Сонли баённома


Download 59.5 Kb.
Sana25.03.2023
Hajmi59.5 Kb.
#1295260
Bog'liq
гурух баённомаси №8


ПСТФ «Мехнат мухофазаси ва экология » кафедраси
3рс-17 гурухининг мураббийлик соати


8- сонли БАЁНнома
26.10.2017 йил соат 13 40

Қатнашганлар: Гурух мураббийси ва 14 нафар гурух талабалари.




КУН ТАРТИБИ:

  1. Институт мураббийлар соатида кўрилган масалалар. «Олий таълим муассасаларининг одоб-ахлоқ қоидалари» масаласи.

  2. Сайловга доир масалалар ва янгиликлар билан танишиш

  3. Турли масалалар.

1-эшитилди. Мирзаев О. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан танишиш, истиқболдаги вазифаларни белгилаш мақсадида 14 октябрь куни Хоразм вилоятига ташриф буюрди. ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёевнинг халқ депутатлари хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги нуқти мухокама қилинди.
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида 8-13 октябрь куни Тожикистон маданияти кунлари бўлиб ўтганлиги маълум қилинди.
қарор қилинди: Мураббий ахбороти маълумот учун инобатга олинсин ва талабалар ўртасида ўрганилсин
2 эшитилди. Мирзаев О., Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов
2017 йил декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида, яъни 2017 йил 24 декабрь куни ўтказилсин.
2. Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов бўйича сайлов кампанияси жорий йилнинг 23 сентябридан бошланиши эълон қилинсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман
Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича барча ишлар жойлардаги сайлов комиссиялари томонидан сайлов тўғрисидаги қонунчиликка, халқаро умумэътироф этилган демократик принциплар ва стандартларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2017 йил 30 июнда қабул қилинган “Тошкент шаҳрида халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов ўтказиш бўйича ташкилий чора- тадбирлар тўғрисида”ги 835-сон қарорига мувофиқ қатъий амалга оширилади.
қарор қилинди: Президент сайлови тўғрисидаги маълумотлар инобатга олинсин ва талаблар ўртасида президент сайловидаги номзодлар дастури ўрганиб чиқилсин
3эшитилди. Мирзаев О. гурух талабаларига «Оммавий маданият», аслида маданиятсизлик, яъни маънавиятсизлик ва ахлоқсизлик синонимидир. «Оммавий маданият» шу боисдан, энг аввало, юксак истеъдод ва ўлмас маънавий-ахлоқий ғоялар байроқдори бўлган мумтоз маданиятга, санъатга, унинг бойликларига қарши тиш-тирноғи билан курашиб, уни инкор этиб келяпти. Ундан ташқари шу масалада бошқа мамлакатларда бўлаётган жараёнлар тўғрисида ва буларнинг асосий сабабчиси телефон ва интернетдан нотўғри фойдаланиш оқибати эканлигини хам айтиб ўтди. Шу билан бирга яқин кунларда янги акция ФЛЕШМОБ тўғрисида хам маълумот берилиб бу акциянинг остида яширин ғоялар, маданиятсизлик, бузғунчилик ва қўпорувчанлик ғоялари яширинганлигини, яъни инсон онгига психологик таъсир ўтказиб ўзи хохламаган ишларга йўналтириш эканлигини такидлаб талабаларни огоҳликкка чақирилди. Ундан ташқари ХЭЛЛОУИН деб ном олган байрам хам аслида бизнинг минтақага ва дунё қарашимизга, динимизга умуман тўғри келмайдиган байрам эканлиги айтиб ўтилди.
қарор қилинди: «Оммавий маданият», ФЛЕШМОБ, ХЭЛЛОУИН зарарли омиллардан эҳтиёт бўлиш ва уларнинг таъсирига тушиб қалишдан олди олиш учун интернетдан тўғри фойдаланилсин.

Гурух мураббийи Мирзаев О


Гурухи сардори: Ниязмуротов А
Download 59.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling