Давлат бюджети нима ва у қандай вазифаларни бажаради?


Солиқ имтиѐзлари иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш усули ва воситаси эканлигини тавсифлаб беринг?


Download 44.5 Kb.
bet2/4
Sana07.05.2023
Hajmi44.5 Kb.
#1438769
1   2   3   4
Bog'liq
8-МАВЗУ

Солиқ имтиѐзлари иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш усули ва воситаси эканлигини тавсифлаб беринг?

Давлатнинг солиқ сиѐсати иқтисодиѐтда қуйидаги муҳим вазифаларни
бажаради:
- фискал, яъни давлат бюджети даромадларини шакллантириш;
- даромадларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш;
- ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш ва рақобатни кучайтириш;
- назорат қилиш;
- давлат иқтисодий сиѐсатини тартибга солиш.
Ўзбекистонда вужудга келтирилаѐтган солиқ тизими ўзининг структураси ва қурилиш принципига асосан жаҳон солиқ тизими амалиѐтида кенг тарқалган тизимни акс эттиради. Бюджет даромадларини тўлиқ ва ўз вақтида сафарбар қилиш билан бирга солиқ тизимини ишлаб чиқариш ва истеъмолга ўз таъсирини ўтказиш, солиққа тортиш тизимининг ўзгарувчан ва ҳаракатчанлигини таъминлаш ва уни янада оқилона қилиш керак. Шу ўринда айнан солиқнинг фискал моҳияти ва унинг иқтисодий жараѐнларни рағбатлантириш воситаси сифатидаги вазифаси ўртасида бўлган мувозанатни белгилайдиган мезонни аниқлаб олиш зарур. Зеро, юқори даражадаги солиқлар иқтисодиѐтнинг тараққиѐтига тўсқинлик қилади. Солиқлар оқилона қисқартирилганда бюджетга кўпроқ пул тушиши мумкин

  1. Тезлаштирилган Амортизацияни шаклидаги имтиѐзлар мазмунини ѐритиб беринг?

Солиқ имтиѐзларининг учинчи шакли – тезлаштирилган амортизация усулини қўлланилиши, яъни олинадиган фойданинг хажмини тезлаштирилган амортизация миқдорига қисқартириш усулидир. Хукумат томонидан белгиланган оширилган амортизация харажатларини ишлаб чиқариш харажатларига қўшишга рухсат беради. Бунинг натижасида ишлаб чиқариш харажатлари ошади, бироқ солиқ миқдорини қисқариши ҳисобига олинадиган фойда миқдори ўзгармайди.

  1. ИТТЛИ ни рағбатлантиришда қандай солиқ усуллари ва шакллари мавжуд?

Экологияга, соғломлаштириш ва хайрия фондларига, маданият муассасаларига, халқ таълими ва соғлиқни сақлашга бадаллар тўлаш ҳисобига даромадни(фойдани) солиққа тортишни камайтириш шаклидаги имтиѐзлар ҳам мавжуд. Республика минтақаларига хорижий сармоялар ва замонавий технологиялар жалб этилиши рағбатлантирилишини кучайтириш, хорижий инвесторлар ҳамда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун кафолатлар ва имтиѐзлар тизимини янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги ―Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ги ПФ-4434- сон Фармони қабул қилинди.Ушбу фармонга кўра хорижий инвесторнинг пул шаклидаги улуши 5 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган янгидан ташкил этилаѐтган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 10 йил мобайнида солиқ қонунчилигида ўзгаришлар юз берган ҳолларда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи, мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона ижтимоий тўлов, ягона солиқ тўлови, шунингдек, Республика йўл ҳамда Таълим ва тиббиѐт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашнинг мазкур корхоналар давлат рўйхатидан ўтиш санасида амал қилган меъѐрлари ва қоидаларини қўллашга ҳақли эканликлари белгилаб берилди

Download 44.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling