Талаб ва таклиф назариялари. Бозор мувозанати. 1-§. Талаб ва унинг ўзгарувчанлиги. Талаб эластиклиги


- §. Таклиф ва унга таъсир этувчи омиллар


Download 0.87 Mb.
bet6/14
Sana16.04.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1358569
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Talab va taklif nazariyasi. Bozor muvozanati

2- §. Таклиф ва унга таъсир этувчи омиллар.
Таклиф эластиклиги

Таклиф бозор иќтисодиётининг муЏим категорияси бўлиб, талаб билан чамбарчас боƒлиќ. Таклиф талаб билан ќарама-ќарши туради. Бозорда талаб харидор тарзида намоён бўлса, унга ќарама-ќарши сотувчи ўз таклифи билан туради. Таклиф бу бозорда мавжуд ёки бозорга олиб келиниши мумкин бўлган товарлар ва хизматлар йиƒиндисидир. Таклиф ишлаб чиќариш билан аниќланса-да, айнан унинг ўзи эмас. Товарлар таклифи яратилган маЏсулотлар миќдорига тенг бўлмаслиги мумкин, яъни товарларни таклиф ќилиш ва неъматлар ишлаб чиќариш Џажмлари бир хил бўлмаслиги мумкин. Яратилган маЏсулотни фаќат бозорга чиќариладиган ќисми товар дейилади, унинг бозорга чиќарилмайдиган ќисми таклифни юзага келтирмайди. Масалан, фермер, жамоа, деЏќон хўжаликлари етиштирган ќишлоќ хўжалик маЏсулотларининг бир ќисмини ўзи истеъмол ќилади. Масалан, етиштирган картошкасининг бир ќисмини ўзи истеъмол ќилади, уруƒликка ишлатади ва Џоказо. Агар шу маќсадларга жами етиштирилган картошканинг 20% и сарфланса, 80%и товар бўлиб сотилади, яъни таклифни юзага келтиради. Ундан таш-ќари, агар уни бир ќисми чириши мумкинлигини Џисобга олсак, яна Џам кам бўлади.


Ривожланган бозор иќтисодиёти шароитида таклиф талаб билан мувофиќлашган ёки талабга нисбатан кўп бўлади. Бу ўз навбатида товар ишлаб чиќарувчилар ўртасида раќобат курашини кучайтиради.
Таклиф ќилинган товар миќдорига жуда кўп омиллар таъсир ќилади. Таклифга энг аввало, нарх таъсир ќилади. Талабни ўрганганимизда бошќа омилларни ўзгармайди деб нархни ўзгариши талабни ўзгаришига ќандай таъсир этишини кўриб чиќдик. Энди худди шундай тарзда таклифни кўриб чиќайлик. Худди талаб каби таклифни Џам хусусий ва умумий таклифларга ажратиш мумкин. Дастлаб, товар нархи ўзгарганда айрим сотувчи ќандай иш тутишини кўриб чиќайлик.
Бир кг товар нархи 100 сўм бўлса, таклиф 10 кг, нарх 120 га кўтарилса 12 кг ва Џоказо тарзида таклиф этилади. Ана шу нарх билан миќдор ўртасидаги боƒланишни шартли маълумотларимиз асосида графикка ўтказамиз. Нуќталарни бирлаштирсак таклиф эгри чизиƒи Џосил бўлади. Бу эгри чизиќ таклиф ќилинган товар ва хизматлар миќдори билан уларнинг нарх ўртасидаги боƒланишини кўрсатади. Товар учун нарх ќанча юќори бўлса, бозорга ишлаб чиќарувчилар томонидан шу товарни шунча кўп миќдорда таклиф этилади, негаки товар сотувчи олаётган пули (тушуми) товарнинг нархи ошиши билан кўпайиб боради. Бу Џолат уларни мавжуд товар ишлаб чиќариш Џажмини ўстиришга ундайди. Демак, нархни ўсиши таклифни ўсишига, пасайиши таклифни пасайишига олиб келади. Бу математик нуќтаи назардан тўƒри пропорционал боƒланишдир. Мана шу боƒланиш, яъни нархни ортиши таклифни Џам ортишига, аксинча пасайиши таклифни Џам пасайишига олиб келиши таклиф ќонуни деб аталади.
Албатта, таклифни кўпайиши харажатларни Џам кўпайтиради. Агар ќўшимча товарларни сотишдан тушган даромад (тушум) уларни ишлаб чиќариш ва бозорга келтириш харажатларини ќопламайдиган бўлса, нарх ошишига ќарамай, таклиф кўпаймайди. Бошќа томондан, агар нарх пасайган Џолда ишлаб чиќариш ва сотиш


Р, нарх

Q, таклиф

100
120
150
180
200

8
12
15
20
25

харажатлари янада кўпроќ камайса, унда товарни таклиф ќилиш кў-пайиши мумкин. Айрим бир тадбиркор фаолиятига тўƒри келадиган таклиф ќонуни жами тадбиркорлар, бизнесменлар фаолиятига нисбатан Џам ўз кучини саќлаб ќолади. Шу сабабли жами таклиф асосан хусусий таклифларга оид омилларнинг амал ќилишига бўйсунади. Нарх оша бошласа, уни ишлаб чиќаришга шунча кўп тадбиркорлар жалб этилади. Натижада таклиф ќилинадиган товарларнинг миќдори анча кўпаяди. Агар нарх янада ошиб бораверса, пайти келиб «нархлар тушиши» бошланади. Ишлаб чиќаришни кенгайтиришнинг зарурати тугайди ва ишлаб чиќарилган товар миќдори маълум даражада нархга боƒлиќ бўлмаган равишда барќарорлашади.
Бозорда таклиф ќилинадиган товар Џажмига нафаќат унинг нархи, балки бошќа ќатор омиллар Џам таъсир ќилади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling