A ўсимликнинг поясини ерга бирлаштириб, тупроқдаги сув ва унда эриган органик моддаларни шимиб
Download 264.08 Kb. Pdf ko'rish
|
илдиз
Страница 1 Илдиз. 1. Илдиз бу - A) ўсимликнинг поясини ерга бирлаштириб, тупроқдаги сув ва унда эриган органик моддаларни шимиб оладиган ва уларни ўсимликнинг ер усти қисмига етказиб берадиган вегетатив органи. B) ўсимликнинг поясини ерга бирлаштириб, тупроқдаги сув ва унда эриган озиқ моддаларни шимиб оладиган ва уларни ўсимликнинг ер усти қисмига етказиб берадиган вегетатив органи. C) тупроқдаги сув ва унда эриган озиқ моддаларни шимиб оладиган ва уларни ўсимликнинг ер усти қисмига етказиб берадиган вегетатив органи. D) ўсимликнинг поясини ерга бирлаштириб, тупроқдаги сувни шимиб оладиган ва уларни ўсимликнинг ер усти қисмига етказиб берадиган вегетатив органи. 2 . Ўсимликлар яхши ўсиши ва ривожланиши, дарахт ва буталар йирик, бақувват шох-шабба ҳосил қилиб, узоқ яшаши кўп жиҳатдан қайси органга боғлиқ? A) пояга B) пўстлоқ хужайраларига C) ёғочлик хужайраларига D) илдизга 3 . Ўсимликларнинг илдизида озиқ моддалар тўпланса, бундай илдизлар қандай номга эга бўлади? A ) илдизпоя B) туганак C) ер ости мева D) илдизмева 4 . Ўсимликларнинг илдизи эса вегетатив кўпайиш органи вазифасини бажариши мумкинми? A ) мумкин B) баъзи ўсимликларда бажариши мумкин C ) мумкин эмас D) генератив кўпайиш органи бўлиши мумкин 5 . Илдизлар калта, узун, ингичка ёки йўғон, ясси ёки юмалоқ ва бошқа шаклларда бўлиши қандай факторлар билан боғлиқ? A ) ўсимликларнинг турига, тупроқ-иқлим шароитига B ) ўсимликларнинг турига, тупроқ турига C ) тупроқ-иқлим шароитига қараб D) ўсимликларнинг турига 6 . Ёнғоқнинг ён илдизлари атрофга неча метргача таралади? A) 20 - 30 м гача B) 40 - 50 м гача C) 50 - 60 м гача D) 70 - 75 м гача 7 . Янтоқнинг асосий илдизи узунлигини аниқланг. A ) 30 м гача B) 40 м гача C) 50 м гача D) 70 м гача 8 . Асосий илдиз уруғнинг қайси қисмидан ҳосил бўлади? A ) уруғ пўстидан B) эндоспермдан C ) муртакдаги бошлангич поянинг бевосита ўсишидан D ) муртакдаги бошлангич илдизнинг бевосита ўсишидан 9 . Асосий илдизнинг шохланишидан қандай илдиз тури хосил бўлади? A ) ўқ илдиз B ) попук илдиз C) ён илдиз D ) қўшимча илдиз 1 0. Поянинг ерга яқин қисмидан ёки ерга тегиб турган жойидан ўсиб чиқадиган илдизлар номини аниқланг. A) ўқ илдиз B) попук илдиз C) ён илдиз D) қўшимча илдиз 1 1. Қўшимча илдизга эга бўлган ўсимликларни аниқланг. A) ғумай, ажриқ, айиқтовон, терак B) маккажухори, картошка, ажриқ, қулупнай C ) маккажухори, картошка, ғумай, қулупнай D) помидор, картошка, каноп, маккажухори 12 . Илдиз системасига берилган тўғри таърифни аниқланг. A ) ўсимликдаги асосий ва қушимча илдизлар йиғиндиси B ) ўсимликдаги асосий, ён ва қушимча илдизлар йиғиндиси C ) бир туп ўсимликдаги асосий, ён ва қушимча илдизлар йиғиндиси D ) бир неча туп ўсимликдаги асосий, ён ва қушимча илдизлар йиғиндиси 13 . Илдиз системасининг ҳажми ва тузилиши қандай биоген омилларга боғлиқ? A ) ўсимликларнинг турига, илдизининг шохланишига боғлиқ. B ) ўсимликларнинг турига, илдизининг шохланишига, қўшимча илдизларга боғлиқ. C ) илдизининг шохланишига, қўшимча илдизларга ҳамда тупроқнинг унумдорлигига боғлиқ. D ) ўсимликларнинг турига, илдизининг шохланишига, қўшимча илдизларга ҳамда тупроқнинг унумдорлигига боғлиқ. 1 4. Илдиз системаси икки паллали ўсимликларга хос бўладиган ўсимликларга мисоллар келтиринг. A) олма, ўрик, нок, қовун, тарвуз, ғўза, нўхат, ловия, мош, дўлана, наъматак саксовул ва терак B) буғдой, арпа, сули, жавдар, маккажухори, ғумай, ажриқ, пиёз, лола, қўға, қамиш, қўнғирбош C ) ловия, мош, дўлана, наъматак саксовул, буғдой, арпа, сули, жавдар, маккажухори ва терак D ) олма, ўрик, нок, қовун, тарвуз, ғўза, нўхат, ловия, ажриқ, пиёз, лола, қўға, қамиш, қўнғирбош 15 . Илдизмевали ўсимликларни аниқланг. A ) лавлаги, сабзи, редиска, шолғом, пиёз B) лавлаги, сабзи, редиска, турп, картошка C ) лавлаги, сабзи, редиска, турп, саримсоқ D) лавлаги, сабзи, редиска, турп, шолғом 1 6. Ўқ илдиз системасига эга бўлган ўсимликлар гуруҳини аниқланг ? A) буғдой, шоли, маккажўхори B) ғўза, помидор, янтоқ C) ток, буғдой, бақлажон D) ғозпанжа, ғумай, айиқтовон 17 . Попук илдиз системасига эга бўлган ўсимликни кўрсатинг. А) қорачайир В) картошка C) карам D) қулупнай 18 . Илдиз системасини қайси илдиз турлари ҳосил қилади? А) асосий В) асосий, ён, қўшимча C) ён, ўқилдиз D) попук, асосий 19 . Қуйида берилганлардан попук илдизли ўсимликлар гурухини аниқланг? Download 264.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling