Тижорат банкларида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш


Download 35 Kb.
Sana08.05.2023
Hajmi35 Kb.
#1443455
TuriДиссертация
Bog'liq
Л.А.Тойирова ташки такриз


Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси тингловчиси Тойирова Лобар Авасхоновнанинг “Тижорат банкларида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш” мавзусида бажарган магистрлик диссертация ишига


ТАҚРИЗ

Мамлакат иқтисодиётининг ривожланишини банкларсиз тасаввур қилиш деярли мумкин эмас. Миллий ҳисоб-китоб ва тўлов тизимини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш тадбиркорларнинг маҳаллий банкларга бўлган ишончини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Нақд пулсиз тўлов тизими умуман пул айланмасининг асосий қисмини ташкил қилади. Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими ташкилот ва корхоналарнинг барча бизнес операцияларида иштирок этади, турли молия органлари ва банкларнинг, шунингдек бевосита аҳолининг ажралмас қисми ҳисобланади.


Бозор иқтисодиётининг ўзагини товар пул- муносабатлари ташкил қилиб, улар асосан банк институтларининг кўрсатилган тўлов хизматлари орқали амалга оширилади. Дунё миқёсида банк тизимига оид тадқиқотларни таҳлил этадиган бўлсак, XX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ва тўлов тизимини ташкил қилиш, тартибга солиш ва ривожлантириш масалалари алоҳида тадқиқот объекти сифатида намоён бўла бошлаганлигини кузатиш мумкин.
Иқтисодий жараёнлар кўрсатишича, нақд пулсиз ҳисоб- китоблар тизимлари ривожининг банклар фаолиятининг бошқа турларига, молия бозорлари ва ишлаб чиқариш соҳалари самарасига бевосита таъсири ошиб бормоқда.
Пул-товар муносабатларининг ташкил қилиш ҳолати банкларда яратилган шарт-шароитларга, аниқроғи, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ва тўлов тизимини ташкил қилиш ҳолатига боғлиқ. Самарали тўлов тизимини ташкил қилиш ва тартибга солиш масаласи иқтисодиёт учун ҳам, банк тизими учун ҳам бирдек муҳим ҳисобланади.
Мазкур тадқиқот натижалари илмий-амалий конференцияларда муҳокама қилинган ва ижобий хулосалар олинган.
Тадқиқотнинг мақсади этиб нақд пулсиз ҳисобкитоблар тизимини ўрганиш, банкларда нақд пулсиз тўловлар фаолиятидаги муаммоларни аниқлаш, ҳамда нақд пулсиз ҳисоб китоблар тизимини тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Магистрлик диссертациясининг объекти сифатида республика тижорат банкларида амалга оширилаётган нақд пулсиз ҳисоб-китоб соҳасидаги фаолиятлар олинган.
Тингловчи магистрлик диссертациясини ёзишда таққослаш, тaҳлил ва синтез усулларидан фойдаланилган.
“Нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг моҳияти ва назарий асослари деб номланган 1-бобида тингловчи тижорат банклари нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг моҳияти ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари, ташқи иқтисодий амалиётларда нақд пулсиз ҳисоб китобларнинг хусусиятлари, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар фаолиятини самарали ташкил этиш ва тартибга солишнинг жаҳон амалиёти каби масалалар кенг ёритиб берилган.
“Тижорат банкларида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимининг амалдаги ҳолати деб номланган 2-бобида тижорат банкларида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилишнинг меъёрий асосларнинг,ҳамда тижорат банкларининг нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимининг фаолиятининиг бунуги ҳолати тахлил қилинган.
“Тижорат банкларида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш йўллари деб номланган 3-бобида банкларнинг нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимида аниқланган муаммолар ва уларни ечими бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
Умумий хулоса қилинганда, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси тингловчиси Тойирова Лобар Авасхоновнанинг “Тижорат банкларида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш” мавзусида бажарган магистрлик диссертацияси тугалланган тадқиқот бўлиб, Банк-молия академияси томонидан қўйилган талабларига жавоб беради. Диссертацияни Банк-молия академиясида ташкил этилган ДАКда ҳимоя қилишга тавсия этилади.
Download 35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling