Талаб ва таклиф назариялари. Бозор мувозанати. 1-§. Талаб ва унинг ўзгарувчанлиги. Талаб эластиклиги


Истеъмолчиларнинг аниќ маЏсулот турларига ёки фирма маркасига муносабати


Download 0.87 Mb.
bet2/14
Sana16.04.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1358569
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Talab va taklif nazariyasi. Bozor muvozanati

Истеъмолчиларнинг аниќ маЏсулот турларига ёки фирма маркасига муносабати. Шундай фирмалар борки, уларнинг маЏсулотларига талаб юќори. Бу фирмалар доимо ўз харидорларини йўќотмасликка, саќлаб ќолишга, янада кўпайтиришга Џаракат ќиладилар.
Бу омилларнинг ичида энг асосийси нарх. Чунки нарх ва харид ќобилиятигина талабнинг тез ўзгаришига олиб келади. Бозорда талаб харидор сифатида гавдаланади. Бозорда тарозининг бир палласида талаб турса, иккинчи палласида таклиф туради. Талаб билан нархлар ўртасидаги таъсирни Џар ќандай товар бозорида кузатиш мумкин.
Иќтисодий жараёнларни ўрганишни абстракт услубидан фойдаланиб, нархдан бошќа Џамма омиллар ўзгармайди, деб фараз ќилиб, нархнинг ўзгариши талабга ќандай таъсир ќилишини кўриб чиќамиз.
Маълумки, аЏолининг даромади чекланган. Шунинг учун зарур товар (хизмат)ларни сотиб олар экан, Џар бир киши ўз манфаатидан келиб чиќиб, турли муќобил вариантлар ичидан нархи арзон товар сотиб олишга Џаракат ќилади. Натижада сифати ўзгармагани Џолда нарх пасайиши билан товарга талаб миќдори ортади.
Бирон-бир А товарга талаб нарх ўзгариши билан ќуйидагича ўзгарсин дейлик.
Якка талабнинг нархга боғлиқлиги



Бир бирлик товар нархи
Р

Талаб қилинган товар
Миқдори Q



600

10

500
450
400
350

15
18
20
25

Жадвалдаги раќамлардан товарнинг нархига ќараб сотиб олиш миќдори ўзгараётганини кўриш мумкин. Бу маълумотларни графикда тасвирласак ќуйидаги кўринишга эга бўлади.


х ўќи бўйлаб талаб миќдорини, у ўќи бўйлаб нархни жойлаштириб, жадвал бўйича нуќталарни бирлаштириб, талаб эгри чизиƒи йўналишига эга бўламиз. Кўпчилик, Россия иќтисодчилари сал бош-ќачароќ, х ўќига нарх, у ўќига миќдор ќўйишади. Бунда нархнинг ўзгаришини талабга таъсири кўрсатилади.
МашЏур иќтисодчи Альфред Маршалл эса ўзининг «Сиёсий иќтисод принциплари» асарида х ўќида миќдор, у ўќида нархни жойлаштирган. Бунга сабаб талабнинг ўзгариши нархга, нархнинг ўзгариши талаб миќдорига таъсир ќилишини Џисобга олиб функционал боƒланишни шундай тарзда тасвирлаган.
Шундай ќилиб, товар ќанча ќиммат бўлса, шунча кам миќдорда харид ќилинади ёки аксинча. Бу сабаб-оќибатли, функционал боƒланиш талаб ќонунини ифодалайди. Демак, бошќа омиллар таъсир ќилмагани Џолда товарга бўлган талаб нархнинг ортиши билан ќисќаради. Математик нуќтаи назардан ќарасак, товар ва хизматларга бўлган талаб уларнинг нархи билан тескари пропорционал боƒланишда бўлади. Албатта, реал Џаётда бу жараён жуда мураккаб кечади, лекин умумий тарзда олганда талаб ќонуни бош йўналиш тенденциясини ифодалайди. Талаб ќонуни график тарзда талаб эгри чизиƒи тарзида намоён бўлади.
Талабнинг нархга боƒлиќлиги:
1. Товарнинг нархи ќанча юќори бўлса, Џаќиќатан Џам кишилар камроќ харид ќилади.
2. Харидор биринчисини зарур сотиб олади, иккинчисини нархи арзон бўлса, олади.
3. Нархнинг пасайиши харидорни реал харид ќобилиятини оширади. Харидор олмоќчи бўлган товарининг биттасини ўрнига иккита олади. Бошќача айтганда юќори нарх истеъмолчиларда харид ќилиш хоЏишини сўндиради, паст нарх эса бу хоЏишни кучайтиради. Масалан: 1000 сўм пулимиз бор. 3 кг гуруч ва 1 кг макарон харид ќилмоќчимиз. Гуруч нархи ўйлаганимиздек 280 сўм эмас 200 сўмга тушибди. У Џолда энди 3 кг эмас 4 кг гуруч харид ќилишимиз мумкин. Иќтисодий назарияда бошќа товарларни сотиб олиш миќдори ўзгармагани Џолда нархи тушган товарни харид ќилишни кўпайтириш имкони даромад эффекти1 деб аталади.
Агар гуручни нархи 350 сўмга кўтарилса энди макаронни кўпроќ сотиб оламиз. Харидорни нархи кўтарилган товар ўрнига нисбатан арзонроќ товар сотиб олиши ўрин босиш эффекти дейилади Айнан даромад эффекти билан ўрин босиш эффекти талаб эгри чизиƒининг йўналишини ифодалайди.
Лекин иќтисодиётда шундай Џолат юз бериши мумкинки, бунда нархлар ортиши билан талаб камайиши ўрнига ортиб боради. Бу вазият Гиффен эффекти деб аталади. Бундай товарлар эса бу Џолни тасвирлаган инглиз иќтисодчиси Р о б е р т Г и ф ф е н (1837 — 1910) номи билан Гиффен товарлари деб аталади. Айрим пайтларда товарни нархи юќори кўтарилса, сифати яхшиланади деган нуќтаи назардан аввалига ќараганда кўпроќ сотиб олишлари мумкин. Ёки Гиффен камбаƒал оилалар картошка нархи кўтарилишига ќарамай уни кўпроќ сотиб ола бошлаганларини кузатиб, бунинг сабабини шундай изоЏлайди. Бу оилалар бошќа маЏсулот истеъмолини кўпайтириш имкониятига эга эмас. Шунинг учун гўшт истеъмол ќилишни камайтириш Џисобига картошка истеъмолини кўпайтирадилар.
Лекин айрим иќтисодчилар: жумладан америкалик Жорж Стиглер (1911 й.) Гиффен товарлари тушунчасига ишончсизлик билан ќарашади. Унинг фикрича Гиффен эффекти тушунчаси Альфред Маршалл ёрдами билан иќтисодий назарияга кирган. Унинг ўзини эса бу Џодисани кузатганига шубЏа билдиради.
Айрим истеъмолчилар эса товарнинг нархи пасайгани билан уни сотиб олишмайди. Улар Џаммага ўхшашни ЏоЏлашмайди. Улар ќиммат баЏолиги, бошќаларникидан ажралиб турадиган сифатларга эга, эксклюзив товарларни сотиб олишга уринишади. Натижада бундай товарларга талаб ўсиши мумкин. Иќтисодиётда бу кўриниш Веблен эффекти деб юритилади.
Талаб ўзгариши бу харидорларни маЏсулот сотиб олишга бўлган ниятларини ўзгаришини ифодалайди. Сабаби бир ёки бир неча омил (детерминант)лар ўзгаради. Бу омилларни юќорида кўриб ўтганмиз. Бундай ўзгариш бутун шкалани, ўз навбатида нарх ва миќдор эгри чизиƒининг сурилишини билдиради.
Бу ерда талабни ўзгариши билан талаб миќдори ёки Џажмини ўзгариши тушунчаси билан аралаштириб юбормаслик керак.
Талаб миќдорини ўзгариши талаб эгри чизиƒида маълум бир нарх ва миќдор комбинациясидан иккинчи комбинацияга ўтишни билдиради. Графикда тасвиримиз бўйича талаб миќдорини ўзгариши DD чизиќда А дан В га ќараб йўналишини билдиради.
Талабни ўзгариши эса талаб эгри чизиƒини ўнгга (талаб кўпайса) Д1Д1 га ёки чапга (талаб камайса) Д2Д2 га силжишини ифодалайди.
Талаб миќдорининг (Џажмининг) ўзгариши талаб эгри чизиƒи бўйича нархни ўзгаришига ќараб силжийди.
Талабнинг ўзгаришида эса талаб эгри чизиƒи нархдан бошќа бир ёки бир неча детерминантларни ўзгариши натижасида (талабни кўпайиши ёки камайиши) ўнгга ёки чапга силжийди.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling