Мавзу: Оилада болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда миллий қадриятлардан фойдаланишнинг педагогик асослари


Download 299.5 Kb.
bet1/5
Sana10.01.2023
Hajmi299.5 Kb.
#1087157
  1   2   3   4   5
Bog'liq
oilada bolalarni manavij-axloqij tarbiyalashda millij qadriyatlardan fojdalanishning pedagogik asoslari


Мавзу: Оилада болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда миллий қадриятлардан фойдаланишнинг педагогик асослари
Мундарижа:
Кириш.............................................................................................................. 3
I БОБ. ОИЛАВИЙ ТАРБИЯДА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИ ВА УНИНГ ШАКЛЛАРИ
Оилада болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда миллий қадриятлардан фойдаланиш мазмуни................................................................................ 12
Оилада болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда миллий қадриятлардан фойдаланиш шакллари.............................................................................. 24
I боб бўйича хулоса......................................................................................... 33
II БОБ. ОИЛАДА БОЛАЛАРНИ МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАРБИЯЛАШДА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ УСУЛ ВА ВОСИТАЛАРИ
2.1. Оилада болаларни манавий-ахлоқий тарбиялашда миллий қадриятлардан фойдаланиш усуллари...................................................................................... 35
2.2. Оилада болаларни манавий-ахлоқий тарбиялашда миллий кадирятлардан фойдаланишнинг воситалари.......................................................................... 43
2.3. Оилада болаларни манавий-ахлоқий тарбиялашда миллий кадирятлардан фойдаланиш имкониятларини очиб беришга қаратилган тажриба-синов ишлари ва унинг натижалари.............................................................................. 55
II боб бўйича хулоса
УМУМИЙ ХУЛОСА.................................................................
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАРИЛОВАЛАР.......................................................................................................... 80
Кириш
Мавзунинг долзарблиги. Оилада болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда миллий қадриятлардан фойдаланиш бизнинг миллий педагогикамизда азалдан мавжуд бўлган ва турли даврларда у ўзига хос кўриниш ҳамда мазмун-моҳиятига эга бўлган. Бу тарбия соҳаси ўзининг турли-туманлиги жиҳатдан қадриятлар йўналишлари билан боғлик бўлиб, унинг болалар дунёқараши ҳамда руҳиятига таъсир этиб, маълум бир кўникмалар ҳосил қилиши жуда бир мураккаб жараёндир. Ушбу мураккаб жараён қадриятларнинг юзага келиш асослари билан боғликдир.
Қадриятлар инсон учун аҳамиятли бўлган миллат манфаатлари йўлида хизмат қиладиган эркинлик, ижтимоий адолат, тенглик, ҳақиқат, маърифат, гўзаллик, яхшилик, ҳалоллик, бурчга содиқлик сингари фазилатларни ўзида мужассамлаштиради. Қадриятлар ўзининг мазмун-моҳиятига кўра бир неча турларга бўлинади. Булар: табиий қадриятлар (яшаш учун зарур булган табиий шарт-шароитлар); иқтисодий қадриятлар (ишлаб чиқариш кучлари ва воситалари); ижтимоий-сиёсий қадриятлар (эркинлик, тенглик, адолат, тинчлик, хамкорлик); илмий қадриятлар (билимлар, тажрибалар, ютуқлар); фалсафий қадриятлар (ғоялар, мафкуралар, концепциялар); бадиий қадриятлар (санъат, адабиёт, маданият); диний қадриятлар (иймон, эътиқод, виждон, савоб) каби қадриятларни қайд этиш мумкин бўлади. Шу билан бирга фанда қадриятларнинг м и л л и й ва у м у м и н с о н и й турларга ажратилиши анъана тусига кирган.
Миллий қадриятлар маълум бир миллат, халқ ва элатларнинг ўз тарихий тараққиётида яратадиган барча моддий ва маданий (маънавий)бойликлари йиғиндисидан иборатдир.
Умуминсоний қадриятлар табиатни муҳофаза қилиш, маданиятни ривожлантириш, инсон соғлигини сақлаш, озиқ-овқат билан таъминлаш, энергия-ёқилғи танқислигининг олдини олиш, турли таҳдидларни бартараф этиш, цивилизация тараққиётини давом эттириш каби соҳаларни ўзида мужассамлаштиради.
Қадриятлар турли-туман бўлиши билан бирга «дунёда энг олий қадрият - инсон» ҳисобланиб, қолган барча қадриятлдар унга хизмат қилади. Инсон қадриятининг маънавий, тарихий ҳамда таълимий жиҳатлари ўзига хос янгича фикрлаш ва ёндошишлар асосида юртбошимиз асарларида батафсил ёритилгандир (1; 2; 3).
Оилада болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда миллий қадриятлардан фойдаланишнинг мазмун-моҳиятини юртбошимиз асарларидаги ғоялардан келиб чиққан ҳолда «ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятларга таянган ҳолда комил инсон этиб тарбиялаш» жараёни сифатида изоҳлаш мумкин бўлади. Шундан келиб чиққан ҳолда магистрлик диссертацияси мавзусини “Оилада болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда миллий қадриятлардан фойдаланишнинг педагогик асослари” деб номладик.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Мавзунинг мазмун-мохияти, мақсади ўзининг асослари ва йўналиши жиҳатдан ижтимоий, фалсафий, дидактик, психологик, бадиий ҳамда диниий йўналишларга эгадир. Унинг ижтимоий асоси жамиятдаги барча муносабатларда бирламчилиги билан ажралиб туради ва ўзида мавзуга оид барча жиҳатларни уйғунлаштиради. Мавзунинг барча жиҳатлари турли даврларда турли даражада, турли йўналишларда ўрганилган бўлсада, уларнинг нисбатан тарқоқлигини қайд этиш лозим бўлади. Ушбу тадқиқотлар ўзининг кўлами ва йўналиши жиҳатидан бошқа тадқиқотлар доирасидаги изланишлар, кичик чекланган илмий изланишларга бўлиниб, уларда йирик ҳажмдаги махсус илмий тадқиқотлар кўзга ташланмайди.
Оилада болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда миллий қадриятлардан фойдаланиш соҳасини тадқиқот асосларига кўра қуйидаги йўналишларда ўрганилганлигини қайд этиш мумкин бўлади:
Оилавий тарбияда миллий қадриятлардан фойдаланишнинг кадимги асослари. Бу асосан, ислом динигача бўлган даврларни ўз ичига олган асарларда (кулёзмалар, “Авесто” китоби, тош битиклари ва осори-атиқаларда) ўз аксини топган (4; 5; 6)
Оилавий тарбияда миллий-диний қадриятлар таъсирининг исломий асослари. Бу асослар буюк тафсирчилар, ҳадисшунослар, мутассавуф олимлар қарашларида, Куръони Каримда, Ҳадиси Шарифда ҳамда Ўрта аср ёзма манбаларида мужассамлашган (7; 8; 9; 10; 11; 12).
Оилавий тарбияда инсоний қадриятлар таъсирининг комусий алломалар ҳамда мумтоз адабиёт вакиллари томонидан ёритилиши ва уларнинг ғояларига таянган асослар. Ушбу асослар Абу Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Муслиҳиддин Саъдий, Алишер Навоий, Ҳусайн Воиз Кошифий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби алломалар асарларида ўз аксини топган ( 13; 14; 15; 16; 17; 18; 19; 20). Бу йўналишдаги асарлар орасида айниқса, Унсурул Маолий Кайковуснинг «Кобуснома» дидактик асари муҳим ўрин эгаллайди. Унда оилавий тарбия ва миллий қадриятларнинг барча қирралари ўзига хос муносабатлар тарзида ёритилган (21)
Оилада болаларни миллий қадриятлар асосида маънавий–ахлоқий тарбиялашнинг маърифатпарвар жадидчилик ғояларидаги асослари. Бу асослар ўлкамизда Махмудхўжа Беҳбудий, Мунаввар Қори, Абдулла Авлоний, Садриддин Айний, Абдурауф Фитрат асарларида кенг ёритилган (22: 23: 24).
5.Оилавий тарбияда болалар маънавий-ахлоқий тарбиясини миллий қадриятлар асосиди тарбиялашнинг шўро даври асослари. Бу асослар шўролар даври меъёрий хужжатлари ва педагогикага оид асрларида акс этади (25; 26).
6. Оилавий тарбияда миллий қадриятларни жорий этишнинг миллий истиқлол ғояси асослари. Бу йўналиш асослари «Таълим тўғрисида»ги қонун, “Кадрлар таёрлаш миллий дастури”, миллий истиқлол ғоясида мужассамлашгандир (27; 28).
Оилавий тарбияда болалар маънавий-ахлоқий тарбиясини миллий қадриятлар асосида шакллантириш соҳаси бўйича олиб борилган ишлар ҳамда асарлар таҳлилига оид маълумотлардан келиб чиққан ҳолда қуйидагиларни қайд этиш мумкин:
Оилавий тарбиянинг миллий қадриятлар билан боғлиқ асослари қадимда уруғ-қабила муносабатлари ҳамда патриархал оила тизимидан келиб чикади. Унинг қисқача тарзда изоҳланиши «Авесто» да «Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал» каби гуманистик «учликда» намоён бўлади.
Оилавий тарбияда миллий қадриятлардан фойдаланишнинг Ўрта асрлар даври бўйича қуйидаги қисқача мулоҳазаларни киритиш лозим булади: оилавий тарбиянинг исломий қадриятлари «тафсирчиликда - иймон», «Хадисшуносликда - амал» «тасаввуфчиликда - ҳақиқат» сифатида болалар онгига сингдирилиб борилган.
Оилавий тарбияда Аллоҳ каломи ва Пайғамбаримиз суннатлари орқали миллий қадриятларнинг синдирилиб бориши уларда маънавий-ахлоқий тарбия кўникмаларни шакллантириб бориш билан бир қаторда уларда ўзига хос эътиқодни ҳам юзага келтиради.
Оилавий тарбиянинг миллий қадриятлар жиҳатлари қомусий алломалар ижодида «Руҳ ва ақл муносабати » (Фаробий ), «руҳни англаш» (ибн Сино), «ақлни чахлаш» (Беруний ), «Қадимги тарих ва ёдгорликларга эътиқод» (Беруний, Улуғбек) каби асослар сифатида намоён бўлади. Уларнинг қарашларида ҳар бир йўналиш ўзининг педагогик (психологик, дидактик) асосланган чуқур мулоҳазаларга эга.
Оилавий тарбияда миллий қадриятларнинг акс этиши мумтоз адабиётда «Инсонпарварлик», «Адолат», «Эзгулик», «Эркинлик», «Ҳалол меҳнат», «Тўғри сўзлик», «Ўзаро ёрдам» ва «Гўзаллик»ни мадҳ этиш ҳамда инсониятни шунга чорлаш сифатида кузатилади. Бу адабиёт ўзининг инсонпарварлик асослари билан бир қаторда, бир вақтнинг ўзида барча даврлар учун ҳам ҳаётий эканлигини намоён этиб келмоқда, унинг ҳаётбахш қирралари Навоий «Хамса» си, Бобур ғазаллари, Хайём «Тўртликлари», Саъдий «Бўстони», Фирдавсий «Шоҳнома»си, Қошғарий нақллари ва Нодира кўз ёшлари кабиларда ёрқин намоён бўлади.
Маълумки, жамият тараққиётида оила ва миллий қадриятларнинг ривожланиши ёнма-ён кечган ўзаро боғлик ва узлуксиз жараёндир. Уларнинг ривожланиш шакллари турлича кечган бўлсада, ўзининг ижтимоий–иқтисодий асослари жиҳатдан уларни бир қанча умумийликлар боғлаб туради. Шундай умумийликлардан бири бу тарбия соҳасидир.
Ёшлар тарбияси оиланинг ҳар бир эволюцион босқичида (қон–қариндош оила, жуфт оила, пуналуалъ оила, моногам оила) қандай ўзгариб борган бўлса, у миллат эволюцияси тараққиёт босқичларида (уруғ, қабила, элат, миллат, халқ, халқлар бирлиги) ҳам шундай ўзгариб борган. Агар оилавий муносабатлар даражасидаги ёшлар тарбиясида оила ва унинг тараққиёти учун реал аҳамиятга эга бўлган кўникмалар билан шакллантирилиб борилган бўлса, миллат шакллари билан боғлиқ ўзгаришларда ҳам айнан шундай асос тарбияда устувор бўлган. Уларнинг ҳар бирини таҳлил этганда, уларнинг ички хусусиятлари ҳамда қонуниятларидан келиб чиқадиган бир қанча жиҳатларни кузатиш мумкин бўлади.
Оиланинг илк тараққиёт босқичида (қон-қариндаош оила босқичида) ҳали миллий қадриятлар тугул қадрият тушунчалари тўлиқ шаклланмаган аморф (мавҳум) ҳолда бўлган. Ўзининг жуфт оила тараққиёт босқичида ҳам бу жараён шундай давом этади. Фақатгина учинчи босқичдан бошлаб, жамиятда ишлаб чиқариш муносабатлари ҳамда шунга мос тарзда уруғ–жамоа муносабатлари ривожланиши билан миллий қадриятларнинг кучайиши ҳамда уларнинг оиладаги бола тарбиясига таъсири ўсиб бориши кузатилади. Оиланинг моногам (якка) тартибдаги тараққиёти болалар маънавий-ахлоқий тарбияси бир йўналишда, яъни шу оила муҳити таъсири остидаги тарбия асосида кечади. Бу муҳитнинг ўзи эса жамиятдаги ижтимоий муҳит натижаси бўлиб, унда албатта, миллий қадриятларнинг ўрни ката бўлади. Миллий қадриятлар оила муҳити таъсири орқали болалар руҳиятига сингдирилиб борилади. Натижада болаларда оила тарбияси натижасида меҳнат, касб танлаш, уйига, маҳалласига ва ватанга нисбатан меҳр ҳамда садоқат кўникмалари шаклланиб боради. Буларнинг барчаси пировард натижада болалар шахсининг тўла ижтимоийлашуви билан якунланади.
Жамиятдаги оилалар имконияларининг турли-туманлиги ва шу оилалардаги ўзаро муносабатларнинг ранг-баранглиги болалар маънавий- ахлоқий тарбиясини миллий қадриятларга таянган ҳолда ташкил этишга кучли таъсир кўрсатади. Оилавий тарбиядаги бундай турли-туманлик ўзига хос бир қанча муаммоларни вужудга келтирадики. уларни қуйидагича ифодалаш мумкин бўлади:
Оиладаги иқтисодий етишмовчиликлар ота – оналарни «фақатгина пул топиш» жараёнига тотиб кетиб, уларнинг болалар тарбиясига бўлган эътиборини чалғитади.
Оилада аёллар зиммасида бўлган меҳнат юмушларининг жуда катталиги (айниқса, якка аёл оилаларда). Бунда аёл оиладагиларни боқиш учун ишлаш билан қаторда болаларнинг оч-тўқлиги, кийим-бош орасталиги ҳамда маънавий-алоқий ҳолати каби ишлар билан ҳам машғул бўлади. Аксарият ҳолатларда аёлларнинг дам олиш кунлари ҳам жуда оғир меҳнат билан кечади. Бу эса охир оқибатда аёлнинг жисмоний–маънавий чарчаши ҳамда бунинг натижасида атрофдагиларга нисбатан асабий муносабатда бўлишига, болалар тарбиясида авторитар усулга ёки бутунлай бепарво бўлишга олиб келади.
Жамиятдаги икки юзламачилик, алдов, ишни йўқотиб кўйиш ёки ьаназзулга юз тутишнинг доимий хавфи ота-наларда ўзгаларга нисбатан ишончисизлик, ғазаб ҳамда совуққонлик, эгоизим муносабатини юзага келтиради ва улар албатта, болалар тарбиясига салбий таъсир курсатиб, улар тарбиясининг нотўғри йўналишда шаклланишига сабаб бўлади.
Оилада ота-она ўртасидаги ўзаро жанжал ва ажралиш ҳолатлари ҳам болалар тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган ҳолатлардандир. Бундай болаларда атрофдаги ота-оналарга нисбатан ишончсизлик ва беҳурматлик каби хусусиятлар шаклланади.
Оиладаги катталар (катта авлод вакиллари) ва кичиклар (келажак авлод вакиллари) дунёқараши ҳамда интилишларидаги фарқлар ҳам оилада болалар тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омиллардандир. Бу болаларда худбинлик, ўзбошимчалик ва бегоналашув сифатларини юзага келтиради.
Оила муҳитига таъсир этувчи ахборот оқимининг салбий бўлиши болалар психологиясида ва ҳаётий йўлида кескин салбий ўзгаришларга олиб келади. Болаларда зуравонлик, оз куч сарфлаб, киска вакт ичида барча нарсага эришиш (таллончилик, ўғрилик, порахўрлик, товламачилик воситасида) ҳамда ахлоқий бузуқликка мойиллик каби жиҳатлар кучайиб боради.
Юқорида билдирилган фикр-мулоҳазалардан кўриниб турибдики, оилада болаларни тарбиялаш жараёнида миллий қадриятларга таяниш, улардан самарали фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Шуларга таянган ҳолда тадқиқот мақсадини қуйидагича белгиладик.

Download 299.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling