33-сон «29»ноябр 2021 йил
Download 0.59 Mb.
|
ФИРМ БЛАНК МАРМАРА
- Bu sahifa navigatsiya:
- (тел:97-367-4004)
- Давлат Солиқ қўмитаси раиси Кудбиев Шерзод Давлятовичга
№33-сон «29 »ноябр 2021 йил. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига MARMARA TRADE IMPEX» МЧЖ га қарздорликни ундириш бўйича суд қарори ва ижро варағи юборилган бўлсада, Навоий вилояти Қизилтепа туман МИБ томонидан қарздорлигимиз ундириб берилмаяпди. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 4-2001-2201/3138-сонли иши юзасидан 2022 йил 27 декабрда чиқарилган Ҳал қилув қарорига асосан “Marmara Trade Impeks” МЧЖ фойдасига жавобгар “Файзли йўл сервис” МЧЖдан жами 429 606 580 сўм ундирилиши белгиланган. Ушбу Ҳал қилув қарорига асосан ижро варақа берилганига ва 2 ой муддат ўтганига қарамай ҳозирги кунга қадар жавобгар “Файзли йўл сервис” МЧЖ дан 429 606 580 сўм қарздорликни ундириш чоралари кўрилмади, мол-мулклари хатланмади!? Навоий вилояти Қизилтепа туман МИБ бошлиғига(тел:97-367-4004) боғланганимизда, аниқ маълумот берилмади ва бу ҳолат ижрочининг ҳаракатсизлиги деб баҳоланишига сабаб бўлмоқда! Жамиятимиз томонидан мавжуд дебитор қарздорликларни ундириб, фаолиятимизни яна тиклаб, янги ишчи ўринларини ташкил қилиб, яхши даромад олиб фойда билан ишлашга ва бунинг натижасида давлат бюджетига ўз ҳисссамизни қўшишга ҳаракат қиляпмиз. Ушбу муаммомизнинг ҳал қилинишида амалий ёрдам беришингизни илтимос қилиб сўраймиз. Зеро Президентимиз таъкидлаганларидек Давлат Солиқ қўмитаси раиси Кудбиев Шерзод Давлятовичга Жамиятимизнинг СОРЖ га ундириладиган 40% пеня ҳисобидан 304 880,30 сўм ортиқча маблағи мавжуд. Ушбу мабалғни ҳисоб рақамга қайтариш бўйича 3 маротаба мурожаат қилсакда, бунга жавобан Бухоро ДСБ бошлиғининг биринчи ўринбосари С.Файзиев номидан, ижрочи Б.Баратов томонидан тайёрланган жавоб хатлари юборилиб, ушбу хатларда бир хил мазмунда, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 103, 104 - моддаларига мувофиқ ЮШ ортиқча тўланган солиқ суммаларини қайтариш ёки бошқа солиқ турига ўтказиш” бўлимидан ортиқча маблағни ҳисоб рақамга қайтариш бўйича ариза берилмагани айтилган, ҳолбуки; жавоб ёзаётган ходимингиз ушбу ҳолатни ўрганмасдан, яъни “ЮШ ортиқча тўланган солиқ суммаларини қайтариш ёки бошқа солиқ турига ўтказиш” бўлимидан айнан СОРЖ суммаларини ҳисоб рақамга қайтариш учун ариза бериш имконияти йўқлиги, ушбу амалиёт дастурда шакллантирилмаганлигига эътибор қаратмаган ҳолда маълумот бермоқда. Дастурда шаклланмаган бўлса биз яна қандай тартибда ва кимга мурожаат қилишимиз керак?! Ўз ишига маъсулиятсизлик билан қараётган тегишли ходимлар ҳаракати натижасида тадбиркор учун янги муаммолар туғилмоқда. Ушбу масалага эътибор қаратишингизни, ҳолатни ўрганиб аниқлик киритишингизни ва Президентимиз таъкидлаганларидек “Солиқ идораси тадбиркорга кўмакчи” мезонида иш кўришингизни, бизга муоммолар туғилишида эмас балки муаммоларимизнинг ҳал қилинишида амалий ёрдам беришингизни, ортиқча маблағларимизни қайтариб, фаолиятимизни тиклаш учун қилаётган ҳаракатларимизни эътиборга олишингизни сўраймиз.Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling