Мавзу: Оилада болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда миллий қадриятлардан фойдаланишнинг педагогик асослари


Download 299.5 Kb.
bet4/5
Sana10.01.2023
Hajmi299.5 Kb.
#1087157
1   2   3   4   5
Bog'liq
oilada bolalarni manavij-axloqij tarbiyalashda millij qadriyatlardan fojdalanishning pedagogik asoslari

Умумий хулоса
Оилада болаларни маънавий-ахлокий тарбиялашда миллий кадриятлардан фойдаланиш улардавужудга келиши мумкин булган тарбия муаммолари олдини олиши жихатидан хозирги даврнинг долзарб муаммоларидан хисобланади. Ушбу мавзу ёрдами тегиши мумкин булган муаммолар аксарият холларда ижтимоий мазмунга эга булиб, уларни куйидагича ифодалаш мумкин булади.
Болада тарбиянинг салбий жихатлари пайдо булиши арафасида уларнинг узини тутишида кандайдир асабийлашиш холатлари булиб, у кам ухлайдиган, тез жахли чикадиган ва тез-тез йиглайдиган булади. Бу салбий жихатлар пайдо булишининг дастлабки боскичи булиб, бунда ота-оналарнинг узлари болани бундай йулдан кайтаришлари мумкин булади.
Болада тарбия салбий жихатларининг урнатиш боскичи. Бунда узиш четга оладиган, бегонасирайдиган ва муомалада «беркиладиган» булади. Бу боскичда болани ушбу йулдан ота-оналар, тарбиячилар, укитувчилар ва элу-кариндошлар ёрдамида кайтариши мумкин булади.
Болада салбий жихатларнинг ривожланиш боскичи. Бунда салбий жихатлар боланинг «гурурига» ва кундалик турмуш тарзига айланади. Бу тарбия салбий жихатларнинг ижтимоий хавфли боскичи булиб, улар болани турли жихатларга тортиб кетиши мумкиндир. Бунда ота-оналарга психологлар, жамоатчилик ва махаллий хокимият органлари вакиллари ёрдам беришлари мумкин булади.
Болалар маънавий-ахлокий тарбиясини миллий кадриятлар асосида шакллантириш бу муаммоларни хал этиш профилактик омилларидан асосийси десак муболага булмайди. Чунки бунинг узига хос асослари мавжуд булиб, улар ижтимоий тарбиянинг куйидаги конуниятларида уз аксини топгандир:
Болалар маънавий-ахлокий тарбиясининг шаклланиши оила мухитида ва оила аъзолари билан буладиган узаро муносабатлар натижасида руй берадиган жараёндир. Шу сабабли оилада тугри ташкил этилган мехнат бу мухит ва муносабатлар таъсирининг самарали булишига имкон беради, хамда ундан фойдаланиш максадида мувофик булади.
Боладаги ахлокий-одобнинг ташки курниши факатгина ота-оналарга булган ишонч ва ота-оналар томонидан болаларга булган самимий муносабат натижасидагина ички рухий дунёкараш куникмаларга айланади. Качонки болада маънавий-ахлокий тарбияга нисбатан ички эхтиёж мотивлари пайдо булса, у хакикий куникмага айлана олади. Бунда кандай курсатмалар, дастурлар ва буйруклар асосида расмиятчилик хамда авторитор тарздаги талабларни болалар олдига куйиш самарасиз тескари натижаларга олиб келиши мумкиндир. Бунда ота-оналарнинг ишонтира олиш кобилиятлари хал килувчи таъсир омилларидан хисобланади.
Болалар маънавий-ахлокий тарбияси куп холларда оилада буладиган муаммоли вазиятларда кайси томоннинг салбий томонми ёки ижобий томон устун келиши ваш у томоннинг фаолият йуналиши билан параллел тарзда шаклланиб боради. Шу сабабли оилада бахсли масалаларнинг бола назаридан четда хал этилиши, агарда бунинг иложи булмаса бола олдида тортишмасдан узаро келишув асосида хал этилиши максадга мувофик булади.
Болалар маънавий-ахлокий тарбияси кечиши жихатдан нотекис борадиган жараёндир. Бунда бола рухияти ва дунё карашига турли хил ижобий хамда салбий таъсирлар узига хос колдирган излари вакти-вакти билан турли вазиятларда намоён булади. Шу сабабли куп холларда болалар уз килган нотугри ишлари ва хатти-харакатларини изохлаб бера олмайдилар. Бунда ота-она бир айб билан болани жуда каттик жазоламаслик ва ёки бир жиноий ишга олиб борувчи айбларини (угрилик, олов куйиш, зуравонлик ва х.к.з) эътибордан четда колдирмасликлар лозим булади.
Ушбу тарбия конуниятлари асосида ота-оналарнинг болалар маънавий-ахлокий тарбиясини миллий кадриятлар асосида шакллантириш ишларининг лойихавий боскичларини шартли тарзда куйидагича ифодалаш мумкин булади:
1-боскич. Ташкилий ишлар боскичи. Бу- Бола хулк-атворини урганиш, характерини аниклаш, унга таъсир этадиган салбий-ижобий жихатларни аниклаш;
- бола ахлокий тарбия даражаси ва таъсир этувчи оила мухити имкониятларини урганиш хамда аниклаш;
- бола маънавий-ахлокий тарбиясига таъсир этувчи самарали йуллар, муносабатлар, усуллар ва фаолиятнинг янги кизикарли турларини уйлаб-излаб топиш хамда шулар асосида боладаги салбий жихатларни сундириб, ижобий жихатларни ривожлантиришга эришиш.
2-боскич. Тарбияни бошкариш боскичи. Бунда ота-оналар томонидан узлари тузган режа ижросини боладан тулик ва каттик талаб килмаслик, уларга нисбатан авторитар муносабатда булмаслик талаб этилади. Бунда ота-оналарнинг болага фаолияти мустакил шахс сифатида карашлари, улар ишига кескин аралашмасдан уларга мукобил тарзда озор бермасдан уларнинг камчиликларини курсатиб, биргаликда хал этишлари талаб этилади. Болалар тарбияси жараёнида юзага келадиган ва уларга боглик булмаган узгаришлар борлиги хамда болларнинг бу учун айбдор эмасликлари хам ота-оналарга нисбатан юкоридаги талабларнинг куйилишига сабаб булади. Айнан ана шундай кутилмаган узгаришлар болалар маънавий-ахлокий тарбияси ишларига ижобий тузатишлар кирилишини такозо килади.
3-боскич. Тарбияда аник бир натижаларни белгилаш. Бу боскичда ота-оналар уз тарбиясининг таъсирини тахлил килади ва улар узлари учун холисона хулосага келишлари шарт. Чунки натижа салбий булса улар психологлардан ёрдам сурашлари, агарда ижобий булса демак тарбияни давом эттиришлари мумкин булади.
Оилада боллаарни маънавий-ахлокий тарбиялашда бу ердаги мухит хамда болалар билан булган узаро муносабатларнинг якинлиги ва самимийлиги даражаси белгилайди. Бунда куйидагиларга эътибор каратиш лозим булади:
Оилада ота-оналар ва болалар уртасида узаро бир-бирини тушуниш мавжудми?
Болалар ота-оналар билан чин кунгилдан гаплашадими, улар билан шахсий муаммолари буйича маслахатлашадими?
Болалар ота-она иши ва касби билан кизикадими, уларга бу хусусуда турли саволлар берадими?
Ота-оналар кариндошлари ва дустларининг болаларини биладими, улар бу уйга келиб туришадими?
Болалар ота-оналари билан бирга хамкорликда уй-рузгор ишларида иштирок этадиларми?
Ота-оналар боллаарнинг дарсларини ва уйга берилган вазифалар бажарилишини текшириб турадими?
Ота-оналарнинг болалар билан биргаликдаги кизикишлари ва турли хил уйинлари мавжудми?
Болалар уйдаги байрам ва туй-маракаларга тайёргарлик ишларида иштирок этадиларми?
Болалар узларининг тугилган кунлари ва узларига тегишли булган байрамларда ота-оналар булишини хохлайдими ёки йукми?
Болалар укиган китобларини ота-оналари билан мухокама киладиларми, улардан маслахатлар оладиларми?
Болалар ота-оналари билан театр, музей, концерт ва кургазмаларда тез-тез булиб турадиларми?
Ота-оналар болалар билан телевизор курсатувлар ва филмларни бирга мухокама киладиларми?
Ота-оналар болаларни бахорги сайлларга бирга олиб чикадиларми?
Ота-оналар йиллик таътил давомида дам олиш вактларини болалар билан бирга утказадиларми ёки четда якка дам олишни хуш курадиларми?
Оилада болалар маънавий-ахлокий тарбиясини миллий кадриятлар асосида шакллантиришда уларнинг юзага келиши ва ривожланишини билиш хамда уларни тарбия жараёнида куллаш узига хос хусусиятларга эга булиб, уларни шартли тарзда куйидагича ифодалаш мумкин булади:
Кадимги кадриятлар.
Бу археологик асори-атикалар ва обидаларни узида мужассамлаштиради. Буларни урганиш буйича экскурсиялар болалар тарбиясининг асосий усулларидан хисобланади.
Исломгача булган миллий-маданий кадриятлари.
Булар зардуштийлик-Авесто асослари, кадимги тарихий маълумотлар (Тумарис, Широк афсоналари) ва кадимги турк битикларини узида мужассамлаштиради.
Булар оркали тарбиялаш ушбу маълумотларга оид хикоялар, филмлар, маърузалар етказилишини узида акс эттиради.
3.Исломий кадриятлар.
Бу кадриятлар узида Куръони Карим, Хадиси Шариф, Тафсифчилик, Фикхшунослик, тасаввуфчилик асосларини хамда исломий обидаларни уз ичига олади.
Буларни болалар тарбиясида куллаш турли хил изохлар, иловалар, даъватлар (савобчи даъват), панд-насихатлар, кизикарли китобларни укиб бериш, мазмунли хикоялар, намунали вокеалар, огохлантирувчи вокеалар, обидаларга саёхатлар, алломалар хаётини ёритиш, филмлар, исломий ёдгорликларни асраб-авайлашни шакллантиришкабиларни узида мужассамлаштиради.
4. Мумтоз адабиёт кадриятлари.
Бу мумтоз ёзувчи. Шоир ва адибларнинг хаёт ива ижоди билан боглик маълумотлар хамда уларнинг асарлари, колдирган адабий-бадиий меросларини уз ичига олади. Буларни болалар тарбиясида куллаш, шу алломалар хаёт ива ижодининг тарихини уларга етказиш, мумтоз адабиёт асарларининг мазмун мохиятини болаларга кизикарли ёритиб бериш хамда уларнинг тарбиявийжихатларини болаларга етказиш оркали амалга оширилади.
5. Комусий алломалар илмий - маданий мерос кадриятлари.
Булар уз ичига комусий алломалар хаёти-ижоди билан боглик тарихий маълумотларни, уларнинг асарларини хамда жахон илмига кушган буюк хизматлари ва уларнинг умумбашарий ахамиятини жамлайди. Бу кадриятлар мутолааси, филмлар хамда алломалар асарларини биргаликда урганиш сифатида сингдириши мумкиндир.
6. Тарихий сулолалар тарихи (Самонийлар, Хоразмшохлар,Темурийлар, Шайбонийлар, Мангитлар, Кунгирот тарихи) билан боглик маданий мером кадриятлари.
Бу тарихий сулолалар тарихи, улар томонидан яратилган меъморчилик обидалари хамда улар томонидан колдирилган бошка маданий мерос ёдгорликлар тарбиясида фойдаланиши турли хил тарихий маълумотларни болаларга етказиш, кизикарли тарихий филмлар куйиб бериш, тарихий мемуар асаралар билан таништириш ва тарихий музей-ёдгорликларга саёхатларга болаларни олиб боришни уз ичига олади.
7. Тарихий этнография маълумотлари.
Булар халкимизга хос булган тарихий анъаналар, урф-одатлар, туй-маркалар, кадриятлар, меъморчилик обидалари, халк амалий санъат (хунармандчилик сохалари) буюмлари, музейлар материаллари (нумизматика-тангашунослик, ювелир-заргарлик, торевтика-панданорлик материаллар, асарлар ва х.х.з) кабиларни узида мужассамлаштиради.
Булардан оилада болалар тарбияси учун фойдаланиш китоблар мазмунини ёритиш, кургазма-музейларга саёхатлар уюштириш, халк байрамларида иштирок этиш, урф-одатлар саклашиши хамда уларга итоат этишни болалардан талаб килиш, болалрни машхур устозларга шогирд бериш кабиларни уз ичига олади.
8. Тарихий-педагогик мерос кадриятлари.
Бу миллий педагогика тарихига оид булган алломалар, шоирлар, шжадидлар, зиёлилар ва давлатарбобларининг асарлари, тарихий мерослари хамда гоявий карашларидан иборатдир. Бунда айникса илмий-марифий ва дидактик панд-насихат асарларининг ахамияти катадир. Булар болалар маънавий ахлокий тарбиясига изохлар, иловалар, хикоялар, филмлар хамда панд-насихатлар оркали етказилиши мумкин.
9. Халк огзаки ижоди мерос кадриятлари.
Булар эртаклар, достонлар, киссалар, хикоялар, топишмоклар, ашулалар, чистонлар ва угитлар сифатида бизгача етиб келган. Булар оркали болалар маънавий-ахлокий тарбиясини ташкил этиш турли хил сухбатлар, тез айтишлар, аклий уйинлар ва мушоиралар сифатида амалга оширилиши мумкин.
10. Халк миллий уйинлари мерос кадриятлари.
Бунга халкимиз орасида таркалган миллий уйинлар киради ва уларни болалар тарбиясида куллашда «Ок терак», «Чиллак» , «Сокка ташаш», «Ким узар?, «Чув кетди» каби турли хил уйинлар сифатида амалга оширилади. Болаларни кураш буйича йирик бусобакалар хамда халк купкариларига олиб бориш хам бу сохада мухим ахамиятга эгадир.
11. Миллий санъат кадриятлари.
Булар халкимиз миллий санъати билан боглик мусика, театр, аския, айтишув, мушоира, ракс ва санъат даражасига кутарилган мехнат анъаналарини уз ичига олади. Булардан болалар маънавий-ахлокий тарбиясини шакллантиришда концерт, спекткал, аския кечалари ва ноёб санъат объектларига саёхатларга боришдан фойдаланиш мумкин булади.
12. Умумхалк тадбирларидаги тарихий кадриятлар.
Бунга умумхалк миллий байрамлари (Навруз, Мехржон) тадбирлари (хашар,кумаклар), туйлар (суннат туйи, никох туйи, уй туйи, мулжал туйи), маъракалар (хатни куръон, жаноза) кабилар киради. Булар оркали болалар маънавий-ахлокий тарбиясини шакллантириш уларни шу маросимлардаги ота-оналар назоратидаги иштирокида ва кузатиш оркали амалга оширилади.
Оилада болалар маънавий-ахлокий тарбиясини миллий кадриятлар асосида шакллантириш, ватанпарвалик, жамоатчилик, эрк, озодлик, адолатпарварлик, мардлик, дустлик, тарбиялилик, ахлокийлик, ор-номус, халоллик, мехнатсеварлик, мехр-окибат каби куникмаларнинг улар тарбиясида вужудга келиши билан богликдир.

Download 299.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling