Фарғона вилояти Маданият бошқармаси тизимидаги Фарғона ихтисослаштирилган мақом мактаб-интернатидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишонига тавсия этилаётган номзод Камолова Ранохон


Download 16.2 Kb.
Sana30.04.2023
Hajmi16.2 Kb.
#1402849
Bog'liq
3.Камолова Ранохон тавсифномаси


Фарғона вилояти Маданият бошқармаси тизимидаги Фарғона ихтисослаштирилган мақом мактаб-интернатидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишонига тавсия этилаётган номзод Камолова Ранохон Абдуманноновнага
ТАВСИФНОМА

Умумий меҳнат фаолияти 39 йил.


Мазкур вазифада Камолова Ранохон меҳнат фаолиятини 1983 йилдан Риштон туман 30-Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқитувчи вазифасида бошлаган. 1984 йилдан бошлаб Боғдод тумани 16-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида иш фаолиятини давом эттирган.
Иш фаолиятининг дастлабки йилларидаёқ, иқтидорли ўқувчиларни мусиқа ва санъат мактабига жалб қилиш билан бирга ўқув-тарбиявий ишларни фаоллик билан олиб борди. Мактаб жамоаси ўртасида ўз ўрнини топди. Ранохон Камолова меҳнат фаолиятини бошлаган вақтидан хозирги кунгача ўз шогирдлари билан туман, вилоят, Республика ва чет эл мамлакатларида ўтказилаётган кўрик-танловлар ва турли фестивалларда фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритиб келмоқда.
Жумладан:
2005 йили Андижон шаҳрида ўтказилган “Мухиддин Қори-Ёқубов” номли Республика кўрик-танловининг Республика босқичида ўқувчиси Ғоффорова Гулжахон ғолибликни қўлга киритган.
2008 йили Тошкент шахрида ўтказилган “Мухиддин Қори-Ёқубов” номли кўрик танловининг Республика босқичида ўқувчиси Собирова Саёхатхон I ўрин соҳиби бўлган.
2011 йили Қарши шаҳрида “Мухиддин Қори-Ёқубов” номли Республика кўрик танловида ўқувчиси Деҳқонов Фурқатжон иштирок этиб фахрли I ўринни эгаллаган.
2012 йили Қўқон шаҳрида ўтказилган “Онам айтган аллалар” Республика кўрик-танловида “Фарғона ялласи” фолклор жамоаси билан иштирок этиб I ўрин соҳиби бўлган.
2013 йили Тошкент шаҳрида ўтказилган “Камалак юлдузлари” Республика болалар ижодиёти фестивалида ўқувчиси Нусратов Жавохир лауреат бўлди.
2015 йил ўтказилган “Ягонасан муқаддас Ватан “Республика кўрик-танловида ўқувчилари Нусратов Жавохир ва Сайдалиев Жавлонлар қатнашиб ғолибликни қўлга киритган.
2016 йилда Андижон шаҳрида “Ягонасан муқаддас Ватан”,“Фарғона ялласи” деб номланган фольклор жамоалари ўртасида ўтказилган фестивалнинг Республика босқичида Р.Камолованинг ўқувчилари иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритдилар.
2017 йилда Р.Камолова ўқувчиси Салимжонов Хасанбой билан Озорбайжон давлатининг Баку шаҳрида ўтказилган IX “Муғом” фестивалида қатнашиб, фахрли III ўринни қўлга киритди.
2017 йилда “Конститутциямизнинг 25 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланди.
2018 йилда Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўртасида ўтказилган ансамбллар кўрик танловида II ўрин соҳиби бўлди.
Р.Камолова Фарғона вилоят “Мақом маркази”да ҳам 2017-2020 йилларда фаолият олиб борди.
2018 йилнинг сентабр ойида Қашқадарё вилоятида ўтказилган халқаро “Мақом” фестивалида, 2019 йилнинг апрель ойида Сурхондарё вилоятида ўтказилган халқаро “Бахши” фестивалида, 2019 йилнинг июль ойида Марғилон шаҳрида ўтказилган халқаро “Фолклор” фестивалида қатнашиб мақом, ҳамда мумтоз ашула ва қўшиқлари билан қатнашиб келган.
2021 йил “Мухиддин Қори-Ёқубов” номли Республика кўрик-танловининг анъанавий хонандалик йўналиши бўйича ўқувчиси Аҳмаджонова Диёрахон қатнашиб вилоят босқичида фахрли I ўринни эгаллаган.
2022 йил Мусиқа ва санъат мактаблари ўртасида ўтказиган “Ансамбллар” кўрик танловида фахрли I-ўринни эгаллаган.
2022 йил 1-октябр “Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан Тошкент шаҳрида ўтказилган байрам тантанасида қатнашиб “Ташаккурнома” ҳамда қимматбахо совғалар билан тақдирландилар.
Р.Камолова ўз ташаббуси билан ёш ўқитувчи ва ўқувчилардан “Мумтоз” ашулачилар ансамбли, “Фарғона ялласи” фольклор жамоаси, “Наво жўровоз” ансамблларини ташкил этди. Хозирги кунда Р.Камолова ўзининг кўплаб шогирдлари билан биргаликда ўқувчиларга билим бериб келмоқда.
Р.Камолова ўз иш фаолияти давомида ёш авлодни маънавий олами ва маданий савиясини бойитиш ҳамда ўзбек санъатини жаҳонга танитиш борасида самарали меҳнат қилиб келмоқда. Ўқитувчи сифатида ўқувчилар билан олиб бориладиган тарбиявий ишлар таъсирчанлигини ошириш, уларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш вазифаларига ҳам масъулият билан ёндашади.
Билим масканида ва шаҳримизда ўтказилаётган барча тадбирларда мактаб ўқувчилари билан фаол иштирок этиб, мамлакатимизда мустақиллик йилларида таълим соҳасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва унинг амалий самараларини тарғиб қилиб келмоқда.


Фарғона ихтисослаштирилган мақом
мактаб-интернати директори: У.В.Мамаджанов
Download 16.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling