26. Covid-19 пандемияси савдо ва ривожланишга кўрсатган таьсири


Download 0.53 Mb.
bet1/7
Sana20.06.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1633757
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
26-inqiroz-


26. COVID-19 пандемияси савдо ва ривожланишга кўрсатган таьсири

Келиб чиқиш сабаблари

2019 йил декабридан бошланиб ҳозирги кунда COVID-19 коронавирус инфекциясининг бутун дунё бўйича тез суръатлар билан тарқалиши жаҳон молия бозорларига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу дунё мамлакатлари иқтисодиётига юқори даражадаги хавфни яратди. Бундай шароитда глобал молия бозорларида ноаниқликлар вужудга келганлиги сабабли инвесторлар маблағларининг катта қисмини йўқотишларига олиб келди. Жорий йилнинг март ойидан бошлаб юзлаб давлатларни қамраб олишга улгарганлиги сабабли, 2020 йил 11 мартда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилот (ЖССТ) COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилди.


Бизга маълумки, қимматли қоғозлар бозори иқтисодиётнинг барометри бўлиб, капитал бозори маълум даражада мамлакат иқтисодиётининг умумий ҳолатини акс эттиради. Молия бозорларида ноаниқликларнинг кучайиши нархларнинг кескин ўзгаришига олиб келади.
Пандемия таъсирида дунё молия бозорлари мисли кўрилмаган миқёсда кескин ҳаракатга эга бўлди. Натижалар шуни кўрсатадики, пандемияга қарши глобал молия бозорида хатарлар сезиларли даражада ошди. Натижада касалликнинг ноаниқлиги ва у билан боғлиқ иқтисодий йўқотишлар бозорларни жуда ўзгарувчан ва олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳолга келтирди.
2020 йил 6 март куни Вена шаҳрида нефтни экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти OПЕКга аъзо мамлакатлар ва аъзо бўлмаган мамлакатлар томонидан ўтгазилган йиғилишда Россиянинг нефт қазиб олишни қисқартиришдан бош тортишига Саудия Арабистони харидорларга фавқулодда чегирмалар бериш билан жавоб қайтарди. ОПЕКнинг амалдаги етакчиси сифатида кўрилган Саудия нефт билан таъминлашни феврал ойига нисбатан чоракка оширди ва ишлаб чиқариш ҳажмини мисли кўрилмаган даражага олиб чиқди. Бу эса 30 йил ичида кузатилган бир кунлик энг кескин нархларнинг пасайишига олиб келди. 23-март куни Brent Crude нефт нархи 24 фоизга тушиб, баррели 34 долларга ва кейинроқ эса 25,70 долларни ташкил қилди. COVID-19 билан боғлиқ ўлимлар сонининг пасайиши нефт нархларининг бир мунча барқарорлашувига олиб келган бўлса ҳам, ҳали ҳам кўп ноаниқликлар мавжуд.
Коронавирус COVID-19нинг кескин тарқалиши нефтга бўлган талабни сусайтирган ҳолда, ушбу нефт нархлари уруши глобал иқтисодиёт учун жиддий оқибатларга олиб келиши кутилмоқда. Одатдагидек арзон нефт иқтисод учун устунлик вазифасини бажариши мумкин эди. Бироқ, нефт нархи кескин тушиб кетган шароитда ҳам кўроқ бензин сотиб олишга пул сарфлашнинг имкони йўқ, чунки аҳолига ижтимоий масофани сақлаш буюрилган ва шунингдек, бу масалада ишчилар тоифаси иш хавфсизлиги тўғрисида аниқ маълумотга эга эмаслар. Яъни COVID-19нинг қанча давом этиши номаълум бўлган шароитда, табиийки, улар жамғармаларини биринча галда кундалик эҳтиёжлари учун зарур бўладиган маҳсулотларга сарфлашади. Brent Crude бу Европада ва дунёнинг қолган қисмида фойдаланиладиган нефт учун стандартдир. Унинг нархи 21 АҚШ долларидан пастга тушиб, 18 йил ичида кузатилган энг паст даражани қайд этди (1-расм).

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling