Тенгсизлиги режа: 1-§. Аҳоли даромадлари ва унинг таркиби. Аҳоли турмуш даражаси ва унинг кўрсаткичлари


Download 55.63 Kb.
bet7/10
Sana09.06.2023
Hajmi55.63 Kb.
#1474729
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
15 mavzu

1-чизма. Лоренц эгри чизиғи.
Даромадлар табақаланишини аниқлашнинг кўпроқ қўлланиладиган кўрсаткичларидан бир дицел коэффициенти ҳисобланади. Бу кўрсаткич 10% энг юқори таъминланган аҳоли ўртача даромадлари ва 10% энг кам таъминланганлар ўртача даромади ўртасидаги нисбатни ифодалайди. Масалан, АҚШ ва Буюк Британияда бу нисбат 13:1га, Швецияда эса 5,5:1га тенг.
Ялпи даромаднинг аҳоли гуруҳлари ўртасида тақсимланишини тавсифлаш учун аҳоли даромадлари тенгсизлиги индекси (Джини коэффициенти) кўрсаткичи қўлланилади. Джини коэффициенти чизмадаги Лоренц эгри чизиғи билан мутлоқ тенглик чизиғи ўртасидаги юзанинг 0FЕ учбурчак юзасига нисбати орқали аниқланади. Бу кўрсаткич қанчалик катта бўлса, (яъни 1,0 га яқинлашса) тенгсизлик шунча кучли бўлади. Жамият аъзолари даромадлари тенглашиб борганда бу кўрсаткич 0 (ноль)га интилади. Масалан, кейинги ярим аср давомида Джини индекси Буюк Британияда 0,39 дан 0,35 га қадар, АҚШда эса 0,38 дан 0,34 га қадар пасайган.
Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида иқтисодий беқарорлик туфайли қараб чиқилган бу кўрсаткич ўсиш тамойилига эга бўлади. Умумий даромаднинг табақаланиши алоҳида тармоқлар ва фаолият соҳаларида иш ҳақи даражасидаги фарқларнинг ортиши билан бирга боради. Миллий иқтисодиётда ўртача иш ҳақининг тармоқлар, корхоналар ва ишловчилар тоифалари бўйича юқори тенгсизлиги таркиб топади.
Жумладан Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал иш ҳақига нисбатан алоҳида тармоқларда иш ҳақи даражасининг ўзгариши қуйидаги маълумотлар билан тавсифланади.
5-жадвал. Республика иқтисодиётининг асосий тармоқларида ойлик номинал иш ҳақи нисбатларининг ўзгариши (ўртача иш ҳақи –100%)1



Йиллар

Саноат

Қишлоқ хўжалиги

Транспорт

Қурилиши

Маориф

Банк соҳаси

1994

148,2

85,4

126,6

153,6

60,9

189,4

1996

139,2

54,4

136,0

166,7

70,4

184,9

1998

155,3

46,1

152,8

152,3

68,2

210,7

1999

165,2

51,6

143,3

162,3

57,2

227,6

2000

189,6

60,9

174,0

164,4

71,3

257,1

Даромадлар тенгсизлигида катта фарқлари мавжуд бўлишининг асосий сабаби бозор тизимига асосланган иқтисодиётнинг ўз хусусиятларидан келиб чиқади. Бизнинг республикада ҳам бозор иқтисодиётига ўтиш даромадлар тенгсизлиги муаммосини кескинлаштиради. Бу ерда асосий ролни мол-мулк (уй-жой, кўчмас мулк, акция ва бошқалар)га эга бўлиш омили ўйнай бошлайди. Даромадларнинг табақаланиш жараёни етарли даражада тез боради, минимал даражадан бир неча ўн баравар юқори даромадга эга бўлган ижтимоий қатлам шаклланади. Даромадларнинг табақаланиши мулкий табақаланишни келтириб чиқаради. Вақт ўтиши билан оилаларнинг тўплаган мол-мулки мерос қолдириши сабабли даромадлар табақаланишининг кучайиши рўй беради. Ҳар хил оилалар учун турлича истеъмол муҳит яратилади. Ижтимоий тенглик ва даромадлар тақсимотида адолатликни таъминлаб беришнинг муҳим муаммолари келиб чиқади.


Бозор иқтисодиёти шароитида даромадлар тенгсизлигини келтириб чиқарувчи умумий омиллар ҳам мавжуд бўлади. Буларнинг асосийлари қуйидагилар:

  • кишиларнинг умумий (жисмоний, ақлий ва эстетик) лаёқатидаги фарқлар;

  • таълим даражаси ва малакавий тайёргарлик даражасидаги фарқлар;

  • тадбиркорлик маҳорати ва таҳликага тайёргарлик даражасидаги фарқлар;

  • ишлаб чиқарувчиларнинг бозорда нархларни ўрнатишга лаёқатлилиги (бозордаги ҳукмронлик даражасидан келиб чиқиб) даражасидаги фарқлар.

Бундай шароитда давлатнинг даромадларни қайта тақсимлаш вазифаси даромадлар тенгсизлигидаги фарқларни камайтириш ва жамият барча аъзолари учун анча қулай моддий ҳаёт шароитини таъминлашга қаратилади.
Даромадлар тенгсизлиги камайишининг тахминан 80 фоизини асосан трансферт тўловлари тақозо қилади. Аниқроқ айтганда давлат трансферт тўловлари энг паст даромад олувчи кишилар гуруҳи даромадининг асосий қисми (70-75%)ни ташкил қилади ва қашшоқликни юмшатишнинг энг муҳим воситаси ҳисобланади.



Download 55.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling