Истеъдодли ёшларимиз
Download 469.51 Kb.
|
истеъдодли ёшларимиз
Гулистон давлат университети ахборот-ресурс маркази II-Республика китобхонлик хафталиги доирасида ўтказилган “Истеъдодли ёшларимиз ” адабий бадиий кеча тадбири баённомаси Президентимиз ташаббуси билан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни ёшлар орасида кенг тарғиб этиш, уларни бўш вақтларидан самарали фойдаланиш, маданият ва санъатга, спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш, китобхонлик ва китоб мутооласига самарали жалб этиш мақсадида китобхонлик хафталиклари доирасида куплаб тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Бугунги кунда китобхонликни ривожлантириш, айниқса ёшлар орасида мутоола маданиятини ривожлантиришда давлат томонидан алоҳида эътибор берилиб, кўплаб самарали ишлар амалга оширилмоқда. Бу каби тадбирларнинг ўтказилиши китобхонликни ёшлар онгига сингдириш билан бир қаторда уларнинг маданияти ва салоҳиятини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. 2022 йил 28 апрель куни Гулистон давлат университети Ахборот ресурс маркази ҳамда университет қошидаги академик лицей ахборот-ресурс маркази билан ҳамкорликда II-Республика китобхонлик хафталиги доирасида ўтказилган “Истеъдодли ёшларимиз ” адабий бадиий кеча тадбири академик лицейнинг фаоллар залида бўлиб ўтди. Тадбирни ГулДУ АРМ директори О.Оқйигитов очиқ деб эълон қилди ва китобхонларни китобхонлик хафталиги байрами билан табриклади. Академик лицей директори сўзга чиқди ва ўз сўзида 2022 йил ёш китобхон танлови мутлақ ғолиби Ё. Хайитбоевнинг эришган ютуқлари билан табриклади ва тадбир давомида истеъдодли ёшлардан куплаб янгиликларни кутиб қолишини айтиб ўтди. Тадбирда Филология факультети талабаси Ҳайитбоев Ёрқин ўзининг ҳаракатлари, китоб ўқиб оиласига маърифатли оила номини олганини, университетга тўғридан тўғри бюджет асосида ўқишга кирганини, жорий йилда республикада ғолиб бўлиб спарк автомашинасини ютуб олиб бугунги кунда дадасига бошқаришга берганини фахрланиб гапириб берди. Филология факультети талабалари Шаропов Абдуназар ёзган мақолаларидан парчалар ўқиб эшиттирди ва олган унвони билан таништирди. Хусанова Карима ҳамда Халилов Бехрузлар ўзлари ёзган шеърларидан намуналар ўқиб бердилар. Академик лицей ўқувчилари Шерқўзиева Ирода рақсга бўлган қизиқишини Кенжабоева Севинч эса дизайнерлик соҳасида ижод қилишини намоён қилишди. Санъатшунослик факультети талабалари Хасан ва Хусан Юсуфалиевлар эса ўзларининг шўх ва шодон қўшиқлари билан тадбир иштирокчиларини дилларини хушнуд этдилар. Сухандонлик соҳасида тенги йўқ Хадичабиби Икромова тадбирни жуда қизиқарли олиб борди. Тадбир сўнггида 5та асардан намуналар келтирилган викторина саволлари ўқиб эшиттирилди. Лицей талабалари бир зумда саволарга жавоб топишди ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Китобхонлик хафталиги тадбирларида фаол иштироки учун қатор исътедодли ёшларни АРМ директори О.Оқйигитов Фахрий ёрлиқ билан табрикладилар. Тадбир сўнггида куй ва кўшиклар янгради. Тадбирни АРМ Электрон ахборот ресурслар бўлими бошлиғи Н.Юлдашева, етакчи мутахассис О.Ибрагимова, кутубхоначи И.Муқимбоева ҳамда академик лицей АРМ бошлиғи Мўтабар Усмонова ташкил этишди. АРМ директори О.Оқйигитов Етакчи мутахассис О.Ибрагимова Download 469.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling