Диплом олишмас, балки тўғри касб танлаш


Download 48.71 Kb.
bet1/5
Sana22.04.2023
Hajmi48.71 Kb.
#1381990
TuriДиплом
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Tavsiyalar


Муҳими ОТМга кириб диплом олишмас, балки тўғри касб танлаш.
#Абитуриентларга руҳшунос тавсиялари
Яқин кунлардан олийгоҳларга қабул бошланмоқда. Миллионга яқин ёшлар муҳим танлов қаршисида туришибди. Улар ўқишга кириш осонмаслигини ўйлаб, ўзларига ёқмайдиган йўналишларга ҳужжат топшириб қўймасликлари, XXI асрда дипломли бўлиш яхши мутахассис бўлишни кафолатламаслигини унутмаслик лозим.
Олий таълим муассасаларига қабул бошланади. Бу йил ҳам 1 миллиондан ошиқ абитуриент ҳужжат топшириши прогноз қилинган. Улар фанлари мос келадиган 5 та йўналишни танлаш имконига эга. 5 та йўналиш – 5 хил касб бўлиши ҳам мумкин. Танланадиган касб эса келажак учун муҳим қарор ҳисобланади.
Инсон ҳаётининг ўртача учдан бир қисми ишда ўтади. Яъни келажакда қайси соҳада ва ким бўлиб ишлаш умримизнинг асосий қисмидан бирини ташкил қилади. Шу сабабли ҳам инсоннинг келажак касбини тўғри танлаши муҳим аҳамиятга эга.
Касб танлашда нималарга аҳамият бериш кераклиги, ота-оналарнинг фарзанди танловига ҳурмат билан қараши лозимлиги, келажак соҳасини танлаётганда атроф-муҳит инсонга қай даражада таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида психологларнинг қуйидаги маслаҳатларига амал қилишни тавсия қиламиз:
Ойлик маош ва обрў
— Касб танлаш – инсон учун худди жуфт танлаш каби муҳим қарор. Касб фақат пул топиш ёки вақт ўтказиш учун эмас, жамиятга хизмат қилиш, фойдали ишлар қилиш учун ҳам танланади.
Одамларнинг нотўғри касб танлашига касблар ҳақида етарли билимга эга бўлмаслик ҳам сабаб бўлади. Бизнинг жамиятда ота-оналар болалари учун танлов қиладиган ҳолатлар ҳам бор. Бунда уларнинг замонавий касблардан бехабарлиги нотўғри танловга сабаб бўлади.
Абитуриентлар ОТМларга ҳужжат топшириш бошланадиган вақтда муҳим танлов қаршисида қолади. Боиси Ўзбекистонда ОТМга кириш қийин, танлов юқори. Ўзи хоҳлаган касбга ҳужжат топширай деса, ўқишга кира олмасликдан, кира олмаса – бошқалар олдида мулзам бўлишдан қўрқади. Бу эса уларнинг ўқишга кириш учунгина касб танлаб қўйишларига сабаб бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, касб танлашда ойлик маош ва шу соҳанинг жамиятдаги обрўсига ҳам алоҳида этибор берилади. Бироқ тушуниш керакки, қанча ойлик маош олиш ҳозир соҳадан кўра инсоннинг потенциалига, эгаллаган билимига кўпроқ боғлиқ бўлмоқда.

Download 48.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling