Ўзбекистонда илм фан: қадимий анъаналар ва бугунги яратилган шарт шароитлар


Download 36 Kb.
Sana07.04.2023
Hajmi36 Kb.
#1339151
Bog'liq
Мақола — копия


Мақола
Ўзбекистонда илм – фан: қадимий анъаналар ва бугунги яратилган шарт – шароитлар.Маънавият ва илму маърифатнинг жамият тараққиёти, мамлакатни ижтимоий – иқтисодий ривожлантиришни таъминлашжаги ва баркамол авлод тарбиясидаги ўрни нақадар катта эканини кўхна тарихимиздан, бугинги хаётмиздан олинган кўплаб мисоллар тасдиқлайди. Айниқса, азал –азалдан жахон маънавий тараққиётида доимо етакчи мавкени эгаллаб келган жуда қадимий илмий – маданий илдизларга эга бўлган бизнинг халқимиз илм маърифатнинг қадрини яхши билади. “Аждодларимиз тафаккури ва дахоси билан яратилган энг қадимги тошёзув ва битиклар, халқ оғзаки ижоди намуналаридан тортиб, бугунги кунда кутубхоналаримиз хазинасида сақланаётган минг-минглаб қўлёзмалар, уларда мужассамлашган тарих, адабиёт, санъат, сиёсат, ахлоқ, фалсафа, тиббиёт, математика, минералогия, кимё, астрономия, меъморлик дехқончилик ва бошқа сохаларга оид қимматбахо асарлар бизнинг буюк маънавий бойлигимиздир. Бунчалик катта меросга эга бўлган халқ дунёда камдан – кам топилади.”

Жахонда илмий – техникавий тараққиёт шиддат билан ривожланаётган ва глобаллашув жараёнлари чуқурлашиб бораётган хозирги шароитда илм – фаннинг салмоғи хар қачонгидан хам ортиб, хар бир давлатнинг ривожланишига, халқ фаровонлигининг ошишига, мамлакатнинг жахондаги нуфузига таъсир кўрсатадиган мухим омилга айланиб бормоқда. “ХХI асрда қайси давлат қудратли, қайси халқ кучли бўлади? Бу саволга ахолиси интеллектуал нуқтаи назардан баркамол, ёшлари билимли, ор-номусли, ватанпарвар бўлиб униб ўсаётган давлат, деб жавоб қайтариш мумкин.” Алохида такидлаш керакки, бу жараёнда баркамол авлодни тарбиялаш ишлари, айниқса, улкан ахамият касб этади. Шу боисдан “биз фарзандларимизнинг нафақат жисмоний ва маънавий соғлом ўсиши, балки уларнинг энг замонавий интеллектуал билимларга эга бўлган, уйғун ривожланган инсонлар бўлиб, ХХI аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур барча имконият ва шароитларни яратишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.” Мустақиллик йилларида мамлакатимизда илм-фанни ривонлаштиришга устувор вазифа сифатида ёндашилиб, уни давлат томонидан қўллаб – қувватлашга алохида эътибор қаратилмоқда.

Табиийки, бундай тараққиёт замонавий шарт-шароит ва омиллар билан бир қаторда халқимизнинг кўхна тарихи, бой маданий ва маънавий меросига асосланади. Она диёримизда илм фан ривожига шарт-шароит яратишга қадимдан катта эътибор бериб келинган. Илму маърифатга интилиш халқимизга хос хусусиятдир. “Табиий бойликлар, қўлайликлар ўз йўлига лекин шундай бир ноёб бойлигимиз борки, бу мехнаткаш халқимиз ва унинг ақл заковатидир. Бу бойлик билан хар қанча фахрлансак арзийди.”

Тарихан юртимизад таълим ва фан сохаларини ривожлантириш учун зарур мухитнинг мавжудлиги туфайли “бу қадимий ва табаррук тупроқдан буюк алломалар, фозилу фузололар, олиму уламолар, сиёсатчилар, саркардалар етишиб чиққан. Диний ва дунёвий илмларнинг асослари мана шу заминда яратилган, сайқал топган.” Шуни мамнуният билан таъкидлаш керакки, “Самарқанд, Тошкент, Бухоро, Хива, Шахрисабз, Термизнинг ноёб тарихий ёдгорликлари, Буюк Шарқ мутафаккирлари Ал Бухорий, Ат-Термезий, Ахмад Яссавий, Бахоуддин Нақшбанд, Ал Беруний, Абу Али иб Сино Мухаммад Хоразмий, Ахмад Фарғоний, Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек, Бобур асарлари бутун башариятнинг бебахо мулки бўлиб қолди.” Улар яратган маданий мерос жахон илм-фан тараққиётига ижтимоий-иқтисодий сохалар ривожига ва инсон камолотига хизмат қилмоқда.



Ватанимиз худудида илм-фан, айниқса, аниқ ва табиий фанлар тез суръатларда ривож топди. Бу жараённинг инъикоси сифатида йирик илмий марказлар – академиялар ташкил топди. Хоразм Маъмун академияси ва Улуғбек илмий мактаби тарихимиздаги ана шундай маърифат масканларининг ёрқин намунасидир. “Буюк давлат пойдеворини қуриш, дунёда ўзимизга муносиб ўринни эгаллашда Ал-Беруний, Ибн Сино, Мухаммад Хоразмий, Ахмад Фарғоний, Ал-Бухорий, Ат-Термизий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Хожа Бахоуддин Нақшбанд, Алишер Навоий, Бобур Мирзо каби боболаримизнинг бебахо мероси хамиша бошимизни баланд, қаддимизни тик қилади, халқимизнинг кучига – куч, ғайратига – ғайрат, ишончига – ишонч қўшади.”
Download 36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling