Талаб ва таклиф назариялари. Бозор мувозанати. 1-§. Талаб ва унинг ўзгарувчанлиги. Талаб эластиклиги


Download 0.87 Mb.
bet3/14
Sana16.04.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1358569
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Talab va taklif nazariyasi. Bozor muvozanati

Талаб эластиклиги. Талаб ќонуни нарх билан боƒлиќ равишда талабнинг ўзгаришини кўрсатади, лекин унинг ќай даражада ўзгарганини кўрсатмайди. Иќтисодий вазиятни тўƒри баЏолаш учун эса талабни ќанчалик ўзгаришини билиш муЏим аЏамиятга эга.
Шундай маЏсулотлар борки, нархнинг озгина ўзгариши харид ќилинаётган товар миќдорини анча ўзгаришига олиб келади. Баъзи маЏсулотлар эса нархини каттагина ўзгаришидан ќатъи назар сотиб олинадиган товар миќдорини ўзгаришига унча таъсир ќилмайди.
Иќтисодчилар нархларнинг ўзгариши талабнинг ќандай ўзгаришига олиб келишини ифодаловчи кўрсаткич сифатида иќтисодий назарияга талаб эластиклиги тушунчасини киритишган.
Бозор иќтисодиётида талаб эластиклиги муЏим иќтисодий тушунча бўлиб, у харидорнинг бозорда товар ва нархлар ўзгаришига реакциясини, яъни нархнинг ўзгариши харидорга ќандай таъсир ќилишини ифодалайди.
Эластиклик товар миќдори ва нархи ќандай абсолют бирликларда ўзгаришида эмас, балки нисбий ўзгаришлар билан белгиланади ва у эластиклик коэффициенти орќали ифодаланади. У нарх ўзгаришига кўра ва аЏоли даромадлари ўзгаришига кўра Џисобланади.
Нарх ўзгаришига кўра эластиклик коэффициенти
p
ED = Q1 : P1 ; ёки Q1 ; Q0 ; ёки Q ўзгариш фоизи;
Q0 P0 P1 ; P0 P ўзгариш фоизи

тарзида ифодаланади.


Бу ерда Q товар миќдори
P товар нархи
Эластиклик коэффициенти товар нархининг бир фоизга ўзгариши талабни неча фоиз ўзгаришини кўрсатади.
Эластиклик коэффициенти E 1 бўлиши мумкин. Агарда эластиклик коэффициенти 1 дан катта бўлса, талаб элас-тик, кичик бўлса ноэластик, бирга тенг бўлса ягона эластик талаб бўлади.
Масалан, костюм-шим 50 минг сўмлигида 10 дона сотилди. Нархи 35 минг сўмга туширилгач 20 дона сотилсин. У Џолда эластиклик коэффициенти
p
= 20 : 10 = 2 = 2,86;
35000:50000 0,7

Талабнинг эластиклигини аниќлашда асосий диќќат ќаратиш зарур нарса бу умумий тушум. Чунки эластиклик энг аввало умумий тушумни ќандай ўзгаришини ифодаловчи кўрсаткич сифатида зарур.


Умумий тушум нарх билан талаб миќдорининг кўпайтмасига тенг. Нарх билан талаб миќдорининг ўзгариши натижасида умумий тушум (даромад) ўзгаради.
Нархни ўзгариши туфайли Џар бир сотилган товардан олинадиган даромадни ўзгариши баЏо эффекти дейилади. БаЏо эффекти нархи ўсиши натижасида умумий тушумни оширади, аксинча нархни арзонлашуви умумий даромадни камайишига олиб келади. Лекин умумий тушум сотилган маЏсулотнинг миќдорига Џам боƒлиќ. Умумий тушум Џажмини сотилган маЏсулот миќдори эвазига ўзгариши миќдорий эффект деб аталади. Нархни тушиши сотиладиган маЏсулот миќдорини, натижада умумий тушумни кўпайтиради ёки аксинча маЏсулот миќдори ўзгармай, Џаттоки камайиб кетиши умумий тушумни камайишига олиб келиши мумкин.
Шундай ќилиб, нархнинг ўзгаришига харидорнинг муносабати турлича бўлиши мумкин:
1. Агар нархнинг пасайиши сотилаётган товар миќдорини кўпайтириб, умумий даромад тушумини аввалгидан кўпайишига олиб келса, ундай талаб эластик талаб бўлади. Эластиклик коэффициенти бирдан катта бўлади.
Айтайлик, А товарни 600 сўмдан сотганда бир Џафтада 10 та товар сотилади. Умумий даромад 6000. Нархини 400 га туширсак 20 та сотиляпти, умумий тушум 8000. Демак, эластиклик коэффициенти бир-дан катта. Бундай талаб эластик талаб деб аталади (а- расм).
Эластиклик коэффициенти бирдан ќанчалик катта бўлса, элас-тиклик шунча юќори бўлади.
2. Агар нархнинг пасайиши аниќ тарзда сотилган товар миќдорини ўзгариши билан ўрни ќопланса, яъни умумий даромад (тушум) ўзгармаса, бундай талаб эластиклиги ягона эластик талаб дейилади.
Бунда талаб эластиклиги коэффициенти 1 га тенг бўлади.
1) Q0xP0 10x600=6000
2) Q1xP1 20x300=6000
6000=6000; 6000:6000=1 E=1.
Сотаётган товаримизнинг нархини 300 сўмга туширганимизда, Џафтасига 20 та товар сотилди. Умумий даромад ўзгармади. Эластиклик коэффициенти 1 га тенг (б- расм).
3. Нарх пасайиши билан сотилаётган товар миќдори унчалик кўпаймаса, натижада умумий даромад пасайиб кетса, бундай талаб ноэластик талаб дейилади. Бунда эластиклик коэффициенти 1 дан кичик. Лекин нолга тенг эмас.
Сотилаётган товарнинг нархини 300 сўмга туширганимизда 15 та товар сотилди. Умумий тушум 4500. Демак эластиклик коэффициенти бирдан кичик. У нолга яќинлашиб борган сари ноэластиклик даражаси ортиб боради (в- расм).
4. Шундай товарлар Џам борки, уларга бўлган талаб нархнинг ўзгариши билан деярли ўзгармайди. Буларга энг зарур кундалик эЏтиёж моллари киради.
Нон, ун, гуруч, совун, туз, гугурт кабилар. Уларга нарх ќанчалик ўзгаришидан ќатъи назар талаб ўзгармайди ёки жуда кам ўзгаради. Уни ќатъий эластик талаб деб аталади (г- расм).
Агар умумий тушумни ўзгаришига диќќат ќилсак баЏо эффекти билан миќдор эффекти бир-бирига ќарама-ќарши амал ќилади.
Шунинг учун умумий тушум нархни Џар ќандай ўзгаришида кўпайиши ёки камайиши мумкин.
Агарда миќдорий эффект баЏо эффектига нисбатан устун бўлса, талаб эластик бўлади. БаЏо эффекти миќдорий эффектга нисбатан устун бўлса, талаб ноэластик бўлади.
Нарх Умумий тушум Талаб эластиклиги
1) ↑↓ ↓↑ эластик

2) ↑↓ ↑↓ ноэластик


3) ↑↓ Умумий тушум ягона эластик


ўзгармайди.
Талаб деганда доимо тўловга ќобиллик назарда тутилар экан, унинг ќай даражада бўлиши аЏоли даромадларига боƒлиќ. Бу албатта, эластиклик коэффициентининг ўзгаришида ўз ифодасини топади.
Даромад ўзгаришига кўра эластиклик коэффициенти

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling