар операцияларини ҳисобга олиш тартибини ўн кун муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27 апрелдаги 2007 йил 85-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 17-18-сон, 182-модда)
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари 2003 йил 1 январгача савдо фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахслар қайта рўйхатдан ўтказилишини, уларнинг ҳужжатлари ва савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномалари мазкур қарор талабларига қатъий мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 26 ноябрь,
407-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(низомнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом савдо фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ягона ёндашувлар ва талабларни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ҳамда юридик шахслар томонидан улгуржи ва чакана савдони амалга ошириш, шунингдек жисмоний шахсларни улар томонидан чакана савдони амалга ошириш тартибини белгилайди.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низом ўзлари маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва сотувчи юридик шахсларга, татбиқ этилмайди.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 266-модда)
2. Ушбу Низомда фойдаланиладиган асосий тушунчалар ва таърифлар:
[СПиТ:

1.Савдо иши / Бозор]

бозор — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган жойларда ва белгиланган қоидалар бўйича савдо фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган, белгиланган тартибда ана шундай мақом олган доимий ёки вақтинчалик асосда фаолият кўрсатадиган мулкий комплекс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
[СПиТ:

1.Савдо иши / Улгуржи савдо]

улгуржи савдо — тижорат мақсадларида ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиш учун ҳисоб-китобларнинг нақдинасиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда —Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
чакана савдо — савдо соҳасида якуний истеъмол учун ундан тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқисиз аҳолига товарларни доналаб ёки кўп бўлмаган миқдорларда (сонда) нақд пулга ёки банк пластик карталари (корпоратив банк картаси бундан мустасно) ёхуд контактсиз онлайн тўлов тизимлари орқали сотишни назарда тутувчи фаолиятни амалга ошириш;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/485/0747-сон)
[СПиТ:

1.Савдо иши / Турғун савдо шохобчаси]

турғун чакана савдо шохобчаси — жойлардаги давлат ҳокимияти органлари қарори билан ажратилган ер участкаларидаги Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси органларида белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича қурилган, санитария ва ёнғин хавфсизлиги нормалари ва талабларига жавоб берадиган, савдо залига, савдо асбоб-анжомларига ҳамда товарларни сақлаш, сортларга ажратиш ва қадоқлаш учун хоналарга эга бўлган, шунингдек назорат-касса машиналари билан жиҳозланган объект (бино, иншоот).
Олдинги таҳрирга қаранг.
II. Улгуржи савдони амалга ошириш тартиби
(II бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда —Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Улгуржи савдо билан юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган хўжалик юритувчи субъектлар шуғулланишлари мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 майдаги 288-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.05.2020 й., 09/20/288/0600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4—9-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори билан ўз кучини йўқотган —Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Товарлар тузилган шартномалар асосида ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг нақд пулда ёки нақд пулсиз шаклида, шу жумладан пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланган ҳолда улгуржи сотилиши мумкин. Бунда, ҳисоб-китоблар битта шартнома доирасида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдоригача нақд пулда назорат-касса машиналаридан фойдаланган ҳолда амалга оширилишига рухсат этилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Товарлар идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этган ҳолда (идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаб этиладиган маҳсулотлар учун) улгуржи сотилиши мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/833/1704-сон — 2022 йил 1 январдан кучга киради)
11. Чакана савдо билан шуғулланувчи юридик шахсларга улгуржи сотишда шартномага сотиб олувчи рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органининг турғун савдо шохобчаси мавжудлиги ва назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси илова қилиниши керак.
Товарлар кичик туркумлар билан турғун савдо шохобчалари орқали чакана савдо билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга сотилган тақдирда шартномага сотиб олувчи рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органининг турғун савдо шохобчаси мавжудлиги ва назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси илова қилиниши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шартномага сотиб олувчи (буюртмачи) рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органининг турғун савдо шохобчаси мавжудлиги ҳамда товарларни улгуржи ва кичик партиялар билан чакана савдо билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга, шунингдек юридик шахсларга электрон тижорат шаклида сотишда назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумотномасини илова қилиш талаб этилмайди.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 сентябрдаги 299-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 37-сон, 434-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Улгуржи савдони амалга оширувчи юридик шахсларни ва якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 мартдаги 216-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 09/19/216/2764-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
III. Юридик шахслар томонидан чакана савдони амалга ошириш тартиби
(III бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда —Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13 — 18-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори билан ўз кучини йўқотган —Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Товарларни чакана сотиш юридик шахслар томонидан фақат турғун савдо шохобчалари ёки кўчма савдо объектлари орқали, назорат-касса машиналарини мажбурий қўлланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/485/0747-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахслар томонидан товарларни чакана сотишни турғун савдо шохобчаларидан ташқарида электрон тижорат шаклида ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат-касса машиналаридан фойдаланмасдан амалга оширишга йўл қўйилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 сентябрдаги 299-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 37-сон, 434-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Турғун савдо шохобчаларида ва турғун савдо объектларида банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги таъминланиши керак;
(19-банд учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 сентябрдаги 299-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 37-сон, 434-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кўчма савдони тадбиркорлик субъектлари томонидан савдони амалга оширишнинг аниқ муддатлари, жойлари ва ихтисослашув турлари кўрсатилган ҳолда, кўчма савдо объектларини электрон тарзда «K — SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш йўли билан амалга оширишга йўл қўйилади.
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/485/0747-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чакана савдо корхоналари (якка тартибдаги тадбиркорлар)га товарларни аҳолига ва хўжалик юритувчи субъектларга нақд пулда назорат-касса машиналаридан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланган ҳолда ва ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида, шу жумладан, пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланган ҳолда сотишга рухсат берилади.
(19-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 мартдаги 201-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2019 й., 09/19/201/2731-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чакана савдо корхоналари томонидан товарларни юридик шахсларнинг корпоратив пластик карточкалари бўйича сотиш мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошида назарда тутилган чеклашларсиз амалга оширилиши мумкин.
(19-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 ноябрдаги 530-сон қарори билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 45-46-сон, 469-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Чакана савдони амалга оширувчи юридик шахслар қуйидагиларга мажбур:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўз корхонасининг тўлиқ номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек ушбу маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-кодни харидорнинг танишиши учун қулай жойларда (асосан ўзаро ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган жойларда) жойлаштириши. Бунда махсус QR-код солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органлари томонидан шакллантириб берилади;
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 148-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2022 й., 09/22/148/0262-сон)
товарларнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши;
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолда сотиш жойларида сотилаётган товарларнинг мувофиқлик сертификатларига эга бўлиши.
Сотиладиган товарлар витриналарга қўйилган бўлиши ва келиб чиққан мамлакати, ишлаб чиқарувчиси ва нархи кўрсатилган нархномаларга эга бўлиши керак. Яроқлилик муддатига эга бўлган товарларни сотиш чоғида нархномаларда яроқлилик муддати ҳам кўрсатилган бўлиши керак.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
21. Чакана савдони амалга оширувчи юридик шахсларни солиққа тортиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
IV. Юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан чакана савдони турғун чакана савдо шохобчалари орқали амалга ошириш тартиби
(IV-бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар чакана савдо билан қонун ҳужжатларига мувофиқ турғун чакана савдо шохобчалари орқали чакана савдо билан қуйидагилар асосида шуғулланишлари мумкин:
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар;
якка тартибдаги тадбиркорда чакана савдони амалга ошириш учун моддий-техник базанинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
давлат солиқ хизмати органининг назорат-касса машинасини олдиндан рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги маълумотномалари.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома тижорат мақсади учун уларнинг ўзи олиб кираётган товарларни божхонада расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
Бунда импорт қилинган товарларни сотиш ушбу гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда. 2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Товарларни чакана сотиш якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан фақат турғун ўзининг ёки ижарага олинган савдо тармоқлари орқали, назорат-касса машиналари мажбурий қўлланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Турғун савдо шохобчаларида банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги таъминланиши керак;
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 10 июндаги 116-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 187-модда)
31. Чакана савдони турғун савдо тармоқлари орқали амалга оширишда товарларни савдо шохобчасидан ташқарида, шу жумладан дўкончалар орқали сотишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни чакана сотишни турғун савдо шохобчаларидан ташқарида электрон тижорат шаклида ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат-касса машиналаридан фойдаланмасдан амалга оширишга йўл қўйилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 сентябрдаги 299-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 37-сон, 434-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар қуйидагиларга мажбур:
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат рўйхатидан ўтказилганлик ва рўйхатдан ўтказган органнинг номи, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек ушбу маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-кодни харидорнинг танишиши учун қулай жойларда (асосан ўзаро ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган жойларда, шунингдек, кириш ва харидорга очиқ бўлган бошқа жойларда) жойлаштириши. Бунда махсус QR-код солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органлари томонидан шакллантириб берилади;
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 148-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2022 й., 09/22/148/0262-сон)
товарларнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши;
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолда сотиш жойларида сотилаётган товарларнинг мувофиқлик сертификатларига эга бўлиши.
Сотиладиган товарлар витриналарга қўйилган бўлиши ва келиб чиққан мамлакати, ишлаб чиқарувчиси ва нархи кўрсатилган нархномаларга эга бўлиши керак. Яроқлилик муддатига эга бўлган товарларни сотиш чоғида нархномаларда яроқлилик муддати ҳам кўрсатилган бўлиши керак.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
33. Чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
V. Юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан чакана савдони савдо комплексларида амалга ошириш тартиби
(V бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 35-сон, 403-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар савдо комплексларида чакана савдони фақат қуйидагилар бўйича амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар:
якка тартибдаги тадбиркорларнинг бевосита ўзлари келтиришган импорт товарлар;
ўзлари тайёрлаган (сотилиши тақиқланмаган) товарлар;
ушбу товарларни ишлаб чиқарган бошқа якка тартибдаги тадбиркорлардан сотиб олинган товарлар;
мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари товарлари — уларни қонуний равишда сотиб олинганлигини тасдиқловчи барча ҳужжатлар мавжуд бўлганда.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 35-сон, 403-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Якка тартибдаги тадбиркор томонидан савдо комплексларида чакана савдо қуйидагилар асосида амалга оширилади:
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчининг жисмоний шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар;
савдо комплекси маъмуриятининг якка тартибдаги тадбиркорга турғун савдо шохобчаси (чакана савдо ва хизматлар соҳаси турғун объектлари) бериш тўғрисидаги маълумотномаси.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 35-сон, 403-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Савдо комплексларида якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни чакана сотиш фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини ва тўловларни пластик карточкалардан қабул қилиш бўйича тўлов терминалларини мажбурий қўллаган ҳамда идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига (идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаб этиладиган маҳсулотлар учун) риоя этган ҳолда амалга оширилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/833/1704-сон — 2022 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Импорт товарлар савдосини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркор сифатида, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак ва унинг товарларни республика ҳудудига олиб келганлиги фактини ва уларнинг божхонада расмийлаштирилганлигини, мувофиқлик сертификатлари мавжудлигини, божхона тўловлари ва белгиланган солиқ тўланганини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши шарт.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда. 2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
43. Мазкур товарларни ишлаб чиқарган бошқа якка тартибдаги тадбиркорлардан сотиб олинган товарларни чакана сотишни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар якка тартибдаги тадбиркор-ишлаб чиқарувчи билан тузилган сотилаётган товарларнинг олди-сотди шартномасига эга бўлишлари шарт. Шартномада қуйидаги реквизитлар мажбурий тартибда кўрсатилган бўлиши керак:
якка тартибдаги тадбиркорлар — сотувчи ва сотиб олувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми;
якка тартибдаги тадбиркорларнинг — сотувчи ва сотиб олувчи паспортларининг серияси, тартиб рақами ва берилган санаси;
якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг тартиб рақами ва берилган санаси ҳамда гувоҳномани берган давлат ҳокимияти органлари;
солиқ тўловчиларнинг ва рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ инспекциясининг индентификация рақамлари;
банк муассасасида ҳисоб рақамлари мавжуд бўлган тақдирда банк реквизитлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Савдо комплексларида чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 35-сон, 403-модда)
VI. Ушбу Низомга риоя этилиши юзасидан жавобгарлик ва назорат
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Қонун ҳужжатларига мувофиқ талаб қилинадиган ҳужжатларни расмийлаштирмасдан ёхуд уларнинг амал қилишини тўхтатиш ёки қайтариб олиш даврида савдо фаолиятини амалга оширишга, қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чораларини қўлланган ҳолда, фаолиятни лицензиясиз амалга ошириш сифатида қаралади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
46. Савдо комплексида чакана савдони амалга ошираётган ва юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат солиқ инспекциясида давлат рўйхатидан ўтмаган, тадбиркорлик фаолияти учун товарлар олиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор сотадиган жойларда импорт товарлар мавжуд бўлиши қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланилган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилмаган фаолият сифатида қаралади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 35-сон, 403-модда)
LexUZ шарҳи
46-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
461. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш қоида ва тартибларига риоя этмаган ҳолда улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чораларини қўлланган ҳолда, савдо қоидаларини бузиш сифатида қаралади.
(461-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/595/0900-сон — 2021 йил 23 декабрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
47. Савдо қоидалари бузилганда, санитария нормалари ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари бажарилиши таъминланмаганда, савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун йиғим ёки алоҳида товарлар билан савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия йиғими тўланмаганда савдо фаолиятини амалга оширувчи айбдор хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
48. Ушбу Низомга риоя этилишини назорат қилиш давлат солиқ хизмати органларига, шунингдек жойлардаги давлат ҳокимияти органларига юкланади.
(46 ва 47 бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сон қарорига мувофиқ тегишли равишда 47 ва 48-бандлар деб ҳисобланади — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 395-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори билан ўз кучини йўқотган —Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори билан ўз кучини йўқотган —Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)


(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 22-сон, 179-модда; 2003 й., 20-сон, 187-модда, 20-сон, 196-модда; 2004 й., 29-сон, 331-модда, 34-35-сон, 395-модда, 45-46-сон, 469-модда, 52-сон, 523-модда; 2006 й., 20-21-сон, 181-модда, 22-сон, 195-модда, 46-47-сон, 458-модда; 2007 й., 17-18-сон, 182-модда, 52-сон, 534-модда; 2008 й., 20-21-сон, 177-модда; 2009 й., 10-11-сон, 115-модда, 22-сон, 258-модда; 2010 й., 23-сон, 187-модда; 2011 й., 45-46-сон, 470-модда; 2012 й., 35-сон, 403-модда; 2015 й., 29-сон, 383-модда; 2016 й., 23-сон, 266-модда, 2016 й., 37-сон, 434-модда; 2017 й., 7-сон, 89-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2019 й., 09/19/201/2731-сон, 14.03.2019 й., 09/19/216/2764-сон, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 16.05.2020 й., 09/20/288/0600-сон; 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон; 31.12.2020 й., 09/20/833/1704-сон; 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/485/0747-сон, 22.09.2021 й., 09/21/595/0900-сон; 02.04.2022 й., 09/22/148/0262-сон)

Download 94.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling