13-Амалий машғулот: Асептик шароитда дори тайёрлашга


Download 33.75 Kb.
bet2/2
Sana17.12.2022
Hajmi33.75 Kb.
#1025686
1   2
Bog'liq
13-амалий машғулот

Дистилляция хонаси тозаланган сув олиш, яъни сувни хайдаш учун ҳизмат қилади. Шунга мувофиқ хона аквадистилляторлар, тозаланган сувни йиғиш мосламалари, балонларни ташиш учун тележкалар билан жиҳозланади. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тавсияланган санитария тартиб қоидалари (СанПин 2016) да Тозаланган сувни олиш ва ташиш қоидалари келтирилган.
Ностерил дори воситаларини тайёрлаш учун дистилляция натижасида олинган тозаланган сув ишлатилади. Тозаланган сувга қўйиладиган микробиологик талаблар, ичиш учун ишлатиладиган сув учун талабларга жавоб бериши керак. Бундай сувнинг 1 млдаги микроорганизмлар сони 100 дан ошмаслиги ва улар орасида Enterobacteriaceac. Paernginosa. S. aureus лар мутлоқ бўлмаслиги талаб этилади.
Тозаланган сув тайёрланган заҳоти ишлатилади ва мухсус ёпиқ идишларда 3 суткагача сақланиши мумкин.
Тозаланган сув олиш учун аквадистиллятор ёки ушбу мақсад учун ишлатилиши рухсат этилган бошқа ускуналардан фойдаланилади. Ушбу ускуналарни ишлатиш учун тайёрлаш ва ишлатиш тартиби ускуна паспорти ва йўриқномасига биноан амалга оширилади.
Ҳар куни аквадистиллятордан тозаланган сув олишдан аввал 15-20 даыиыа давомида аквадистиллятор ва музлаткич винтилини ёпиқ ҳолатда ишлатиб буғлатилади ва 15-20 минут давомида олинган тозаланган сув тўкиб юборилади. Шундан сўнг тозаланган сувни махсус идишларга йиғиш мумкин. Идишлар стерилланган ёки буғ билан ишлов берилган бўлиши
лозим. Идишларда “Тозаланган сув учун” деган ёзув бўлиши ва улар рақамланиши зарур.
Идишлар 2 та тешикли маҳкам ёпиладиган тиқинлар билан ёпилади. 2 та тешикка резина трубкалар ўрнатилиб, бири тозаланган сув дистилляторлардан идишга тушиши ва 2-трубка оғзида стерил пахта қўйилиб, сувни йиғиш учун мўлжалланган шиша баллонларга тушуриш учун ҳизмат қилади.
Йиғмалар шиша трубкалар, силикон резинали шланглар ёки бошқа сувга индеферент бўлган тозаланган материаллардан яъни тиббиётда ишлатишга рухсат этилган ва буғ билан ишлов беришга чидамли материаллар билан бириктирилади.
Ишлаш жойига сув қувур линиясидан ёки баллонлар орқали еткизилади. Қувур линиялар тиббиётда ишлатиш учун рухсат этилган ва сувни хоссасини ўзгартирмайдиган материалдан ишланган бўлиши керак.
Қувур линиялари осон тозалаш, дизенфекция ва тозаланган сувни микробиологик намуна олиш учун узунлигида ҳар 5-7м оралиғида ташқи чиқиш ва жўмраги билан таъминланиши зарур.
Монтаж қилишдан олдин, фаолиятда бўлганда ҳар 14 кунда бир маротаба ва микробиологик таҳлил қониқарсиз чиққан ҳолатларда қувур линиялари ювилади ва дизенфекцияланади.
Термо чидамли материалдан қувур линияларни зарарсизлантириш учун улардан парогенератор ёки автоклавдан иссиқ буғ ўтқазилади.
Вақт хисоби, охирги қисмидан буғ чиққан дақиқадан бошлаб хисобланади. Жараён 30 дақиқа давомида полимер шиша материалларидан қувур линияларини стерилизациялаш 6% водород пероксид эритмаси билан 6 соат давомида олиб борилади ва тозаланган сув билан чайилади. Қувур линияларини ишлов берилиш ҳисоби махсус журналларда олиб борилади. Пироген моддалардан тозалаш учун шиша трубка ва идишлардан калий перманганат эритмаси билан 25-30 дақиқа ўтказилади. Эритмани тозалаш учун 1% калий перманганат 10 қисмига 1.5% ли сулфат кислотасини 6 қисми
қўшилади. Идишлар ва трубкаларга ишлов берилгандан кейин яхшилаб янги тайёрланган инъекцион сув билан чайилади.






Download 33.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling