Давлат бюджети нима ва у қандай вазифаларни бажаради?
Ўзбекистонда асосий солиқ имтиѐзларини санаб ўтинг
Download 44.5 Kb.
|
8-МАВЗУ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистонда бюджет-солиқ воситалари орқали иқтисодиѐт давлат томонидан қандай тартибга солинишини тушунтириб беринг.
- 11. Ўзбекистонда солиқ юкини камайтириш учун қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда
8. Ўзбекистонда асосий солиқ имтиѐзларини санаб ўтинг.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун кафолатлар, имтиѐзлар ва афзалликлар тизими кўлами янада кенгайтирилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594- сон Фармонида кўзда тутилган солиқ имтиѐзлари авваллари 8 та тармоқ фаолиятига тегишли бўлган бўлса, ушбу Фармон билан 2012 йилнинг IIчорагидан бошлаб, хорижий инвестициялар учун имтиѐзлар 20 та йўналишдаги иқтисодиѐт тармоқларида фаолият юритаѐтган чет эл инвестиция иштирокидаги корхоналарга татбиқ этиладиган бўлди. Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган иқтисодиѐт тармоқлари корхоналари инвестициялар ҳажмидан келиб чиқиб, фойда солиғи, мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлови, шунингдек Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилиш кўринишида солиқ имтиѐзлари берилган. Ўзбекистонда бюджет-солиқ воситалари орқали иқтисодиѐт давлат томонидан қандай тартибга солинишини тушунтириб беринг. Мамлакатимиз мустақиллиги қўлга киритилган дастлабки даврдан бошлаб жисмоний шахслар зиммасидаги солиқ юкини камайтириш, уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш муҳим устувор вазифалардан бири бўлиб келмоқда. Республикада аҳоли бандлигини ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида олиб борилган иқтисодий ислоҳотлар натижасида бир неча юз минглаб янги иш жойлари яратилди. 10. Ўзбекистонда бюджет даромадлари ва харажатлари нималардан иборат? 11. Ўзбекистонда солиқ юкини камайтириш учун қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда? Солиқ тизимини такомиллаштириш, унинг бир қатор вазифаларини реал бажарилишига эришиб боришни ҳам ўз ичига олади. Булар қуйидагилар: солиқ юкини солиқ тўловчилар ўртасида тўғри тақсимлашга эришиш, шу билан бирга уни имкони борича камайтириш; солиқларнинг мазмунини солиқ тўловчиларга тўлиқ очиб берган ҳолда тушунтириш, уларда солиқ маданиятини шакллантириш ва уни ошириб бориш; солиқларни ихчамлаштириш, яъни уларни ягоналаштириш. Солиқ тизимининг самарадорлигини оширишга қулайлик туғдирувчи омиллардан бири бу солиқ юкининг тўғри тақсимланганлиги ва имкони борича уни камайтиришдир. Солиқ юкини тўғри тақсимланганлиги иқтисодий ривожланишга олиб келади. Солиқ юкини иқтисодиѐт тармоқлари бўйича, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилар ўртасида тўғри тақсимланиши катта аҳамият касб этади Мавжуд солиқ тизимини янада такомиллаштириш мақсадида қуйидаги бир қатор масалаларга эътибор беришни кучайтириш лозим: солиқларни жорий этиш ва уларни тўлаш тартибига илмий томондан ѐндашишни кучайтириш; мамлакат иқтисодий-ижтимоий шарт-шароитларидан келиб чиққан ҳолда хорижий тажрибалардан унумли фойдаланиш; ихчамлаштирилган солиқлар амал қилиш доирасини кенгайтириш; солиқ соҳасидаги ҳар қандай ўзгаришларни солиқ тўловчиларга оммавий тарзда тушунтириб боришни кенг йўлга қўйиш; солиқ соҳасидаги қонунбузарликларнинг келиб чиқишига йўл қўймаслик, унга қарши қатъий курашиш; солиқ имтиѐзларини, асосан, солиқ ставкаларини камайтириш эвазига эмас, балки бошқа хилдаги имтиѐзлардан унумли фойдаланиш, хусусан тезкор амортизацияни қўллаш, солиқ кредитларининг миқдорини кўпайтириш каби воситаларни қўллаш орқали рўѐбга чиқариш; қатъий ставкали солиқларни камайтириш, бу орқали тадбиркорларни ҳақиқий даромадидан келиб чиққан ҳолда солиқ ундириб олишни кучайтириш. Download 44.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling