4-жадвал. Ўзбекистонда аҳолининг узоқ муддатли фойдаланиш воситалари билан таъминланганлиги (уй хўжаликларига нисбатан %да)
Воситалар номи
|
2003 йил
|
2004 йил
|
Рангли телевизорлар
|
32,9
|
37,8
|
Оқ-қора телевизорлар
|
60,2
|
60,0
|
Магнитофонлар
|
30,1
|
27,7
|
Музлатгичлар
|
50,8
|
52,3
|
Кир ювиш машиналари
|
21,1
|
20,1
|
Тикиш машиналари
|
39,0
|
34,6
|
Енгил автомобиллар
|
13,4
|
14,1
|
Манба: ЎзР Давлат статистика қўмитаси. Уй хўжаликлари бюджетларини таҳлил қилиш материаллари
Бозор иқтисодиёти аҳолининг юқори таъминланган ёки “бой” қатламининг мавжуд бўлишини тақозо қилиб, уларга аҳолининг юқори сифатли товар ва хизматлар харид қилишга лаёқатли бўлган жуда оз миқдори киради. АҚШда аҳоли бу қисмининг шахсий имконияти 8-10 млн. доллар баҳоланади.
Турмуш даражаси кишиларнинг турмуш тарзи билан узвий боғлиқ. Турмуш тарзи – бу кишилар (жамият, ижтимоий қатлам, шахс)нинг миллий ва жаҳон ҳамжамиятидаги ҳаёт фаолияти тури ҳамда усулларини акс эттирувчи ижтимоий-иқтисодий категория. Турмуш тарзи инсон ҳаёт фаолиятининг турли жиҳатларини қамраб олади, яъни:
- меҳнат, уни ташкил этишнинг ижтимоий шакллари;
- турмуш ва бўш вақтдан фойдаланиш шакллари;
- сиёсий ва ижтимоий ҳаётда иштирок этиш;
- моддий ва маънавий эҳтиёжларни қондириш шакллари;
- кишиларнинг кундалик ҳаётдаги хулқ-атвори меъёрлари ва қоидалари.
Do'stlaringiz bilan baham: |