26. Covid-19 пандемияси савдо ва ривожланишга кўрсатган таьсири


Глобал ишлаб чиқариш ва иш билан бандлик пандемия даврида ёмонлашди


Download 0.53 Mb.
bet5/7
Sana20.06.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1633757
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
26-inqiroz-

Глобал ишлаб чиқариш ва иш билан бандлик пандемия даврида ёмонлашди.
2020 йилнинг биринчи чорагида глобал ишлаб чиқариш ҳажми таққослаганда қарийб 6 фоизга камайди (6-жадвалда кўрсатилганидек), Бунинг ортидан 2020 йилнинг иккинчи чорагида 11 фоиздан кўпроқ чуқур пасайиш кузатилди. Бу 2008/09 йиллардаги энг катта жаҳон молиявий инқирозида юз берган пасайишдан бери жаҳон ишлаб чиқариш маҳсулотларининг пасайиши хисобланади.Ўша даврларда ишлаб чиқариш 14 фоизга камайган эди.
6-Жадвал
Жаҳон миқёсида ишлаб чиқаришнинг кўрсаткичлари



COVID-19 нинг турли саноат тармоқларига таъсири нотекис бўлган.Фармацевтика каби муҳим товар ва материалларни ишлаб чиқариш, бошқа саноат тармоқларига қараганда камроқ таъсир кўрсатди. 2020 йилнинг иккинчи чорагида барча мамлакат гуруҳлари бўйича асосий фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ўртача ўсишни қайд этди.Бошқа барча саноат тармоқларида ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайиши кузатилди, хусусан, мотор транспорт воситалари, машиналар ва ускуналар ва кийим-кечаклар. Аммо 2020 йилнинг иккинчи чорагига келиб, Хитой ишлаб чиқаришнинг пасайиши биринчи марта қайд этилган бўлса, аллақачон ижобий ўсишни бир нечта саноат тармоқлари бўйлаб бошлаган.


Ишсизликнинг ўсиши, иш вақтини қисқартириш, вақтинча ишдан бўшатиш ва иш қидириш тушкунликка тушиш умумий иш вақтининг пасайишига олиб келди, 2020 йилнинг иккинчи чорагида 2019 йилнинг тўртинчи чорагига нисбатан 14 фоиз пасайиш кузатилди. Ушбу пасайиш глобал иш вақтининг 400 миллиони доимий иш жойига тенгдир.

Ечимлари

Инқирознинг қашшоқликка ва ундан кейинги оқибатларга таъсири сиёсат ишларини ишлаб чиқарувчилар учун муҳим муаммо ҳисобланади.1-мақсадга эришиш учун қашшоқликни ҳар қандай шаклига барҳам бериш бўйича натижалар учун қаттиқ кураш олиб боришади. Бир нечта тадқиқотлар инқирознинг қашшоқликка таъсирини тақрибий ҳисобда ўлчаб кўрдилар. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бошланғич босқичи 2020 йил май ойида прогнозларга кўра, пандемия натижасида глобал ишлаб чиқариш ҳажми 3.2 фоизга пасайиши ва глобал даражада ўта қашшоқликка учраган одамлар сони 2020 йилда 34,3 миллионга ўсдиши таъкидланган, бу ўсишнинг тахминан 56 фоизини Африкага тўғри келади(Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, 2020 йил) Жаҳон миқёсидаги ишлаб чиқаришнинг кутилаётган пасайишини ҳисобга олган ҳолда, бу смета пастки чегара сифатида қаралиши лозим.


Халқаро даражадаги дастлабки прогнозлар озиқ-овқат сиёсати тадқиқотлари институти шуни кўрсатадики, глобал ишлаб чиқариш 5 фоизга камаяди ва бу глобал ўта қашшоқлик тахминан 140 миллион кишига кўпаяди, бу Африка ҳисобини тақрибан 80 миллионига тўғри келади ва Жанубий Осиё 42 миллионга (Лаборде, Мартин ва Вос, 2020). Смета Жаҳон банки шуни кўрсатадики, жуда камбағал одамлар сони бошланғич босқичда 2020 йилда 71 миллионга кўпаяди, қашшоқлик даражаси 8,2 фоиздан ошади,бу 2019 йилда 8.8%ни ташкил этган.
Бундан ташқари, тадқиқот шуни кўрсатадики, ушбу сценарийни салбий томони шундаки, глобал қашшоқлик 2020 йилда 100 миллионга кўпайди (Жаҳон банки берган маълумот). Яқинда яна бири тадқиқот шуни кўрсатдики, пандемия билан боғлиқ бўлган янги қашшоқлар индекси бошқача сурункали камбағалларнинг касалликлари ёки хусусиятлари кундан кунга ошиб бораётганини давомли таъкидлайди. Масалан, улар шаҳарлик бўлиш эҳтимоли кўпроқ ва шунингдек, улар кўпроқ асосий мол-мулкка эгалик қилишлари ва уй хўжалик инфратузилмаларидан фойдаланиш имкониятларини яхшилашлари мумкин. Ушбу қашшоқлик кўрсаткичлари ҳамда тахминлари инсониятни ташвишга солмоқда, чунки улар яна аввалгидай пандемия содир бўлишига шаъма қилмоқда,бунинг сабабидан биринчи мақсадга эришиш янада қийин бўлиши бизни чуқур мулоҳазага чорламоқда.
Пандемия бошланишидан олдин сигникант глобал қашшоқлик даражаси билан глобал қашшоқликни камайтириш бўйича озми кўпми ютуқларга эришилди. 1990 йилда қашшоқлик 35,9 фоизни ташкил қилган бўлса,2015 йилга келиб 10 фоизга ва 2018 йилда 8,6 фоизга туширишга мувоффақ бўлдик.Пандемия натижада, глобал қашшоқлик даражаси 2020 йилда 8,8 фоизни ташкил қилиши кутилган.
Ривожланаёттган мамлакатларда,пандемия таъсири хар кунгиданда кўпроқ бешафқат бўлиши кутилган,хусусан Африка ва ривожланмаган мамлакатларда,уларнинг пандемия ва талофатларга қарши етарли зарба бериш қобиляти бўлмаганлиги сабабли вазият яна чигаллашиб бормоқда. Африка минтақасида одамлар популяцияси дунё миқёсида 13 фоизни ташкил этсада аммо 2020 йилда Африка мамлакатларида глобал популятив қашшоқлик 50 фоиздан юқори бўлиши кутилган. Африка минтақаси таркибидаги барча мамлакатлар глобал популяцияси 14 фоизни ташкил қилиши ва қашшоқлик 53 фоизга кўтарилиши кутилган. Ривожланмаган мамлакатларнинг ва Африкадаги инқирознинг юқори даражадаги қашшоқликка бўлган таъсири омиллари етарли ижтимоий ҳимоя мавжуд эмаслиги ва мехнат дастурининг етишмаслигидир. Бундай камчиликлар мавжуд бўларкан аҳолининг заиф нуқталарига ижобий таъсир ўтказа олмаймиз.Таҳминан,Сахрои Африкадаги 79.4 фоиз ишчи ва ривожланмаган мамлакатлардаги ишчиларнинг 84.5 фоизи бирон бир ижтимоий химоя ёхуд меҳнат дастурларидан фойдаланиш хуқуқига эга эмас.
Инқирознинг қашшоқликка кўрсатадиган таъсирини юмшатиш учун аҳолини қуйи қатлами учун маҳсус мехнат дастури ва ижтимоий химоядан фойдаланишга хуқуқи мавжуд бўлса,ушбу гурухга инқирознинг узоқ ва кам муддатдаги кўриниши таъсири камаяди ва шу каби гурухдаги инсонларни истиқболи яхши бўлишига умид ўчоғи ўйғонади. 2020 йилда Халқаро Мехнат Ташкилоти(ХМТ) маълум қилишича Глобал инқирозга қайта зарба бериш учун мамлакатларнинг 50 фоизи ижтимоий химояга эга бўла олмаган. Шунингдек,ХМТ тараққиётга максимал даражада таъсир кўрсатиш учун ижтимоий мулоқотни янада яхшироқ ўрнатиш лозимлигини таъкидлади.Бунда асосан ишчилар ва хусусий секторларга бўлган эътиборни хукумат томонидан берилиши ва чора тадбирларни олдиндан кўриб қўйишилишини таъкидлаган. Барқарор ривожланиш мақсадининг эришиши мумкин бўлган чекланган натижалари,хусусан,сув ва санитария билан боғлиқ,шунингдек,камбағал мамлакатларнинг заифлик даражаси ва ночор гурухлар инқироздан олган салбий таъсири кўрсаткичи янада ўсди ҳамда COVID-19 пандемияси ушбу гурухга мансуб барча мамлакатларда қашшоқликни ошишига сабаб бўлди.Коронавирус тарқалаётган пайтда баъзи ривожланмаган мамлакатларда сув ва санитарияга бўлган эхтиёж юқори бўлишига қарамай ушбу ресурсларни топиш амримаҳол бўлди,бундай омиллар вирусни кучайишига сабаб бўлади.Аммо баъзи мамлакатлар эса сувга бўлган кенгайтиришда яхши натижаларга эришди.Шу аччиқ хақиқатни тан олишимиз лозимки,глобал миқёсда беш кишидан учтасида,ўзининг шахсий хонадонида қўл ювиш учун хамда тозаликка эътибор қаратиши учун етарли шарт-шароитлар мавжуд эмас.Шу нуқтаи назардан,пандемияга кўрсатилган таъсир мунозаралари фақатгина мақсадларга эришишдаги баланд парвоз гапларда бўлмаслиги лозим ва у биринчи ўриндаги мақсадга боғланмаслиги керак.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling