МАВЗУ. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ. - РЕЖА:
- 1. Жисмоний шахслардан ундириладиган солиқларнинг шаклланиши.
- 2. Жисмоний шахс мақомидаги солиқ тўловчилар.
- 3. Жисмоний шахсларни солиққа тортишнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари.
- 4. Декларация асосида солиқ солинадиган даромадлар.
- Таянч иборалар:
- Солиқ тўловчилар
- Солиқ солиш объекти
- Солиқ солиш базаси
- Жисмоний шахс мақоми
- Юридик шахс мақоми
- Жисмоний шахслар бўйича меъёрий ҳужжатлар
- Декларация
- Солиқ солинадиган даромадлар
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг иқтисодий моҳияти - Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи - молия муносабатларининг кичик тизими сифатида, аҳоли билан давлат ўртасидаги иқтисодий муносабатларни, хусусан уларнинг даромадларидан бир қисмини давлатнинг марказлаштирилган фондини ташкил этиш муносабатларини акс эттиради.
- Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи – давлат бюджети даромадларининг асосий манбаларидан бири бўлиб, у умумдавлат солиқлари таркибига киради. Унинг ўзига хос хусусияти шундаки, солиқ жисмоний шахсларнинг бевосита даромадларидан олинади.
Юридик ва Жисмоний шахслар: - Жисмоний шахслар - Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, чет давлатларнинг фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар жисмоний шахслардир.
- Юридик шахслар - Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган, ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, мустақил балансига ёки сметасига эга бўлган, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ҳамда уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот;
Do'stlaringiz bilan baham: |