Давлат бюджети нима ва у қандай вазифаларни бажаради?


Download 44.5 Kb.
bet1/4
Sana07.05.2023
Hajmi44.5 Kb.
#1438769
  1   2   3   4
Bog'liq
8-МАВЗУ


  1. Давлат бюджети нима ва у қандай вазифаларни бажаради?

Миллий иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш механизмида тартибга солишнинг бюджет-солиқ сиѐсати муҳим ўринни эгаллайди. Давлат бюджети - давлат пул маблағларининг (шу жумладан, давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг) марказлаштирилган жамғармаси бўлиб, унда даромадлар манбаи ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек, молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади.

  1. Бюджет орқали давлат иқтисодиѐтга қандай таъсир кўрсатади?

Давлат бюджети икки асосий қисм – даромадлар ва харажатлар қисмидан иборат. Бюджет тизими турли даражадаги бюджетлар ва бюджет маблағлари олувчилар йиғиндиси, бюджетларни ташкил этиш ва тузиш принциплари, бюджет жараѐнида улар ўртасида, шунингдек, бюджетлар ҳамда бюджет маблағлари олувчилар ўртасида вужудга келадиган ўзаро муносабатларни ўзида ифодалайди.

  1. Солиқлар ва иқтисодий ўсиш ўртасидаги алоқадорликларни тушунтириб беринг?

Солиқлар ва уларнинг хажми давлат бюджети харажатлари миқдорига боғлиқ бўлиб, бюджет даромад қисмининг 90 ва ундан ортиқроқ қисмини ташкил этади. Солиқлар – миллий даромаднинг бир қисмини давлат мулкига айланиш хусусиятига эга. Шунинг учун солиқларнинг ундирилиши – бу миллий даромаднинг бир қисмини давлат ихтиѐрига ўтказиш жараѐни ҳисобланади.

  1. Солиқларнинг вазифалари нималардан иборат?

Солиқлар молиявий категория сифатида ЯИМ нинг қандай қисми давлат тасарруфига келиб тушишини характерлайди.Солиқлар қайта тақсимлаш муносабатларининг фаол қатнашчиси сифатида капитал йиғишни кучайтириш ѐки камайтириш, аҳолининг тўловга қодирлигини кенгайтириш ѐки камайтириш орқали такрор ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатларини рағбатлантиради ѐки камайтиради ва шу каби дастаклар орқали бутун такрор ишлаб чиқариш жараѐнига жиддий таъсир кўрсатади. Солиқларнинг функциялари уларнинг моҳиятини, амалиѐтда ҳаракат қилаѐтганлигини кўрсатади. Шундай экан, функция доимо яшаб, солиқ моҳиятини кўрсатиб туриши зарур1


  1. Download 44.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling