Форс тили фанидан “Доштан феъли’’ мавзусидаги амалий машғулоти хулосаси
Download 43 Kb.
|
очиқ дарс сиф ком
- Bu sahifa navigatsiya:
- Талаба сони
- Ўқитиш услуби ва техникаси.
- Ўқитиш шароитининг талабга мослиги
- Мониторинг ва баҳолаш шакли
- Ташкилий босқич.
- Асосий босқич
- Дарс юзасидан якуний хулосалар ва методик тавсиялар: Талабаларнинг фаолияти
- Мустақил таълим учун берилган топшириқлар назорати
- Машғулотнинг меъёрий – услубий таъминоти
- Сифат комиссия аъзолари
Филология факультети адабиётшунослик кафедраси ўқитувчиси М.Райҳонованинг 2-курс 017-67 гуруҳида Форс тили фанидан “Доштан феъли’’ мавзусидаги амалий машғулоти хулосаси 2019 йил 11 март Қарши шаҳри Сифат комиссия аъзолари: Университет ички назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи О. Ғуломов, университет илмий котиби ф.ф.ф.д . Г.Тожиева, филология факультети декани в.б. Т. Кенжаев, адабиётшунослик кафедраси мудири ф.ф.д.Н.Шодмонов, ўзбек тилшунослиги кафедраси мудири, доцент Б.Бахриддинова. . Талаба сони: 24 та. Қатнашди 23 нафар, қатнашмади 1 нафар. Сабабли - 1та.Сабабсиз - Дарс типи: ноанъанавий. Дарс тури: амалий. Мавзу: Доштан феъли. Машғулот режаси: 1. Доштан феълининг ҳозирги-келаси замонда тусланиши. 2. Доштан феълининг ҳозирги- келаси замонда бўлишсизлик шаклда тусланиши 3. Ёшнинг ифодаланиши Машғулот мақсади: микродарс асосида талабалар билимини назорат қилиш ва дунёқараш унинг негизида акс этувчи сифатларни ҳам илмий, ҳам назарий жиҳатдан баён этиш.Ўқувчилар дунёқарашини шакллантиришда тарбиянинг усул ва шакллари ҳақида умумий маълумот бериш. Педагогик вазифалар: Ўқувчилар дунёқарашини шакллантиришда маънавий оламнинг хусусан тарбиянинг моҳияти, мақсади, вазифалари ва мазмунини ва уларнинг таълимий ва тарбиявий аҳамиятини турли мисоллар ва манбалар асосида шарҳлаб бериш. Ўқитиш услуби ва техникаси. Суҳбат, “Муаммоли вазиятларни ечиш”, “Баҳс-мунозара”, “ Кластер”, «Ақлий ҳужум» технологияси. Ўқитиш воситалари: маъруза матни, мажмуа, мавзуга доир адабиётлар, плакат, чизмалар, тилга рид кўргазмалар. Ўқитиш шароитининг талабга мослиги: хона гигиеник талабларга жавоб беради, ўқитиш воситалари билан таъминланган. Таълим бериш шакли: индивидуал, кичик гуруҳларда ишлаш. Мониторинг ва баҳолаш шакли: оғзаки савол-жавоб, ёзма тарқатма материал. Технологик харита босқичларининг бажарилиши таҳлили Ташкилий босқич. Давомат аниқланди, дарснинг мавзуси ва мақсади эълон қилинди. дарсни қай тарзда ташкил қилиниши, баҳолаш мезонлари эълон қилинди. Мавзуга кириш. Ўқитувчи мавзу юзасидан талабаларга берган топшириқлари юзасидан савол – жавоб ўтказди. Асосий босқич: ўқитувчи муаммони ҳал этиш усулларини тўғри ташкил этди. Мақсадга эришиш учун турли интерфаол методлар – “ Муаммоли вазиятларни ечиш”, “Баҳс мунозара”, “Кластер” технологиясидан фойдаланди. Талабалар: фанлар бўйича олган билимларини муаммони ҳал қилишда фойдаланиб, ижодий ёндошдилар. Тақдимотда фаол иштирок этишди. Якуний босқич: мавзу ўқитувчи томонидан хулосаланди. Талабаларга вазифа ва мустақил таълим топшириқлари берилди. Дарс жараёнида фаол иштирок этган талабалар баҳоланди. Дарс юзасидан якуний хулосалар ва методик тавсиялар: Талабаларнинг фаолияти: машғулотга тайёрлиги: 80%, фаоллиги 90%. Ўқитувчи-ўқувчи муносабати: ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган. Ўқитувчининг педагогик маҳорати: касбий билими етарли, педагогик қобилияти яхши, нутқи равон. Мустақил таълим учун берилган топшириқлар назорати: олдинги дарсда берилган топшириқ назорат қилинди. Талабаларнинг дарс лойиҳалари кўриб ўтилди. Машғулотнинг меъёрий – услубий таъминоти: меъёрий – услубий хужжатлар тўлиқ мавжуд, мавзу мазмуни ДТС ва фаннинг намунавий дастурига мос. Ютуқ ва камчиликлар: мақсадга эришилганлик даражаси 80%, камчиликлар: дарсда айрим талабалар фаоллиги кўзга ташланмади, мавзуни хулосалашда талабалар жалб қилинмади. Методик маслаҳатлар: ўқитувчи ва барча талабаларнинг ҳамкорлигини кучайтириш, талабани изланишга чорловчи технологиялардан янада кенгроқ фойдаланиш лозим. Сифат комиссия аъзолари: ф.ф.д. З. Назиров декан М.Хўжаёров кафедра мудири М.Шоназаров ф.ф.ф.д. Г.Тожиева. Download 43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling