13-Амалий машғулот: Асептик шароитда дори тайёрлашга
Download 33.75 Kb.
|
1 2
Bog'liq13-амалий машғулот
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-Топшириқ берилган назорат саволлари га жавоб беринг
- 2-Топшириқ: Мавзугадоир тест тузинг
13-Амалий машғулот:Асептик шароитда дори тайёрлашга қўйиладиган санитар талаблар Асептик шароитда дори тайёрлашга қўйиладиган санитар талаблар Дорихонада санитар талаб қоидаларини назорат қилиш. Ишлаб чиқариш хоналарини моддий-техник таъминоти. Асептик шароитда дори тайёрлашга қўйиладиган санитар Талаблар 1-Топшириқ берилган назорат саволларига жавоб беринг? Дорихонада санитар тартиб қоидалари қайси меъёри хужжатда тасдиқланган? Асептик шароитда дори воситаларини тайёрлаш қандай хоналарда амалга оширилади? Асептик шароитда дори тайёрлаш учун махсус блок хоналарининг хар бирига таъриф беринг. Дорихонанинг ассистентлар хонаси қандай инвентарлар билан жихозланади? Фармацевт-аналитик ва фармацевт-технологларнинг вазифалари нималардан иборат? Дори воситаларини тайёрлаш билан шуғулланадиган дорихоналарга қандай талаблар қўйилади? Лаборатория ва қадоқлаш ишлари журналига қандай маълумотлар киритилади? Ностерил дори тайёрлашга қўйиладиган санитар талаблар ҳақида тушунча беринг. Шиша ва металл найларни зарарсизлантириш учун хамда пироген моддалардан шиша найчалар ва идишларни тозалаш ишлари қандай олиб борилади? Ювиш хонасининг жиҳозланишини таърифлаб беринг? 2-Топшириқ: Мавзугадоир тест тузинг Асептик шароитда дори воситаларини тайёрлаш учун асосан, йирик дорихоналарда алоҳида изоляцияланган хоналар ажратилади. Асептик шароитда дори воситалари тайёрланадиган хонада оптимал санитария гигиена шароити яратиш учун дори воситаларни стерилизация қиладиган автоклавлар ва бошқа аппаратлар қўшни хона (кокторийга)га жойлаштирилади. Кокторий-дорихона хоналаридан бири бўлиб, унда сув хайдалади ва ассистент ишига боғлиқ бўлган ҳар хил фармацевтик жараёнлар: дамлама ва қайнатмалар тайёрлаш, дори воситаларни стериллаш, қайнатиш, буғлатиш ишлари ҳам бажарилади. Баьзи бир дорихоналарда асептик шароитда дори воситасини тайёрлаш учун махсуc блок-хоналар қурилади. Блоклар 3 та секциядан иборат бўлади: А) асептик хона Б) стерилизиция хонаси В) тамбур Асептик хонада стерил дори воситалари тайёрланади. Стерилизация хонасида автоклав, 2000С гача иситадиган қуритгич шкаф ва бошқа стерилизация шкафлари ўрнатилади. Тамбур (боксдан олдинги хона)да фармацевт, стерилланган халат қалпоқча, шиппак (бахилла) ларни кийиб, сўнгра асептик хонага киради. Баьзи дорихоналарда асептик шароитда дори воситалар тайёрлаш учун маҳсус хоналар бўлмаслиги натижасида, дори воситаларни қисман асептик шароитда тайёрлаш имконини берувчи стол бокслардан фойдаланилади. Асептик блок ҳаво тортиш вентиляцияси билан жиҳозланади. Бунда микроблар тарқалишини камайтириш мақсадида ҳаракатланувчи рециркуляцион ҳаво тозалагичлар ўрнатилиши тавсия этилади. Асептик блокнинг тайёрлаш, дистиляция, стерилизация хоналарида ҳавони зарарсизлантириш мақсадида бактерицид нурлатгичлар ўрнатилади. Улар 1-2 соатга иш вақтидан олдин ёқилиб ишлатилади. Нурлатгичларнинг ўчиргичлари хонага киришда жойлаштирилади. Хонага кириш фақат нурлатгич ўчирилгандан 15 минут ўтгач руҳсат этилади. Ходимлар ишлайдиган хоналарда бактерицид нурлатгичлар ердан 1,8-2 м баландликда ўрнатилади. Асептик блокка киритиладиган жиҳозлар олдиндан дезинфекция воситалари билан артилади. Асептик блокда ишлатилмайдиган жиҳозларни сақланиши қатъиян ман этилади. Асептик блок дорихонанинг бошқа хоналаридан шлюз билан ажратилади. Асептик шароитда дори воситалари тайёрлайдиган ходимлар шлюзга киришда стерил халат, 4-қаватли докали ниқоб, қалпоқча, шиппак киядилар. Докали ниқоблар ҳар 4 соатда алмаштириб турилиши шарт. Асептик блокдан ташқари ностерил санитария кийимида юриш ман этилади. Санитария кийимлари биксларда стерилланади ва беркитилган биксларда сақланади (сақлаш вақти 3 суткадан ошмаслиги керак). Пойафзаллар иш бошлашдан олдин ва иш куни тугагач ташқи томонидан дезинфекцияланиб, шкаф, ҳамда яшикларда сақланади. Дори воситаларни тайёрлаш учун керакли моддалар ёпиқ шкафларда штангласларда тоза шароитда сақланади. Штанглазлар тўлдиришдан олдин ювиб, стерилланади. Ёрдамчи материаллар (пахта, дока, пергамент қоғоз, фильтрлар ва бошқ.) биксларда ёки оғзи беркитиладиган шиша идишларда ёпиқ ҳолда 3 сутка сақланади. Очилган материаллар 24 соат мабайнида ишлатилиши зарур. Бикслар ҳар сафар очилгандан сўнг, герметик беркитилиши зарур. Биксдан буюмни стерилланган пинцет билан олиш мумкин. Ёрдамчи материаллар стериллаш учун биксларга тайёр ҳолатда солинади (пергамент ва фильтр қоғози, керакли ўлчамларда кесилган докадан тайёрланган тампонлар). Ювилган идишларда ювиш воситаларининг қолдиғи ва тозалик даражаси 5-иловага биноан текширилади. Ювилгандан сўнг идишлар стерилланади, тиқинланади ва герметик беркитиладиган шкафларда сақланади. Шкафлар ички томонидан оч ранг бўёқ билан бўялади ёки пластик билан қопланади. Асептик шароитда дори воситаларини тайёрлаш ва қадоқлаш учун стерилланган идишлар 24 соатдан ортиқ сақланмайди. Катта сиғимдаги баллонларни ювилгандан сўнг 30 дақиқа давомида буғ билан зарарсизлантирилади. Зарарсизлантирилгандан сўнг баллонлар стерил тиқин воситалари билан тиқинланиб ёки стерил пергамент билан боғланиб тоза шароитда 24 соат давомида сақланади. Кўз томчиларни ва инъекцион эритмаларни тиқинлаш учун уларни алюминли қалпоқчалар тайёрлаш ва ювиш ўтказилади. Инъекцион эритмаларни ва кўз томчиларни тайёрлашда кичик механизация воситаларини қўллаш уларни зарарсизлантириш ёки стериллаш шарти билан руҳсат берилади. Концентрланган эритмалар, ярим-фабрикатлар, дорихона ички маҳсулотлари асептик шароитда тайёрлаб уларни физик-кимёвий ҳоссаларига ва яроқлик муддатига мувофиқ сақланади. Асептик блокда ишламайдиган ходимларга ушбу хоналарга кириш ман этилади. Дорихоналарда санитар талаб қоидаларини назорат қилиш Дори воситаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган дорихоналарда ишлаб чиқариш хоналарининг санитария ҳолатига алоҳида эътибор қаратилади ва назорат қилувчи органларнинг биринчи навбатдаги манбааси ҳисобланади. Дорихонада тайёрланадиган дори воситалар, ярим маҳсулотлар, оралиқ маҳсулотлар ёрдамида воситалар ва моддалар микробиологик назорат учун манбаа бўлиб ҳизмат қилади. Шунингдек, микробиологик текширув учун ходимларнинг қўллари, махсус санитария кийимбошлари, ҳаво, ҳамда хонадаги жиҳозларни устки қисмларидан намуналар олинади. Дорихонада микробиологик текширув учун қуйидаги дорихона маҳсулотларидан намуналар олинади: тозаланган сув, инеъкция учун сув, стерилланган инъекцион эритмалар, стериллизация қилингандан кейинги кўз томчилари, асептик шароитда стерилланган сувдан тайёрланган кўз томчилари, стерил дори препаратларни тайёрлаш учун ишлатиладиган субстанция, янги туғилган чақалоқлар ва болалар (1 ёшгача) учун тайёрланган стерил дори воситалар. Ишлаб чиқариш хоналарини моддий-техник таъминоти Ассистентлар хонаси – ишлаб чиқариш хоналаридан асосийси бўлиб, ностерил дори воситаларини, олдиндан тайёрлаб қўйиладиган маҳсулотларни, концентрат ва ярим фабрикатларни тайёрлаш учун мўлжалланган (рангли расм). Ассистентлар хонаси - дорихона столлари, сейф, жавон, айланма жавон (вертушка)лар билан жихозланади. Одатда, дорихоналарда махсус ишлаб чиқарилган намунали йиғма дорихона мебелидан фойдаланилади. Унинг таркибига қуйидаги жихозлар киради: -йиғма секцион ассистентлар столи. Стол 2,4,6 ўринли стандарт секциялардан ташкил топиб, тортмалар билан жихозланган. Столнинг пастки қисмида кимёвий моддаларга чидамли пластмассадан суюқ чиқиндилар учун махсус мосламалар жойлаштирилган. Стол устки қисмига электроразетка ва сигнализация учун тугмалар жойлаштирилган. Шунингдек, тозаланган сувни жойлаштириш учун махсус штатив билан жихозланган. Ёрдамчи стол. Секцион столдан фарқли ўлароқ, столнинг пастки қисмида резина билан қопланган ассистентлар оёғини қўйиш учун махсус мослама мавжуд. Стол тортмалар билан жиҳозланган. Рецептура шишаларини сақлаш учун тумба. Ушбу тумба секцион ассистентлар столи баландлигигача кўтарилиш имконини яратадиган махсус мослама билан жихозланган, бу ишлаб чиқариш жараёнида қўшимча майдон ҳосил қилиш имконини яратади. Айланма жавонли тумба. Дори воситаларини тайёрлаш жараёнида ишлатиладиган инвентарни сақлаш учун мўлжалланган. Тумбанинг ички қисмида металдан ясалган асосга 2 та айланма диск жойлаштирилган. Унинг эшиги ярим цилиндр кўринишига эга бўлиб, чап ва ўнг томонларига айланиш имконини беради. Стол устида турадиган айланма жавон. Хромланган метал асосига 4 та диск жойлаштирилган бўлиб, 3 та таянч тиргович, столнинг керакли қисмига жойлаштириш имконини яратади. Хромланган метал асосига бириктирилган 4 та диск, махсус мослама билан жиҳозланган ва уларни керакли баландликда жойлаштириш имконини яратади. Ушбу жавон субстанцияларни сақлаш учун штангласларни жойлаштиришга мўлжалланган. -Полда турадиган айланма жавон. Стол устида турадиган айланма жавондан фарқли, хромланган метал асосини баландлиги ва унинг квадрат асосга жойлаштирилганлигидадир. Хромланган метал асосга 6 та диск жойлаштирилган бўлиб, улар субстанцияларни сақлайдиган штангласлар учун мўлжалланган. Реактивлар учун айланма жавон. Рангсиз плексиласдан ясалган айланма қалпоқча ичида метал ўққа жойлашган 3 та дискдан иборат. Қалпоқча бир вақтнинг ўзида айланма жавон учун эшик вазифасини бажаради. Жавон асосининг пастки қисмида индикатор қоғозларини сақлаш учун тортма билан жихозланган. Гиёхванд ва психотроп воситалар учун шкаф. Ушбу шкаф қуйма пўлатдан ясалади ва оқ эмаль бўёқ ёки нитроэмаль билан қопланади. Шкафнинг орқа томонида деворга махкамлаш учун 4 та тешик қолдирилган бўлиб, эшик қулф билан таъминланган. Шкаф сигнализация ҳамда, электр ёриткич билан таъминланади ва электр симлар кўринмас қилиб жойлаштирилиши зарур. Ҳидли ва рангли дори воситалар учун шкаф. Гиёхванд ва психотроп дори воситалар учун шкаф билан бир хилда бўлади, фақатгина сигнализация ва эшикка жойлаштириладиган қулфи йўқлиги билан фарқланади. Шкафда “Хидли ва рангли дори воситалар учун” деган ёзув бўлиши керак. Дорихона тележкаси 30 кг гача юкни дорихона ичида ташиш учун мўлжалланган. Унинг асосига, ўз ўқи атрофида бемалол 4 та томонга айланиш имконини берадиган ғилдираклар ўрнатилган. Тележкага 3 та дюралюминий ясалган паднислар ўрнатилган. Тележканинг бирга металдан ясалган қисми бошқа дорихона мебелларини рангига мос ҳолда дексратов-химоя билан қопланади. Дорихона ишчи айланма стуллари. Стуллар метал ўқга жойлаштирилган бўлиб, қулай тепаликни танлаш имконини беради. Дорихона инвентарларидан ассистентлар хонасида қуйидагилар жойлаштирилади: -турли ҳажмдаги ҳавончалар; -қўл тарозилари; -мор тарозиси; -1 кг ҳажмгача бўлган дорихона техник тарозиси; -миллиграммлик тошлар тўплами; -қадоқлаш учун ускуна; -кукунларни қадоқлаш учун аппарат ТК-3 (лотка издатор); -дорихона пипеткалари; -каплимер; -бюретка қурилмаси; -суюқ дори воситаларини қадоқлаш учун ускуна; -шприцли қадоқлаш ускуналари; -автоматик қадоқлаш ускуналари; -фильтрлаш ускуналари; -алюмин қалпоқчаларни ёпиш учун ускуналар; Шунингдек, ассистентлар столининг ёпиқ тортмасида жараён учун зарур бўлган адабиётлар ва маълумотномалар бўлиши зарур. Дорихонада тайёрланадиган дори воситаларининг ҳажмига ва турига мувофиқ қуйидаги иш жойларини ажратиш тавсия этилади; -ичиш учун дори воситаларини тайёрлаш иш жойи-сиртга ишлатиш учун дори воситаларини тайёрлаш иш жойи; -ичиш учун дори воситаларини қадоқлаш иш жойи; -сиртга ишлатиладиган дори воситалари қадоқлаш иш жойи; -фармацевт-технолог иш жойи; -тиббиёт ташкилотлари учун катта ҳажмдаги дори воситаларини тайёрлаш учун иш жойи. -тиббиёт ташкилотлари учун катта ҳажмдаги дори воситалари қадоқлаш учун иш жойи; Дори воситаларини тайёрлаш ишлари дорихонада фармацевт ва фармацевт ассистентларига юклатилади. Уларга қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тармоқ стандартларида келтирилган. Унга кўра, дори воситаларини тайёрлаш билан шуғулланадиган фармацевт-технолог қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: Ўзбекистон Республикаси Конститутциясини, фармацевтика соҳасини тартибга солувчи меъёрий ва ҳуқуқий ҳужжатларни; фармацевтика ишини ташкил қилиш ва дорихона ташкилотларининг иқтисодиётини, дори воситалар тайёрлаш технологиясини, дори воситалар сифатини назорат қилишни, санитария тартибини, фармацевтик тартиб, дори воситалар ва тиббиёт буюмларнинг маркетингини, илмий-техникавий ва фармацевтика этикасини, мулоқот психологиясини, меҳнат қонунчилиги ассосларини, ички тартиб қоидаларини, меҳнат хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича қоидаларни билиши керак. Фармацевт-технолог лавозимига олий фармацевтика маълумотига эга бўлган шахслар қабул қилинади. Фармацевт ассистенти лавозимига “Фармация” мутаҳассислиги бўйича ўрта махсус маълумотга эга бўлган шахслар қабул қилинади ва уларга қуйидаги талаблар қўйилади: фармацевтика соҳасига оид қонун ва қонуности ҳужжатларини, фармацевтика ишини ташкил қилиш ва иқтисодиёти асосларини, дори тайёрлаш технологиясини, сақлаш, бериш қоидаларини, дори воситалар номенклатурасини, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, тиббиёт ва фармацевтика этикасини, мулоқот психологиясини, меҳнат қонунчилиги асосларини, ички тартиб қоидаларини, меҳнат ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини билиши керак. Дори воситалари фармацевт ассистентлари томонидан фармацевт- технолог назорати остида тайёрланади. Мураккаб таркибли ва алоҳида аҳамият касб этадиган дори воситалар фармацевт-технолог томонидан тайёрланади. Дори воситаларини тайёрлаш бўйича фармацевт-технолог ва фармацевт-ассистентининг фаолияти лавозим йўриқномаси асосида амалга оширилади. Дори тайёрлашдан аввал фармацевт-технолог (фармацевт-ассистент) рецептни диққат билан ўқиб чиқиши лозим, рецепт таркибига кирувчи инградиентларни мутаносиблигини ва дозаларини текшириб чиқиши лозим. Фармацевт-технолог ва фармацевт-ассистенти тайёрланган дори воситаларини тўғрилигига ва сифатига масъулдирлар. Улар иш жойларини талаб даражасида сақлаган ҳолда ҳар куни иш бошлашдан аввал дори тайёрлаш инвентарлари, асбоб ускуналарни, ўлчов асбобларини, бюретка мосламасини ишлаш тартиби, дори воситалар ва ёрдамчи воситаларининг етарлилигини назорат қилиб борадилар. Дори воситаларини тайёрлаш жараёнида ҳар қандай шубҳали вазиятда фармацевт ассистенти, фармацевт технолог ёки фармацевт-аналитик билан маслахатлашиши лозим. Бир сменада бир нечта фармацевт ассистентлари фаолият кўрсатган тақдирда, улар ўртасидаги ишлар фармацевт-технолог томонидан тақсимланади. Дори воситаларини тайёрлаб бўлгандан сўнг, фармацевт ассистенти ўзини назорат қилиш мақсадида рецептни такроран ўқиши, олинган инградиентларни тўғрилигини текшириб чиқади ва ёзма назорат паспортининг талонини тўлдиради, сўнгра имзо чекиб, талон билан бирга фармацевт-технологга беради. Дори воситаларини тайёрлашда алоҳида эътиборни таркибида заҳарли, гиёхванд ҳамда болалар учун тайёрланган дори воситаларига қаратилиши лозим. Таркибида захарли дори воситалари бўлган рецептлар учун ҳар сафар фармацевт-ассистенти, фармацевт-технологдан захарли модданинг зарур бўлган миқдорни олади. Захарли дори моддаси ўлчаб берилган заҳоти дори воситасини тайёрлаш зарур. Бунда рецептга захарли модда номи ва миқдори бўйича белги қўйилади ва тортиб берган ва қабул қилган ходимлар томонидан имзо чекилади. Бундай тартибли дори воситалар тайёрланган заҳоти назорат учун берилади ва беморга бергунга қадар мухсус қулфланадиган шкафда сақланади. Барча бўшаган штлангласларни фармацевт ассистенти тўлдириш учун тақдим этиши, шубҳа туғдирадиган ёки эскириб қолган дори воситалари субстанциялари, яримфабрикат маҳсулотлари ўша заҳоти айланма жавонлардан олиб ташланиши зарур. Барча дори воситалар ассистентлар хонасида белгиланган тартиб қоидаларга мувофиқ сақланиши керак. Иш вақтининг якунида фармацевт ассистенти барча тайёрланмаган рецептлар ва иш жойини кейинги сменада ишлайдиган ходимга топширади. Иш жойини топширмасдан кетиш тақиқланади. Ҳар сменада ходимнинг битта иш жойида ишлаши тавсия этилмайди. Унинг иш жойи ўзгартилиб борилиши, барча турдаги дори воситаларини тайёрлашни ўзлаштиришига ижобий таъсир кўрсатади. Индивидуал дори турларини тайёрлаш жараёнини “ўтирган” ҳолда ходим тайёрланиши муносабати билан қулайлик яратиш мақсадида, фармацевт ассистент иш жойига тозаланган сув етказилиши, бошқа зарур бўлган жихозлар қўл етадиган масофада жойлаштирилиши лозим. Бунда ўнг томонга – ручка, қалам, тарози тошлар, қайчи, елим, чап томонда – ўлчов идишлари, капсулалар, ёрдамчи моддалар, стол тортмасида эса зарур адабиётлар жойлаштирилиши керак. Сифат назоратини амалга оширадиган фармацевт технолог барча фармацевт ассистентларнинг иш жойларини кўриб туриш имкони бўлган ерда ташкил қилиниши керак. Фармацевтнинг ўнг томонида реактивлар учун айланма жавон, рецептлар учун наколка, спиртовка, штамп ва штампель ёстиқчаси, сифат реактивларини бажариш учун планшет, ручка, қайчи, чап томонида сифат назоратини қайд этиш журналлари ва ишлатилган дори воситалар учун лоток, стол устидаги ойна тагида зарур бўлган жавонлар: сифат кимёвий реакциялари, эрувчанлик, мутаносиблик ва хаказолар. Стол тумбасида қалпоқчалар, этикеткалар, таҳлил учун зарур бўлган моддалар жойлаштирилади. Стол тортмасида зарур адабиётлар сақланади. Қадоқловчилар иш жойи фармацевт ассистентининг қаршисида ёки ёнида ташкил этилади. Унинг иш жойи қадоқланган дори воситалар учун тумбалар билан жиҳозланади. Фармацевт-аналитик хонаси, дорихонада якка тартибда рецептлар асосида тайёрланадиган дори воситалар, олдиндан тайёрлаб қўйиладиган дори воситалар, яримфабрикат маҳсулотларнинг сифатини назорат қилиш учун ҳизмат қилади. Ушбу хонада фармацевт-аналитик иш жойи ташкил қилинади. Хона фармацевт-аналитик столи, пастга, тепага кўтариладиган ва айланма ҳаракатга келадиган стол, приборлар учун стол, раективлар учун штатив, рефрактометр, титрланган эритмалар учун айланма жавон, ёриткич ва дистилланган сув учун бюретка, поляриметр, нефелометр, калориметр, ҳаво тортгич шкаф ва бошқа ишлар учун стол билан жиҳозланади. Фармацевт-аналитикнинг лавозим йўриқномасига биноан, у қуйидаги вазифаларни бажаради; -дорихонага келтирилган ва дорихонада тайёрланган дори воситалар сифатини назорат қилиш; -дори тайёрлаш технологиясини тўғри бажарилиши ва услубларни қўлланилишини назорат қилиш; -санитария тартибига риоя қилиниши ва меҳнат муҳофазаси меъёрларини сақланиши. Ушбу вазифаларни бажарилиши учун унга қуйидаги мажбуриятлар юклатилади: -дорихонага келтирилган ва тайёрланган дори воситалар, ярим тайёр маҳсулотлар, олдиндан тайёрлаб қўйиладиган дори воситаларининг сифатини назорат қилиш; -таҳлил жараёнида барча сифат назорат турларини, жумладан қабул қилишдаги назоратни дори воситалари ва ўсимлик хом ашёларини таҳлил қилишда қўллаш; -дори тайёрлаш технологиясини тўғри бажарилиши ва услубларни қўлланилишини назорат қилиш; -санитария тартибига риоя қилиниши ва меҳнат муҳофазаси меъёрларини сақланишини назорат қилиш. Фармацевт-аналитик томонидан ўтказилган барча назорат турлари тегишли журналларда қайд этилади. (илова) Ювиш хонаси. Ювиш хонаси дори воситаларни тайёрлаш жараёнида ишлатиладиган идишларни ювиш учун хизмат қилади. Ювиш хонаси сув ҳайдаш хонаси билан бирлаштирилиши мумкин. Ювиш хонаси иссиқ ва совуқ сув билан таъминланиши зарур. Санитария тартиб қоидаларига биноан ювиш хонасида алоҳида инъекция учун, кўз томчиларини тайёрлаш учун ишлатиладиган идишларни ювишга қаратилган раковина (ванна) бўлиши лозим. Ушбу раковиналарда қўл ювиш тақиқланади. Йирик дорихоналарда ювиш хонаси ювиш мосламалари яъни рецептура идишларини ювиш машинаси билан жиҳозланади. Ушбу машина шиша идишлар, флаконлар ва 10-500 мл хажмдаги идишларни ювиш, чайиш учун мўлжалланган. -шиша идишларни ички томонини механик тозалаш учун мослама. Ювиш жараёнида идишларни ички томонини айланма мослама билан тозалаш учун хизмат қилади; -дорихона ва лаборатория жиҳозларини ювиш жараёнида ивитиш учун жойидан қўзғатиладиган ванна; -дорихона идишларини чайиш учун мослама. Дори воситаларини тайёрлаш ва сифатини назорат қилиш жараёнида ишлатилган шиша флаконларни, колба, цлиндр, пробирка 100-500 мл ҳажмдаги идишларни 5-100 граммлик шиша банкаларни кимёвий стаканларни илиқ сув билан чайиш учун ҳизмат қилади. -шишадан тайёрланган тиббиёт идишларни чайиш учун форсунка. Ушбу чайиш мосламаси идишларнинг ички қисмини тозаланган сув билан чайиш учун ишлатилади. Ювиш хонаси стерилизация хонаси билан бирлаштирилган бўлса, хона идишларини стерилизация қилиш учун қуруқ иссиқ хаво билан стерилизация қилиш шкафлари билан ва ёрдамчи воситаларни стерилизацияси учун автоклавлар билан жиҳозланади. Ювиш хонаси санитар-ювувчининг иш жойи бўлиб, лавозим ўрта махсус маълумотга эга бўлган шахслар томонидан эгалланилади. Санитар ювувчига қуйидаги мажбуриятлар юклатилади. -ҳар сменада камида бир маротаба ишлаб чиқариш хоналарини нам лахтак билан тозалаб чиқиш; -ишлаб чиқариш хоналарининг (ассистентлар, асептик ва бошқалар) кириш қисмига қўйилган резина гиламчасини ҳар сменани бошланишига қадар илиқ сув билан ювиб, дезинфекцияловчи модда билан хўллаб қўйилиши керак; -дорихона идишларини йўриқномага биноан ювиб, стерилизация қиилиш; -тоза идишларни сақлаш қоидаларига риоя қилиш; -дори воситалари тайёрлаш ва сифатини назорат қилиш жараёнида ишлатилган идишларни ва ёрдамчи материалларни ўз вақтида йиғиштириб олиш; -дори турларини тайёрлаш учун иш жойларини тоза идиш ва ёрдамчи материаллар билан таъминлаб туриш; -зарурият туғилганда ёки сменада камида бир маротаба фармацевт- технолог, фармаценвт-ассистент, фармацевт-аналитик, қадоқловчиларни чиқинди идишларини бўшатиб, тозалаш; -қуритувчи шкафлар, тоза сувни йиғиш мосламалари, кичик меҳанизация асбоб-ускуналарини қўллаш қоидаларига қатъий риоя қилиш; -ўз иш жойида санитария тартиби қоидаларига риоя қилиш Дистилляция хонаси. Download 33.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling