|
Ашурова Феруза Жалиловна,
24.04.1994 й.
Навоий вилояти, Нурота тумани
|
(Фото 3/4)
|
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети “Италян тили таржима назарияси ва амалиёти” кафедраси ўқитувчиси
|
20 дан ортиқ илмий мақола, 10 дан зиёд тезислари республика ва хорижий журналларда чоп этилган.
“Баҳорларда энтиккан орзу” номли шеърий тўплами нашрдан чиққан.
30 дан ортиқ бадиий таржималари республика журналлари ва газеталарида чоп этилган.
Мустақил тадқиқотчиси сифатида “Италян ва ўзбек болалар адабиётида асар қаҳрамонларининг лингвокултурологик таҳлили” мавзусида илмий тадқиқот ишини олиб бормоқда.
2016 йилда Миллий тикланиш демократик партияси ташаббуси билан ўтказилган “Донолик ва сиёсий билимдонлик” кўрик танловининг республика босқичида 1-ўринни эгаллаган.
2020 йилда Самарқанд давлат чет тиллар институтида ўтказилган “Modern linguistic research: foreign experience, advanced research and innovative methods of teaching languages” халқаро илмий-амалий конференцияда “Италян болалар адабиётида қўлланиладиган асосий феълли бирикмаларнинг луғавий ва грамматик таҳлили” мақоласи билан иштирок этиб, сертификат билан тақдирланган.
2022 йилда ЎзДЖТУ томонидан ўтказилган “Translation studies: problems, solutions and prospects” халқаро илмий-амалий конференцияда Никколо Амманитининг “Мен ва Сен” асарида тропларнинг қўлланилиши номли мақоласи билан иштирок этиб, сертификат билан тақдирланган.
2022 йилда “Шарқ-у ғарб ренессанс адабиёти: Навоий ва Шекспир” мавзуидаги халқаро илмий-назарий конференцияда “Карло Готси драматик меросида шарқ эртак қаҳрамонлари талқини” мақоласи билан иштирок этиб, сертификат билан тақдирланган.
2022 йилда ЎзДЖТУ да ўтказилган “Ислоҳотлар билимдони” республика кўрик танловининг 1-ўрин соҳиби.
2022 йил апрель ойида Италиянинг Ка Фоскари университети ва ЎзДЖТУ ўртасида, 2022 йил май ойида Италиянинг Перуджа хорижликлар учун университети ва ЎзДЖТУ ўртасида талаба алмашинув ҳамда Эрасмус+ лойиҳаси доирасида, 2022 йил сентябрь ойида Италиянинг Сиена хорижликлар учун университети ва ЎзДЖТУ ўртасида магистратура ва докторантурада таҳсил олувчи талабалар билан ишлаш, уларни ЎзДЖТУда педагогик амалиёт ўташларини ташкиллаштириш доирасида, 2022 йил ноябр ойида Италиянинг Milan IULM университети билан халқаро лойиҳаларни амалга ошириш учун ҳамкорлик шартномалари тузилишига эришган.
Б.Эргашовага ҳамкорлик йўлида кўрсатган ташаббускорлиги учун Италиянинг Сиена университети ёрлиғи топширилган.
Бугунги кунда ЎзДЖТУда италян тилини ўрганиш бўйича ташкил этилган "Dai parliamo in italiano" тўгарагининг асосчиси ҳамда юритувчиси ҳисобланади.
|