Iii боб. Талаб ва таклиф эластиклиги
Download 450.01 Kb.
|
Elastiklik
- Bu sahifa navigatsiya:
- ΔQ/ΔР
- 3.2. Таклиф эластиклиги
III БОБ. ТАЛАБ ВА ТАКЛИФ ЭЛАСТИКЛИГИ 3.1. Талаб эластиклиги 3.1. Талаб эластиклиги Маълумки, товарга булган талаб, унинг нархига, истеъмолчи даромадига ва бошқа товарлар нархига бог- ликдир. Худди шундай, таклиф товар нархига ва товарни ишлаб чиқариш харажатига боглиқ. Масалан, лимоннинг нархи ошса, унга талаб камаяди. Лекин, биз шу товарга талабни ёки таклифини микдорий жщатдан усиши ёки камайишини билмоқ- чимиз. Агар лимон нархи 15% га ошса, унга булган талаб қанчага Ўзгаради? Ёки даромад 10% га ошганда талаб қанчага ўзгаради? Бундай саволга жавоб бериш учун, эластиклик тушунчасидан фойдаланамиз. Эластиклик — бир Ўзгарувчининг бошқа бир узга- рувчи таъсири остида ўзгаришини улчайдиган улчов; аниқроқ қилиб айтганда, бирор ўзгарувчининг бир фоизга ўзгариши натижасида бошқа бир ўзгарувчининг маълум фоиз микдорга ўзгаришини курсатадиган сондир. Бунга энг муҳим мисоллардан бири булиб, нархга боглиқ булган талаб эластиклигидир. Бу эластиклик товар нархининг бир фоизга ўзгариши, унга булган талабнинг неча фоизга ўзгаришини курсатади. Бу курсаткични тулиқроқ куриб чиқамиз. Нархга боглиқ талаб эластиклигини қуйидагича ёзамиз: бу ерда ΔQ% — талабнинг фоиз бўйича ўзгариши; ΔР% — нархнинг фоиз ўзгариши. Шуни эслатиш лозимки, фоиз ўзгариш, Ўзгарувчининг абсолют Ўзгаришини, ўзгарувчининг олдинги даражасига нисбатидир, яъни: Демак, Агар талаб узлуксиз функция сифатида, яъни куринишида берилган булса, унинг эластиклик коэффициенти куйидаги формула бўйича аникланади: Нархга боглик; талаб эластиклиги манфийдир, яъни Ер < 0. Товар нархи ошганда, унга талаб камаяди, шунинг учун ΔQ/ΔР (2) тенгламадан келиб чикадики, нархга боглик талаб эластиклиги, нархнинг товар микдорига нисбатининг (PIQ) бирлик нархга тугри келадиган товар бирлиги ўзгаришига ΔQ/ΔР кўпайтиришдан ҳосил буладиган микдорга тенг. Лекин, талаб ΔQ/ΔР эгри чизиги бўйича юрганда ўзгариши еки ўзгармаслиги мумкин, нарх ва товар микдори эса ҳар доим ўзгариб боради. Демак, нархга боглик талаб эластиклиги талаб чизишнинг алохида нуктасида ўлчанади ва эгри чизик бўйича силжиганимизда, у ўзгариб боради. Реал статистик маълумотларга кура, нуқтавий ва ёйсимон эластиклик коэффициентларини аниқлаш мумкин, нуқтавий эластиклик Ёйсимон эластиклик демак, битга лимон нархи бир фоизга тушганда, унга булган талаб 4,33 фоизга усади. Эластиклик коэффициенти кийматига караб талабни эластик, ноэластик ва бирлик эластикликка эга булган талабларга ажратиш мумкин. Агар талабнинг нарх бўйича эластиклик коэффициенти |ED|>1 булса, талаб эластик дейилади. Агар талабнинг нарх бўйича эластиклик коэффициенти |Е0| <1 булса, талаб ноэластик дейилади. Агар талабнинг нарх бўйича эластиклик коэффициенти |Е0| = 1 булса, талаб бирлик эластикликка эга дейилади. Мисол тарикасида чизикди талаб функциясини карайлик: 3.2. Таклиф эластиклиги Таклифнинг нарх бўйича эластиклиги — бу нархнинг бир фоиз ўзгаришига жавобан, таклиф килинадиган товарнинг микдорини фоиз бўйича ўзгаришини билдиради. Бундай эластикликнинг қиймати мусбат булади, нима учун деганда, ишлаб чикарувчилар учун юқори нарх, уларни купрок махсулот ишлаб чиқаришга рагбатлантиради. 1> Download 450.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling