Зўравонликка қарши узоқ кутилган тарихий қонун имзоланди
Download 24.47 Kb.
|
Kun yangiligi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Зўравонликка қарши узоқ кутилган тарихий қонун имзоланди.
- Диний экстремизм,терроризм ва миссионерлик хавфсизликка тахдид “Диний экстремизм ва терроризм – жамият тараққиётига таҳдид”
Kun yangiligi Солиқ қўмитаси бир неча йиллардан бери орзу қилиб келаётган қонунсизлик рўй беришига саноқли кунлар қолди. 13 апрел куни қўмитада банклар ва тўлов ташкилотлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Гап – жисмоний шахслар ўртасидаги пул ўтказмалари ҳақида кетяпти. 1 майдан бошлаб, солиқ органлари картадан картага пул ўтказиш амалиётларини тўлиқ кузатиб бориш имконига эга бўлади. Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони 25 миллиондан кўплиги инобатга олинса, қўмита жуда катта маълумотлар базасига эга бўлади. Бу эса миллионлаб одамларнинг банк сирига оид ҳуқуқлари қўпол ва тизимли равишда бузилиши бошланади дегани. Зўравонликка қарши узоқ кутилган тарихий қонун имзоланди. Қонун ҳақида ўтган ҳафталигимизда тўлиқроқ маълумот бериб ўтган эдик. 12 апрелдан кучга кирган қонун асосида турмуш ўртоғига зўрлик қилиш, аёлларнинг ортидан эргашиб таъқиб қилиш, шилқимлик қилиш каби кўп учрайдиган ҳолатлар учун жавобгарлик киритилди. Бундан ташқари, жинсий жиноятлар учун жазо оғирлаштирилди, айрим “лазейка”лар ёпилди. Диний экстремизм,терроризм ва миссионерлик хавфсизликка тахдид “Диний экстремизм ва терроризм – жамият тараққиётига таҳдид” Ўзбекистон азалдан турли миллатга мансуб, турли динларга эътиқод қилувчи халқлар тинч-тотув яшаган ўлка бўлиб келган. Аждодларимиз бошқа дин вакилларига доимо ҳурмат билан муносабатда бўлгани, Ватан тараққиёти йўлида елкадош бўлиб меҳнат қилгани тарихий манбаларда кўп қайд этилган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон аҳолисининг сони 31 млн.дан ошган бўлиб, улар 130 дан зиёд миллатга мансуб ҳисобланади. Фуқароларнинг 94% дан зиёди ислом динига эътиқод қилади. 3,5% га яқин фуқаролар православ динига мансуб бўлиб, қолганларини бошқа конфессия вакилларини ташкил этади. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида 16 диний конфессияга мансуб 2 238 диний ташкилот фаолият олиб бормоқда. Улардан 2064 таси исломий, 157 таси христиан, 8 таси яҳудий, 6 таси баҳоий жамоалари, биттадан Кришнани англаш жамияти ва Будда ибодатхонасидир. Булардан ташқари конфессиялараро Библия жамияти ҳам фаолият юритмоқда. Ушбу диний ташкилотларнинг эмин-эркин фаолият олиб бораётгани ҳам юртимизда ҳукм сураётган диний бағрикенгликнинг амалий ифодасидир. Ҳеч шубҳасиз, юртимизда турли соҳаларда эришилаётган барча улкан ютуқларимизнинг замирида жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикҳисобланади. Маълумки, бугун мусулмон оламида мураккаб ижтимоий-сиёсий жараёнлар кечмоқда. Яқин Шарқ ва бошқа ҳудудлардаги қатор мамлакатлар чуқур сиёсий танглик, ижтимоий ва иқтисодий беқарорлик ва қуролли тўқнашувларни бошидан кечирмоқда. Мазкур ҳудудларда гўёки ҳақиқий “исломий давлат” қуриш шиори остида очиқдан-очиқ зўравонлик, инсонийликка зид ваҳшийликларга асосланган амалларга қўл ураётган турли гуруҳ ва жамоалар урчиб кетди. Муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўрт йиллигига бағишланган тантанали маросимда таъкидлаганларидек: “Бугунги кунда дунёнинг турли минтақа ва ҳудудларида авж олаётган қарама-қаршиликлар, қонли тўқнашувлар, мусулмон дунёсидаги турли мазҳаб ва оқимлар ўртасида кучайиб бораётган низо ва зиддиятлар, бегуноҳ одамларнинг қурбон бўлаётгани барчамизни ташвиш ва хавотирга солмай қўймайди”.
Сўнгги йилларда ақидапараст оқимлар ёшлар ичидаги фаолиятини меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш, “ҳужралар” ташкил этиш, диний экстремистик мазмундаги материалларни электрон кўринишда тарқатиш, интернет орқали тарғибот ўтказиш каби усулларда амалга оширмоқда. Айниқса, интернет тармоғида ўзини “Ислом давлати” (ИШИД), “Жабҳат ал-Нусра” деб атаб олган террористик ташкилотлар гўёки ислом равнақи йўлида курашаётган “мужоҳид биродарлар гуруҳи” экани ҳақидаги тарғибот-ташвиқот кенг кўламда олиб борилаётгани, бунинг оқибатида дунёнинг кўплаб мамлакатларидан мусулмон ёшлар “ҳижрат” қилиш ва “жиҳод”да иштирок этиб даъвосида Сурия ва Ироқ ҳудудига бориб, ушбу гуруҳ сафига бориб қўшилаётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Афсуски, ёшлар муайян қисми ИШИДни ҳақиқатда ҳам ислом динини бутун дунёга тарқатиш, исломий давлат барпо этган ҳолда дунёда адолат ўрнатишни мақсад қилган ташкилот деб ҳисоблайди. Бундай фикрловчилар Марказий Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда ҳам бор экани ҳеч кимга сир эмас. Бундай ёшлар юқорида қайд этилган ҳудудларда инсонларга қарши содир этилаётган жиноятларни гўёки халифалик қуриш учун жоиз амал ҳисоблаб қаттиқ адашмоқдалар. Аслида, мутаассиб оқим аъзоларининг мақсадлари - “жиҳод”, “ҳижрат”, “шаҳидлик”, “кофир бўлиш” каби диний тушунчаларни сохта талқин қилиш орқали ёшларимизни оиласи ва яқинларининг таъсиридан чиқариш, ўқиш ёки ишидан ажратиб олиш ҳамда уларни қуролли тўқнашувлар кетаётган Сурия, Ироқ, Афғонистон ёки Покистон каби мамлакатларга жўнатиб, манқурт-жангари ёки “тирик бомба”га айлантиришдан иборат. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Бош комиссари Нави Пиллэй эълон қилган маълумотга кўра 2012 йилнинг июл ойидан бошлаб Сурия ва Ироқда ҳар ойда 5000 нафар одам ўлмоқда. Ўлаётганлар орасида қариялар, аёллар, оилалар, ҳатто эмизикли гўдаклар ҳам бор. Франциянинг Франс-Пресс нашри “Сйриан Обсерваторй фор Ҳуман Ригҳц” ташкилотига таяниб тарқатган хабарига кўра 2011-2015 йиллар давомида ҳалок бўлганларнинг сони 230000 га етган. Улардан 69494 таси тинч аҳоли вакиллари, 11493 таси болалар, 7371 таси аёллардан иборат. Бу фақат расмий маълумотлар бўлиб, асл рақамлар мазкур кўрсаткичлардан анча юқори бўлиши ҳеч кимни ҳайрон қолдирмайди. Жорий йилнинг январь ойида Суриянинг ўзини “Ислом давлати” деб атаётган террорчи гуруҳ назоратида бўлган Раққа шаҳрида кўз кўриб қулоқ эшитмаган мудҳиш иш содир бўлди. 40 ёшли муштипар она 20 ёшли ўғлини террорчи гуруҳни тарк этишни сўраб қилган илтижоларини оқпадар ўғил ўз қўмондонига етказган. Сўнгра эса раҳнамоларидан “тегишли” кўрсатма олиб, ўз онасини халойиқнинг кўзи олдида, бечора аёл бутун умр ишлаган почта биноси олдида отибўлдирган. Яна эътибор бериш лозим бўлган бир ҳолат, Ироқ ва Сурияда террорчилар ўзларига эргашмаган бача мусулмонларни “кофир”га чиқариб, эркакларни қатл қилиб, аёллар ва болаларни эса қул сифатида сотиш каби қабиғ ишларга қул ураётгани гувоҳи бўлмоқдамиз. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда айтилади: “Набий (с.а.в.) дедилар: “Аллоҳ деди: “Уч (киши) борки, Қиёмат куни мен уларга хусуматчиман: Менинг номим билан (аҳд) бериб, кейин ҳиёнат қилган киши; ҳур одамни сотиб, пулини еган киши; ишчи ёллаб, ундан (ишни) тўла талаб қилиб олиб, ҳақини бермаган киши”. Гўёки “ҳижрат” савобини оламиз деб даъво қилаётганлар баъзи адашган юртдош ёшларимиз юқоридаги каби онакуш ва одамфурушлардан ўрнак олмоқчими? Қуръони Каримда айнан шундай ҳолатлар ҳақида “Зулм (ноҳақлик) қилганларга суянмангиз, токи сизларга (дўзахдан) олов етмасин!” (“Ҳуд” сураси, 113-оят), дейилган. Ҳозир бутун дунё уламолари террорчи гуруҳларнинг исломга умуман алоқаси йўқ экани ҳақида фатво бермоқдалар. Жумладан, Бутун дунё ислом уламолари кенгаши раиси Юсуф Қаразовий: “Биз уламолар бузғунчиларга қарши курашмоғимиз зарур. Ҳозир ИШИД таркибида алданган ёшлар жуда кўп. Улар “кофирларга қарши жиҳод қиляпмиз, орзуимиз жаннат”, дейишяпти-ку, аммо мусулмонларни қатл этиб, оғир гуноҳга ботмоқда. Биз бундай нобакорликнинг олдини олишимиз даркор”, деб таъкидлаган. Миср Бош муфтийси, “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Таййиб ИШИДнинг Ислом динидан йироқ тузилма эканини таъкидлаб, шундай дейди: “Ироқ халқи барча имконият ва кучини мамлакатда оқаётган қонларни тўхтатиш ҳамда ИШИД томонидан олиб борилаётган ноҳақ одам ўлдириш, қинсонларнинг обрўсини поймол қилиш, масжидларни харобага айлантириш, насроний ҳамда бошқа дин вакилларининг қувғин қилиниши каби аянчли ҳолатларни бартараф қилишга сарфлашлари зарур. Ислом дини вайронагарчилик ва қотиллик каби ишларни амалга оширадиган қуролли ҳаракатларни рад қилади. Ислом бундай ишларданмутлақойироқ!”. Аслида “ҳижрат” луғатда “кўчиш, бирон нарсадан ажраш, тарк этиш” маъноларини англатади. Истилоҳда Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) бошчиликларидаги бир гуруҳ мусулмонлар жамоасининг Қурайш тазийқидан қутилиш мақсадида Маккадан Мадинага кўчиб ўтишларига ҳижрат дейилади. Ақидапарастлар ёшларни авраб, ислом диёри бўлган, азон айтиладиган, жума ва ҳайит намозлари ўқиладиган, умуман, исломнинг беш арконлари эмин-эркин адо этилиб, мусулмончилик амалда бўлган ва фуқаролар тинчлик-хотиржамликда ҳаёт кечираётган Ватанини тарк этишга тарғиб қилмоқда. Ваҳоланки, ўз юртини ташлаб, ўзга юртларда сарсон-саргардон юриш, манқурт шахслар билан бирлашиб, киндик қони тўкилган юртига қарши қурол кўтариш айни ислом таълимотига зид ишдир. Инсонларни тинч ва осойишта диёрдан дин номидан қотилликлар ошкора қилинаётган фитна маконларига чорлашдек қабиҳ иш ҳеч қачон “ҳижрат” бўла олмайди. Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳадиси шарифда: “Ҳақиқий муҳожир Аллоҳ ва Расули қайтарган нарсадан ҳижрат қилган (қайтган) мусулмондир” деб марҳамат қилганлар. Ислом дини Ватанга ҳиёнат, қотиллик, бузғунчилик, ўзини ўзи ўлдириш, ўзгаларга зум қилиш, ота-онага оқ бўлиш кабилардан қайтаради. “Жиҳод” сўзи луғатда кишининг ўз мақсадига эришиш йўлида бор имкониятларини ишга солиб, қаттиқ ҳаракат килиши маъносини англатади. Дарсини ўзлаштириш учун барча имкониятларини ишга солиб ҳаракат килаётган ўсмир мужтахид талаба деб аталади. Бинобарин, уни илмий жиҳод килмокда деса бўлади. Истилоҳда дини, ватани, оиласи, обрўси ва моли ҳимоясини шариат рухсат берган йўллар билан амалга оширишни англатади. Кишининг ўз ватанини босқинчилардан, исёнкорлардан ҳимоя қилиши ҳам айни жиҳоддир. Ҳадисда инсоннинг ўз нафси ёмонликларига қарши туриши, яхшиликларга интилиши катта жиҳод эканлиги таъкидланади. Имом Бухорий ривоят килган ҳадисда айтилади: “Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васалламнинг ҳузурларига у зотдан жиҳодга изн сўраб келди. Шунда у зот унга: “Сенинг ота-онанг борми?” дедилар. “Ҳа”, деди. “Бас, икковлари (хизмати)да жиҳод қил!” дедилар”. Диний экстремизм дунёдаги деярли барча мамлакатларда шахс, жамият ва давлатнинг ҳаётий муҳим манфааатларига таҳдид солиб келмоқда. Жумладан, диний экстремистик оқим таркибига кириб қолган шахс: - оиласи, қариндош-уруғлари ва яқин инсонларидан маҳрум бўлади; - жамиятдаги ижтимоий мавқеини йўқотади, чуқур илм олиш, яхши касб эгас бўлиш ва ҳаётда муносиб ўрин эгаллаш имкониятларидан айрилади; - ён-атрофидаги жараёнларга шахсий муносабатга эга бўла олмай, воқеликка фақат ДЭО нуқтаи-назаридан қарашга мажбур бўлади; - умри қамоқда ёки ўзга юртларда хор-зор ва саргардонликда ўтади, ота-онаси, турмуш ўртоғи ва фарзандлари олдидаги инсоний мажбуриятларини бажара олмайди.Ўз навбатида, диний экстремистик ғоя ва ёт диний қарашларнинг жамиятдаги ижтимоий-маънавий муҳит ва тадрижий ривожланишга зарарли таъсири қуйидагиларда акс этади: - ДЭО аъзоси қонуний жазога тортилиши ёки “ҳижрат” даъвосида хорижий юртларга чиқиб кетиши оқибатида жамиятнинг бирламчи бўғини бўлган оилаларда парокандалик юзага келади, фарзандлар тарбиясиз, оилалар эса боқувчисизқолади; - жамиятда анъанавий қадриятларни авлоддан авлодга узатиш тизими ва тадрижий ривожланиш жараёни бузилади, мазкур жамиятда асрлар оша муҳим ўрин тутган миллий, маданий, тарихий қадриятлар аҳамиятини йўқотиши оқибатида маънавият пасаяди; - экстремистик ва террористик ҳаракатлар содир этилиш орқали жамиятда “ёвузлик чегараси” пасайиб, одамлар қотиллик, қийноқ, босқинчилик, гаровга олиш, қулчилик каби жиноятларга кўникиб қолади. Айни чоғда, ушбу ёвузликлар жамиятнинг муайян қисмида ваҳима уйғотади, қочоқлар оқими пайдо бўлади; - терроризм ва экстремизм, улар оқибатида келиб чиқадиган ижтимоий беқарорлик жамиятда криминал жиноятларнинг авж олишига хизмат қилади; - давлат томонидан хавфсизлик чораларини кўриш учун бюджет маблағларини сарфлаши, шунингдек, террористик ҳаракат оқибатида кўрилаётган моддий зарар жамиятга иқтисодий жиҳатдан катта зарар етказади. Оқибатда ишсизлик ошади, ижтимоий муҳофазага йўналтирилган лойиҳалар бажарилмай қолади, аҳолининг турмуш даражаси пасаяди; - мамлакатнинг тақдири иқтисодий донор ва қурол-аслаҳа сотувчи давлатларга боғлиқ бўлиб қолади. Хорижга иш ахтариб кетган айрим ёшларимиз ДЭО оқим аъзоларининг таъсирига тушиб, юртга қайтгандан сўнг ён-атрофдагилардан “жамоат” тузишга, уларни “ҳижрат”га олиб чиқишга қаратилган ҳаракатлар содир этаётгани кузатилмоқда. Албатта, иш жойи танлаш ҳуқуқи ҳар ким учун кафолатланган, бироқ ҳозирда айрим хорижга кетганларнинг одам савдоси қурбонига айланиб қолаётгани, хору зор бўлиб, бирон нарса орттириб қайтиш ўрнига боридан ҳам айрилиб келаётани ҳам бор гап. Энг ёмони пул топиш истагида хорижга кетганларнинг баъзилари чет элдаги ясама “дин даъватчилари”нинг қармоғига илиниб, сохта “ҳижрат” ва “жиҳод” даъватларига учаётгани, уч-тўрт сўм учун Сурия, Афғонистон каби каби низо ва уруш ўчоқларида қўлларини қонга белаб, ўз она-юртига қурол ўқталиш даражасидаги манқуртга айланиб қолаётгани бу масалага жиддий эътибор қаратиш лозимлигини тақозо қилмоқда. У ерларда дийдаси қотган жаллодларга айланган бу жоҳиллар юртига қурол ўқталиб ўз халқи, ота-онаси ва диндошларига таҳдид билан дағдаға қилишдек тубанликка юз тутяптилар. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 202-моддаси 1-бандида фаолияти таъқиқланган жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотларнинг фаолиятида қатнашишга ундаш энг кичик ойликнинг 5-10 миқдорида жарима тўлаш ёки 15 сутка сутка қамоқ жазоси белгиланган. Жиноят Кодексининг 216-моддаси 1-бандига кўра, юқоридаги қонунбузарлик маъмурий жазо қўлланилгандан кейин қайта содир этилган бўлса, энг кичик ойликнинг 25-50 миқдорида жарима тўлаш, 3 йилгача ахлоқ тузатиш, 6 ойгача қамоқ, 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади. Экстремистик оқимлар ўз сафига янги шахсларни жалб этишда интернетдаги ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланмоқда. Баъзи ёшларимиз “Интернет” орқали ўзини “Ислом давлати” деб атаётган террорчи ташкилот ақидапараст гуруҳлар таъсирига тушиб қолиши, “Обид қори”, “Абдували қори”, “Рафиқ қори” каби мутаассиб шахсларнинг маърузаларини дискда ёки қўл телефони хотирасида сақлаб, тинглаб юриш ҳолатлари мавжуд. Download 24.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling