Абу Али ибн Сино (980-1037)


Download 14.04 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi14.04 Kb.
#1522427
Bog'liq
Abu Ali ibn Sino (980-1037)


Aim.Uz

Абу Али ибн Сино (980-1037)
Бухорода Афшона қишлоғида туғилиб ўсган ва номи бутун жаҳонга машҳур бўлган олимлардан бири Абу Али ибн Синодир (980-1037). Унинг тўла номи Абу Али ал-Ҳусайин бини Абдуллоҳ Бухорий - Европада Авицена номи билан машҳур бўлган энциклопедик олим. Ибн Сино ўз даврида ўқиш ва ўқитишнинг дуристгина йўлга қўйилганлиги туфайли ёшлигидан илм-фан асосларини ўрганишга киришади. Кейинчалик эса Шарқ мамлакатлари мутафаккирлари асарларини, қадимги юнон табиий-илмий ва фалсафий меросини қунт билан ўрганади.
Ибн Сино ёшлигиданоқ истеъдодли, хотираси кучли ва ўткир зеҳнли сифатлари билан ном қозонган эди. Унинг зеҳни шу даражада кучли бўлиб, у 10 ёшидаёқ Қуръони каримни ёд олган. Ёшлигиданоқ табиат илмини чуқир ўрганади, юнон олимларининг илмий меросига қизиқади. Буқрот ва Жолинус асарларини ўрганиб, табиблик билан шуғинланади. Бинобарин у 16-17 ёшидаёқ Бухорода машҳур табиб бўлиб ном қозонади. Сомонийлар ҳукмдори Нуҳ II ибн Мансур касал бўлиб қолганда кўп табиблар унинг дардига шифо топа олмайдилар. Шунда ёш Ибн Сино довруғини эшитган подшо аёнлари уни Афшона қишлоғидан олиб келади. Натижада унинг муолажасидан шифо топган подшо унга Бухорода машҳур бўлган Сомоний подшоларининг кутубхонасидан фойдаланишга руҳсат беради. Ибн Сино бир йил давомида кутубхонанинг турли фан соҳаларига доир асарларидан бахра олган аллома жаҳонга машхур олим, ҳам шифокор, файласуф, шоир, ислом илмининг етук олими бўлиб танилади. Аллома бутун умри давомида 280 дан ортиқ илмий асарлар тасниф этган. Улардан 160 таси бизгача етиб келган. Ибн Сино асарларининг энг машҳури “Китоб уш-шифо”, “Китоб ал-қонун фит-тиб”, “Китоб ун-нажод”, “Донишнома” каби 30 дан ортиқ асарлари жаҳон тилларига таржима қилинган. Алломанинг барча асарлари “улуму-у-ислом ” қоидаларига асосан ёзилган.1
Мутафакир, аллома, тиб илмининг султони Ибн Сино IX- XII асрларда Мовароуннаҳрда яшаб ўтган Беруний, Хоразмий, Термизий, Фарғоний каби олимлар қаторида ўз юрти Бухорони жаҳонга танитган. Ўз навбатида аллома Шарқда “Шайх ур-раис” Ғарбда эса “Авицена” номи билан машҳур бўлган.

1 Жалилов С. Бухоро тақдири.-Т.: “Meriyus” 37-38-бетлар.

Download 14.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling