Санамаларнинг айтилиш тартиби. Санамалар шовқин асосида саноқ, ритмида айтиладиган


Download 184.59 Kb.
Pdf ko'rish
Sana30.04.2023
Hajmi184.59 Kb.
#1405703
Bog'liq
hemissss



Санамаларнинг айтилиш тартиби. Санамалар – 
шовқин асосида саноқ, ритмида айтиладиган 
қўшиқлар силсиласи. У ўтмишда ҳам, ҳозир ҳам 
болалар ўйин фаолиятини бошқариб келаётган 
фаол ҳодиса. Айни замонда, болалар 
ижодкорлиги намуналари сифатида кенг 
тарқалган. Чиндан ҳам, санамалар кўп вазифали 
бўлиб, болаларда оҳанг туйғусини тарбиялаш 
асосида эстетик завқни оширса, ёддан айтиш ёки 
ёдлашга мўлжалланганлиги билан хотирасини 
мустаҳкамлайди; оғзаки ижро этилиши туфайли 
болалар нутқини ривожлантирса, ҳар сўзга амал 
ва итоат қилишга мажбурият сездириш туфайли 
сўзнинг ижтимоий қудратини, демакки, сўз ва 
иш бирлигини, ички интизом туйғусини ҳис 
қилиш, шу асосда мажбурият ва бурч туйғусини 
тарбиялашни таъминлайди. Энг муҳими, ички 
интизом туйғуси негизида амал қилувчи ҳаёт 
низомини ўзлаштиришларига йўл очади. 
Бинобарин, санамалар халқ педагогикасида узоқ 
замонлар давомида болаларнинг ўз-ўзини 
тарбиялаш воситаси бўлиб синалган ўйин ва 
унинг 


поэтик дебочаси сифатида алоҳида аҳамиятга 
эга. Шу сабабли 
уларнинг генетик асослари, жанрий белгилари ва 
чегараларини 
ойдинлаштирувчи илмий хусусиятларини 
умумлаштириш зарурияти тобора сезилиб 
туради. 
Тўғри, рус фольклоршунослигида бу соҳада 
Г.С.Виноградов, 
И.О.Капица, В.П.Аникин, М.Н.Мельников ва 
бошқалар анчагина изланган. Аммо ўзбек 
фольклоршунослигида дастлаб Ғ.Жаҳон-гиров бу 
борада айрим мулоҳазалар билдирган эди. 
Кейинроқ О.Сафаров жанр табиатини 
умумлаштирувчи жиддий қарашлар-ни илгари 
сурди. У даставвал, жанрий ҳодисани «шеърий 
саноқлар», «санашлар», «саноқ», 
«ҳисоблашлар», «саноқ термалари», 
«санагичлар» сингари хилма-хил атамалар билан 
юритилаётганини таъкидлаб, бу жанрий 
ҳодисани ифодалаш учун қатъий илмий атамани 
асослаб беришга ҳаракат қилди. 
Ғ.Жаҳонгиров бу ҳодисани «саноқ термалари» 
атамаси билан юритади[1]. О.Сафаров бу атама 


ҳодисани икки сўзда ифодалаганидан, 
қолаверса, терманинг ўзи фольклорда мустақил 
жанрий ҳодисани ифодаловчи истилоҳ, 
бўлганлигидан «саноқ термалари» илмий 
истилоҳ даражасига кўтарила олмаганлигини 
асослаб берди. Қолаверса, у «саноқ» атамасида 
лингвистик оҳанг устуворлигини акс эттирувчи 
маъно борлигини, шунингдек, «санаш» ҳам 
сўзлашув нутқига хослигини таъкидлаб, жанр 
табиатини тўла-тўкис ифода этувчи «санама» 
истилоҳини илмий таомилга киритишни таклиф 
этган эди. Бу асосли таклиф бўлганлиги боис 
илмий атама сифатида фольклоршуносликда 
истифода этила бошланди. Зеро, санама 
истилоҳи ҳодиса моҳиятини аниқ ва теран акс 
эттиради[2]. Бундан ташқари, у русча-«считалка», 
туркманча-«санавоч», тожикча-«шумурак», 
татарча-«санамыш» сингари истилоҳларга тенг 
муқобил бўла олади. 
Санама» истилоҳи «сана» – ўзак, буйруқ, феъли 
ва -ма ясовчи қўшимчаларидан иборат 
грамматик қисмларнинг ўзаро қўшилувидан ҳоси
л қилинган. Дастлабки қисми буйруқ феъли 
шаклида бўлса-да, аслида гоҳ ошкора, гоҳ оҳанг 


замирида, гоҳ маъносиз сўзлар аксида ўйинга 
алоқадорлик тартибини ифода этишни 
билдирса, -ма аффикси ўзакка қўшилиб, ҳодиса 
моҳиятини лўнда ва ихчам, тўла ва теран ифода 
этувчи истилоҳий маъно касб этган. 
Санамалар ижросининг бошқа болалар 
фольклорида фарқли томонларини кўрсатувчи 
қуйидаги белгилари мавжуд: 
1. Санаш-ўйинбошининг болаларни 
навбатга чиқаришда адолатлиликни белгиловчи 
асосий воситаси. Санаш сардорнинг қўл ҳаракати 
билан айтилаётган санама ритми уйғунлиги 
асосида амалга оширилади. Агар шу уйғунлик 
тўғри бажарилмаса, ижро билан санаш 
орасидаги боғлиқликка раҳна солинса, ўйин 
иштирокчиларида норозилик пайдо бўлади. 
2. Санама матнида рақам, сўз 
ва сўқма сўз қатъий вазифа бажаради. Поэтик 
маъно ва хусусият касб этади. Ўйинбоши 
матндаги ҳар бир сўзни баланд овозда, айрича 
талаффуз этиб саноқда болаларни табиий 
равишда навбатга чиқара олиши зарур. Чунки 
ижрода ҳар бир сўз (айрим ҳолларда, ҳатто 
бўғин ҳам) онабошининг нафақат ифодали ўқиш 


заруриятини талаб этмай, болаларнинг тўғри 
санаш воситаси вазифасини ҳам 
бажаради. Санаманинг, энг аввало, бошқа 
жанрлардан фарқли хусусияти ана шунда 
кўринади. Шу аснода навбат бажариш «чеки»га 
тушган охирги бола ҳам, жамоа ҳам бунга бутун 
ишонч ҳосил қилмоғи даркор. 
3. Демак, ўйинда 
ишонтириш – онабошининг ижрода оҳанг ва 
ритмнинг меъёрийлиги, ижро усулининг 
ифодалилиги, худди шунингдек, 
уларнинг қўл ҳаракати билан вобасталиги 
асосида юзага келади. 
4. Санама ижрочилигида ҳар 
вақт, доимо қувноқ кайфият 
муҳим аҳамиятга эга. Санама онабоши 
томонидан шўх, баланд 
овозда, бурро ва ҳазиломуз тарзда шовқин 
солиб айтилади. Шу 
сабабли бунда ҳазил-мутойиба, кулги, киноя, 
кесатиқ, баъзан 
сатирик бўёқларнинг сероблиги унинг бошқа 
жанрлардан фарқли хусусиятларини кўрсатади. 


Шу хусусиятига кўра, 
қуйидаги санамалар қайси бир даражада 
тегишмачоқларга ўхшайди, бироқ уларда болала
р табиатига хос умумий камчиликлардан эмас, 
балки шунчаки енгил 
кулги чиқаришга қаратилган бўлади: 
Авак - дувак, 
Чилдир - чувак. 
Ҳожи - бужи, 
Тамара - гужи. 
Пуф, Сен чиқ
!

Download 184.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling