Номинал ва реал яим
Download 87.5 Kb.
|
Nominal YAIM va real YAIM
Номинал ва реал ЯИМ. Иқтисодиётда мавжуд бўлган инфляция жараёнлари ЯИМни ҳисоблашни қийинлаштиради. Бу кўрсаткич динамикаси бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар миқдор ва баҳо даражаларининг ўзгаришини ифодалайди. Бу шуни билдирадики, ЯИМ миқдорига бир вақтнинг ўзида ҳам ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг физик ҳажми, ҳам баҳо даражаcи ўзгариши таъсир кўрсатади. Иқтисодиётда доимий инфляция жараёнининг мавжудлиги макроиқтисодий кўрсаткичларни таққослама баҳоларда ҳисоблашни зарур этиб қўяди. Чунки, инфляция иқтисодиётнинг реал ҳолатини бузиб кўрсатади. Иқтисодиётни таҳлил қилиш, муаммоларни аниқлаш ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилишни қийинлаштиради. Бу вазифани бажариш учун жорий баҳоларда ҳисобланган номинал кўрсаткичлардан эмас, балки таққослама (базис) баҳоларда ҳисобланган реал кўрсаткичлардан фойдаланиш зарур. Айрим ягона фирмадан фарқли ўлароқ миллий иқтисодиётда жуда кўп сонли товарлар ва хизматлар ишлаб чиқарилиши сабабли уларнинг барчасини бир варакайига таққослама баҳоларда ҳисоблаш қийин. Шу туфайли ЯИМ таркибида катта улушни ташкил этган энг муҳим товарлар ва хизматлар баҳосининг ўзгариши коэффициенти ( баҳолар индекси) ҳисоблаб топилиб олинган натижа бутун миллий иқтисодиёт учун тадбиқ этилади. Баҳолар индексини ёки инфляция даражасини ҳисоблаш учун: - дефлятор (Пааше индекси); - истеъмол нархлари индекси(Ласпейрес индекси); - саноат ишлаб чиқариш баҳолари индекслари ҳисобланиши лозим. Дефлятор кўрсаткичи қуйидаги формула билан ҳисоблаганади: Qi1 Pi1 Дефлятор = ------------- 100 Qi1 Pi0 Бу ерда: i – дефляторни ҳисоблаш учун бозор саватига киритилган товарлар сони; Qi1 – жорий йилда бозор саватига киритилган i – товар ёки хизматлар ҳажми миқдори (Масалан 2 кг шакар, 2 дона кўйлак ва ҳ.к); Pi1 – жорий йилда бозор саватига киритилган i — маҳсулотнинг шу йилга баҳоси; Pi0 – жорий йилда бозор саватига киритилган i – маҳсулотнинг базис йилдаги баҳоси. Дефляторни ҳисоблаш шартлари: - одатда ўтган йилга нисбатан ҳисобланади; - бозор савати жорий йилда аниқланиб кейинги йилларда ўзгартирилиши мумкин; - бозор саватига ҳам истеъмол ишлаб чиқариш характеридаги товарлар ва хизматлар киритилади; - бозор саватига киритилган товарлар ва хизматлар турларининг умумий ЯИМ даги улуши катта қисмини ташкил қилиши керак; - бозор саватига киритилган товарлар ва хизматлар ҳажмлари ўртасидаги нисбат уларнинг ЯИМ даги улушлари ўртасидаги нисбатга мос келиши керак. Download 87.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling