Жалолиддин Румий Ҳикматлар муслимбек Мусаллам таржималари
Download 51.62 Kb.
|
1 2
Bog'liqrumiy xikmatlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жалолиддин Румий ҲИКМАТЛАР Муслимбек Мусаллам таржималари
Мавлоно Румий ўзидан кейинги авлодларга 5 муҳим ва қимматбаҳо асар қолдирди: 1. «Девони кабир», «Девони Шамси Табризий», «Девони шамсул ҳақойиқ» деган номлар билан машҳур девон. 2. «Маснавийи маънавий» — 25700 байтдан иборат бебаҳо тасаввуфий-ишқий асар. 3. «Фийҳи ма фийҳи» («Ичингдаги ичингдадир») — Мавлононинг суҳбатларидан иборат фалсафий китоб. 4. «Мавоизи мажолиси сабъа» — бу асар Румийнинг этти ўгит ва панд-насиҳатларидан иборат. 5. «Мактубот» — Мавлононинг турли даврларда замондошларига ёзган мактубларидан ташкил топган тўплам. Жалолиддин Румий ҲИКМАТЛАР Муслимбек Мусаллам таржималари Ҳаёт сенга орқама-орқа тўсиқлар, синовлар юборса, бу тиканлардан сақлан. Хавотир олма: яқин кунларда бу тиканлар гулини хам кўрсатади . Ишқи буюк, савдоси буюк бўлганни синови ҳам оғир бўлади . Яхшини изла, тўғрини изла, гўзалликни изла, асло қусур излама Қоф тоғи қадар буюк бўлсанг-да кафанга сиғадиган қадар кичиксан . Тур, ўзинга кел, ноумидликка берилма, умидсизлик шайтондан, умид қилиш Аллоҳдандир . Тангрига олиб борадиган йўллар бисёрдир. Мен эса Ишқ йўлини танладим . Қумнинг заррасиман, аммо саҳронинг дардини ташийман . Ишқда насибанг бор бўлса, тегсанг хам ёнажаксан. Шуни яхши бил: кимлар соғинчдан ёнар, кимлар етишишдан . Руҳнинг гўзаллиги тананинг гўзаллиги каби тез кўринмас . Нимагадир билмайман сенга боқсам ўзимни кўраман. Сенга келаётган вақтда ўзимдан кетаман. Сендан кетар вақтда хеч ўзимга келмайман. Инсонларни яхши тани, ҳар инсонни ёмон билиб, қутулмоққа шошилма. Ҳар инсонни яхши билиб ҳам овунма . Шайтоннинг қотили одобдир Шахсиятпарастлик кўзга тақилган кўзгудир. Қаерга боқса, ўзидан бошқасини кўраолмас . Баъзи инсонлар борки, саломларидан қурум ҳиди келади . Баъзи инсонлар саломидан мушки анбар хуш бўй ҳид келади . Кимнинг ишққа майли йўқ бўлса, қанотсиз қуш кабидир . Ақлим қалбимдан имон нимадир дея сўради. Қалбим ақлимнинг қулоғига эгилиб «Имон одобдир» деди Тилингни тарбия этмакдан аввал юракни тарбият эт .Чунки сўз юракдан келиб, тилдан чиқади . Сени севганларни, заҳар бўлса ҳам ют. Сени севмаганни, бол бўлса-да, унут Хафа бўлиш важларини излашдан кўра, севиш, севилмоқ йўлларини изла . Ҳамма зоҳирга безак бермоққа кираркан, сен ботинга безак бермоққа шошил. Ҳамма бировлар айбини айтиб ғийбатга кетаркан , сен ўзингни хатоларинг, айбларинг билан машғул бўл . Кўнгли ойдин тоза одамга қул бўлиш, шоҳлар бошига тож бўлмоқдин аълодир . Эй кўнгил, жонни ачиштирар дори айрилиқдир аммо унинг ичинда ишқ деган шифоси яшириндир. Фоний бўлган ишқ йўқдир. Ишқларнинг бари боқийдир. Фарқи шуки, кимдир санъаткорнинг санъатини кўрур, кимдир санъаткорнинг ўзини . Бизни билганлар билар, билмаганлар ўзи каби билар. Одомзот дунёни забт этар, аммо оғзини забт этолмас . Гўзал кунлар сенга келмас. Сен уларга юриб боражаксан . Инсонни таниш денгиздаги сувни кўзага қуйиб денгизни бўшатмоққа уринган каби мушкул ишдир . Қалб денгиздир, тил сохилдир. Денгизда нима бўлса соҳилга урилар Севги ва шафқат одамийлик васфидир. Қаҳр ва шаҳват ҳайвонийлик белгисидир . Китобларни ўқимоқдан аввал, ўзиммизни ўқишга киришайлик. Инсоннинг қаноти ғайратдир. Ё тутиладиган даражада яқин бўл, ё унитиладиган даражада узоқ бўл. Меҳмон келадиган каби уйингни, ўлим келадиган каби қалбингни озода тут. Ёлғизликнинг энг ёмони сени англамаганлар ичра қолишдир. Бекорга чолишма, сени кўрганлари ва эшитганлари қадар англайдилар . Ҳар бир инсон худди ёмғир томчиси кабидир. Кимдир лойга тушар, кимдир гул япроғига тушар. Download 51.62 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling