Болаларда предметларнинг улчами ва уланинг улчаш хакида тасаввурларни шакллантириш


Download 278.17 Kb.
Sana31.01.2024
Hajmi278.17 Kb.
#1819885
Bog'liq
Болаларда предметларнинг улчами ва уланинг улчаш хакида тасаввур-hozir.org


Болаларда предметларнинг улчами ва уланинг улчаш хакида тасаввурларни шакллантириш

Болаларда предметларнинг улчами ва уланинг улчаш хакида тасаввурларни шакллантириш


Катталик. Катта гуруҳда ишлаш болаларнинг масо-фаларнинг ҳар хил турлари ҳақидаги тасаввурларинианиқлашдан бошланади.«Узунлик», «кенгл.ик», «баландлик», «қалинлик»

|(«йўғонлик») буюмларнинг катталикларида мустақилориентир олиш тушунчаларини эгаллаб олиш, уларнитаққослаш ва катталиклар бўйича муносабатларини ту-шуниб олиш имконини беради.


Буюмлар орасида катталик бўйича конкрет муно-сабатларни ўрнатиш тажрибаси қанчалик бой ва турли-туман бўлса,.кейинчалик болаларни бу муносабатларниумумлаштиришга, конкрет тавсифларни абстракт таъ-рифларга, яъни «тенг», «ортиқ», «кам» («катта», «ки-чик») тушунчаларига ўргатиш шунчалик qcoh бўлади.Болалар буюмларнинг катталикларини таққослашгава унинг олдин буюмлар масофаларининг бир тури би-лан фарқ қиладиган ҳолда, кейинроқ масофаларнингикки тури, ниҳоят, уч тури билан фарқ қдладиган лол-ларда аниқ белгилашга ўрганадилар.Шу асосда қайси ҳолларда буюмлар катта ва қайсиҳолларда кичик деб аталиши тушунчаси берилади. Агарбуюмлар бир хил ўлчамдаги масофалар билан фарққилса, у ҳолда ушбу аниқ сўзлар ишлатилади: «узун»,«қисқа», «кенг», «тор» ва б.Агар буюмлар икки—уч масофа турлари билан фарққиладиган бўлса, уларни катта ва кичик деб айтилади: катта ва кичик матрёшкалар, катта ва кичик қоғоз ва-рағи ва б.
Болалар катталикнинг ўзгарувчанлик, таққосланув-чанлик, белгини аниқлашдаги нисбийлик (қизил лентакўк лентадан узунроқ, аммо оқ лентадан калтароқ) кабихоссалард билан танишадилар, буюмнинг катталикларибўйича муносабатларининг бир қийматли ва ўзаро тес-кари характерини тушуниб етадилар. Болаларни катталикларнинг тартибланган хоссаларибилан таништириш мумкин бўлиб қолади. Болалар буюмларнинг катталикларини ўсиб бориши,камайиб бориши тартибида жойлаштириш бўйича машққил.йб, сериацион қаторнинг йўналганлигининг аниқли-ги, аломатни аниқлашдаги нисбийлик, қаторнинг қўшниҳадлари орасйдаги фарқларнинг тенглдги каби хоссаларини билиб оладилар. Муносабатлартранзитивлигинн ўрнатитнга катта аҳамият берилади. Бу болаларни ҳар қандай буюмнинг катталигинибир хил. катталиклар қаторида аниқ ўринни эгалловчикатталик деб қарашга ўргат.иб, болаларнинг буюмлар-нинг катталиклари бўйича ориентир олиш малакалари-ни такомиллаштирибгина қолмай, балки уларнинг ма-тематик — ва умумий ақлий ривожланишларига ҳамимкон беради.Болаларнинг кўз билан чамалаш малакаларини ри-
вожлантиришга йўналтирилган иш юкрридаги ишларбилан бир вактда амалга оширилади.
Уқитишнинг бир қатор усулларини келтирамиз, буусуллар, бизнинг фикримизча, болаларни катталик-
нинг хоссалари билан муваффақиятлироқ таништириб-гина қрлмай, балки болаларнинг фикрлаш крбилиятла-рини ҳам ривожлантиради. Бир аломатни ажратиш бу аломатни бошқа аломат-
лар билан таққослаш билангина амалга ошишини ҳи-собга олиб, масофанинг ҳар хил турлари билан таниш-тиришни жуфт, қарама-қарши тушунчаларни таккослашасосида амалга оширамиз: узунликни кенглик билан,чуқурликни баландлик билан, қалйнликни баландликва кенглик билан таққослаймиз.
Ҳар бир янги тушунчани таниш (маълум) тушунча-лар системасига, қарама-қарши тушунчаларни ҳамдаболалар ҳали яхши ўзлатнтирмаган тушунчаларни'тақ-қослаш шу тушунчаларни муваффақиятли мустаҳкам-лашга имкон беради.Янги материални дастлабки идрок қилиш қандай
катта аҳамиятга эгалиги маълум.Янги параметрни ажратиш узунлик аломати контраст
бўлган (ёрқин ифодаланган) ва кўп бўлган буюмлардаамалга оширилади. Масалан, узунлик ва кенглик билантаништиришда крғоз полоскалари, ленталар ва бошқанарсалар таққосланади.
Тажриба болалар узунлик, кенглик, баландликнианиқ йўналишда қўл ёрдамида белгиланганларида ҳархил турдаги масофаларни фарқ қилиш анча ёнгил бў-лишини кўрсатмоқда.Масалан, узунликни қўлни буюм бўйлаб чапдан ўнг-га ўтказиш билан, кенгликни қўлни юқоридан пастгақараб кўндаланг ўтказиш бйлан, баландликни қўлнипастдан юқорига ўтказиш билан кўрсатишади. Буюм­
ларнинг узунликлари, кенгликлари, баландликларини,шунингдек ўлчамлардаги фарқларни бир қўлнинг очил-ган бармоқлари ёки .иккала қўлни очиб кўрсатишданкенг фойдаланишади.
Брусокнинг, цилиндрнинг ҳолатини ўзгартириб, бо-лалар бир хк`л масофанинг ўзи нарсанинг горизонталҳолатида узунлик деб аталишини, вертикал ҳолатидаэса баландлик деб аталишини кўрадилар.Берилган машқлар масофаларнинг ҳар хил турлари-ни аниқ дифференциаллаш (фарқ қилиш) малакасинингҳосил бўлишига имкон беради, болаларнинг кўз биланчамалаш хусусиятларини ривожлантиради.Буюмлар билан бир қатор машқлар бажарганлари-дан кейин, болалар умумлаштиришга ўргатилади. «Узун-ликни (кенгликни, баландликни) қандай кўрсатиш ке-
рак» ёки «Бу узунлик эканини Сиз қандай билдингиз?»каби болаларга қаратилган саволлар билимларни мус-таҳкамлайди.
Болаларнинг баландлик ҳақидаги саволга бергантахминий жавобларини келтирамиз: «Баландлик бу
пастдан юқорига қараб туришимиздир», «Баландлик бупастдан юқорига қўлни ўтказиш мумкинлигидир». Аниқ-лаштирамиз: «Буюмларнинг баландлигини аниқлашучун ё қўлни пастдан юқоригача ўтказиш, ё буюмлар-нинг асосидан юқрри қиррасигача кўз билан қараб чи-қиш керак».
Таққослаш йўли билангина болаларнинг эътиборинибуюмларнинг катталиклари бўйича нисбатларини то-пишга қаратиш мумкин, чунки катталикни идрок қилишжараёни ўлчаш жараёнидир.
Болалар тацқослашни устига қўйиш, ёнига қўйишёки ўлчовда ўлчаш йўли билан амалга оширадилар.
Болалар билан биргаликда буюмларни бир-биринингустига, ёки ёнига қандай тўғри қўйиш, қандай ҳоллардаустига, ёки ёнига қўйиш усул.идан фойдаланиш аниқ-ланади.Кейинчалик таққослашда ҳамма буюмларни ҳамбир-бирининг устига ёки ёнига қўйиш мумкин бўлавер-маслигини аниқлашади. Масалан, шкаф билан буфетбаландликларини таққослашда шундай бўлади. Бунингучун ҳар қайси буюмни бирор нарса билан ўлчаш ваўлчовларни таққослаш керак.. Шундан кейин ўлчов сифатида нималардан фойдала-ниш мумкинлиги аниқланади. Масалан: таёқ, каноп, лента, қўл бармоқларидан ўлчов сифатида фойдала-ниш мумкин.Буюмнинг узунлигини, кенглигини андқлашда ўлчов-
дан қандай тўғри фойдаланиш кўрсатилади. Бундаболаларнинг эътибори узунликни аниқ бир. қирраданбошлаб иккинчи чеккадаги қиррада тамомлаш, ўлчовнитўғри чизиқ бўйлаб қўйиш кераклигига қаратилади. Шундай килиб, болалар ҳар хил таққослаш усулла-ридан, шунингдек билвосита таққослашдан, яъни ўл-чашдан фойдаланиб, буюмларни таққослашни ўргана-дилар.
Тарбиячи шартли олинган ўлчовдан фойдаланиб, бо-лаларни буюмларнинг нисбий катталикларини аниқ-лашга ўргатади. Буюмларнинг нисбий катталикларинитоцишга бевосита ва билвосита таққослаш усуллариниқўллаб бўлмайдиган вазият вужудга келтирилади. Ма-салан, шкаф ёки эшик баланд эканини аниқлаш. Шарт-'ли олинган ўлчов (қоғоз полоска, лента, таёқ ва б.) дайфойдаланиб, шкаф ва эшикнинг баландликлари ўлча-нади. Болалар шартли олинган ўлчов шкафнинг баланд-лигига 6 марта, эшикнинг баландлигига 7 марта жой-лашганлиги учун эшик шкафдан баланд деган хулосага,келадилар.Катта гуруҳда болалар узунлик ва баландликнианиқлаган машғулотнинг бир қисмини келтирамиз.Тарбиячи. Бугун катта гурўҳ болалари катта уйқуришади, улар кўп қурилиш материалларига эга бў» лишлари керак. Уларга айниқса, узунлиги 3 шартлиўлчовга, баландлиги эса 1 шартли ўлчовга тенг бўлганбрусоклар^ (тахтачалар) керак. Ҳар бирингизнинг ол-дингизда ўлчов ва брусоклар турибди. Уларни ўлчангва кераклиларини ажратинг. Брусокнинг узунлигиганечта шартли ўлчов жойлашиши керак-Болалар. Учта шартли ўлчов.Тарбиячи. Брусокнинг баландлигига нечта шарт-ли ўлчов жойлашиши, керак?Болалар. Битта шартли ўлчов.Тарбиячи. Улчовларни олинг ва улар билан бру-сокларнн ўлчанг, керакли брусокларнй ажратинг. (Бо-лалар топширйкларни бажаришди, тарбиячи баъзи бо-лаларга ёрдам берди).Миқдорий баҳони таркиб топиши жараёнида бода-
ла рд а кўз билан чамалаш ривожланади. Шу мақсаддаболаларни ,идрок қилинадиган ўлчамларнинг катталик­лари яхши маълум буюмлар ёки ҳаракатлар билан тақ-қослаш (уч қадамга тенг узунлик, одам бўйича баланд-лик ва б.) га ўргатиш лозим.Шу-вақтнинг ўзида тарбиячи болаларнинг эътибори-
ни буюмларнинг узунлик, баландлик, қалинликлари бў-йича ўзгаришларига қаратади. Бу ўзгаришларни «букалта», «қалинроқ бўлди», «баландроқ бўлди» каби сўз-лар билан тўғри ифодалашга ўргатиши керак. Тарбиячи таълим жараёнида болалар катталиклар-нинг миқдорий баҳоси борасида ўзлаштирган билим вамалакаларини таққослашга, ҳар хил ҳаётий вазйятлар-да улардан фойдаланишга ўргатишга ҳаракат қилади. Болаларнинг кўз билан чамалаш малакаларини ривож-
лақишига алоҳида эътибор бериш керак. Сайллардаболалар эътиборини масалан, йўл ва йўлкаларнинг
(қишлоқ шароитида), кўчаларнинг ўтиш жойлари ватротуарларнинг (шаҳар шароитида) кенглйгига; баланд-ликлари бўйича тенг ёки ҳар хил бўлган дарахт ва уй-ларга, йўғонроқ ёки ингичкароқ дарахтлар таналаригава бошқа нарсаларга қаратиш мумкин.Таълим жараёнида болалар эътиборини миқдорийбаҳоларнинг нисбийлигига, уларнинг таққосланаётганбуюмларнинг катталикларига боғлиқ, эканига қаратишкерак. Бу катталик бахосини айни математик жиҳатдантушуниш учун муҳим аҳамиятга эга.I Кузатишлар шуни кўрсатмоқдаки, бирор амалийтопшириқ шаклида берилган таққослашларни, масалан,маълум узунликдаги, кенгликдаги, баландликдаги буюм-ларни таққослаш, ёки танлаш учун жуфтини топишкаби топширйкларни болалар катта қизиқиш билан ба-жарадилар.
Болалар узунлиги, кенглиги, баландлиги намунасифатида берилган буюмнинг узунлиги, баландлиғи,
кенглиги тенг, яъни битта ёки бир неча масофанингтури бўйича буюмларни топишлари ёки тайёрлашларикерак бўладиган буюмларнинг катталикларини, тенг-лашга дойр машқлар шундай машқлардир.Бундай топширйкларни бажаришда болаларнинганча қийин таҳлилни амалга оширишларига, буюмлар-дан қайсиниси намуна билан тенглаштиришга тўғри ке-лишини ўрнатишларига ва буюмларни қайси йўл билантенглаштириш мумкин эканини аниқлашларига тўғри
келади.Болаларни тенглаштиришнинг икки усулини, яъни буюмни кичиклаштириш ёки катталаштириш йўли би-лан тенглаштириш усулларини топишга қизиқтиришучун ҳаракат қилиш керак.Буюмлар тартибланган қаторининг кўп сондаги буюм-лар катталикларини таққослашга дойр машқларга ҳамкатта аҳамият берилади.Болаларнинг ўрта гуруҳда эгаллаган кўникмаларига
асосланиб, биз уларга буюмларни уларнинг катталик-лари ортиб борадиган тартибда жойлаштиришни так-лиф қиламиз.Болалар дастлаб қатордаги энг катта ёки энг кичикэлементни (энг узун ёки энг қисқа полоскани) топади-лар.
Шундан кейин болалар қатор бўйлаб буюмларнингкатталикларини айтиб юришади, биз бу қаторни образ-ли қилиб, «зинача» деб атаймиз: энг қисқа, узунроқ^янада узунроқ, энг узун ёки узун, қисқа, янада қисқава ҳ.к., ниҳоят, энг қисқа. Шу йўл билан биз тартиблан-ган қатор йўналиши аниқлигини таъкидлашга ҳаракатқиламиз.
Қатордаги буюмлардан биттаси болаларга кўрсати-лади ва уни қўшнилари билан тақкрслаш таклиф кили-нади. Улар қайси буюм катта ва қайси буюм кичик эка-нини таққослайдилар: кизил полоска кўк полоскаданузун, аммо яшил полоскадан қисқароқ.Шундан кейин буюмлардан бирининг катталигини
ўзидац олдинги ва ўзидан кейинги буюмлар билан тақ-қослашни ўргатамиз (қизил лента, кўк, сариқ лента-лардан узунроқ, аммо яшил, ҳаворанг, жигарранг лен-талардан қисқа).Бир нечта машқ натижасида болалар буюмларнингтартиби билан жойлаштириш қоидасига мустақил ке-либгина қолмай, балки энг муҳими, тартибланган қа-тор буюмларини катталикларини аниқлашдаги нисбий-
ликни тушуниб етадилар.Тартиби билан қўйилиши керак бўлган буюмларниқандай танлаш керак, деган саволга болалар, ҳар галқолган буюмлар орасидан, буюмларнинг қайси тартибдажойлаштирилишига қараб, энг узунини ёки энг қисқа-сини танлаш кёрак, деб тўғри жавоб берадилар.Болалар буюмларни тартиблашни амалда ўрганиболишганидан кейин, биз улар эътиборини қаторнингқўшни буюмлари катталиклари орасидаги фарқнингтенглигига қаратамиз.
Бунинг учун олдин қўшни буюмлар катталиклариорасидаги фарқ ўлчов билан ўлчанади ва йстал.ган буюмқўшни буюмлардан бир ўлчов катта ёки кичик эканианиқланади. Шундан кейин буюм қўшни буюмларнингб.иридан қанча катта бўлса, иккинчисидан шунча кичик
бўлиши ўрнатилади. Кейинроқ, худди шу мақсадда, бир нечта ўлчовниқўйиш ва ўлчаш натижасида ҳосил бўлган сонларнитаққослаш усулидан фойдаланилади.Болалар ҳар хил узунликдаги бешта полоскани тар-тиби билан қўйишади, ўлчовни кетма-кет қўйиш билануларни ўлчашади, ўлчаш натижаларини таққослашади. Ҳар бир полоска қўшнисидан бир ўлчов узун ёки бирўлчов қисқа экани аниқланади.Бундай машқлар бир вақтнинг ўзида (яъни парал-лел равишда) болаларнинг қўшни сонлар борасидагибил.имларини мустаҳкамлаш имконини беради.Шундай қилиб, тартибланган қатор билан ишлашжараёнида болалар катталикнинг қатор йўналишининганиқлиги, қатор қўшни ҳадлари орасидаги фарқнингтенглик аломатини аниқлашдаги нисбийлик каби хос-саларини тушуниб эгаллайдилар.Бу ҳақда болаларнинг қаторни оралиқ элементи-|дан бошлаб тузиш, оралиқ ёки тушириб қолдирилганэлемент ўрнини топиш каби топшириқларни муваффа-иятл.и бажарганликлари гувоҳлик беради. Бу топши-риқлар «Нима ўзгарди?», «Нима йўқ бўлди?» ^кабиўйинлар шаклида ўтказилади. Масалан, ҳосил бўлганқаторда саноқ бўйича қайси полоска етишмайди ёкисаноқ бўйича қайси полоска ортиқча?
Катталик билан таништиришни амалга оширишдаболаларнинг кўз билан чамалаш малакаларини ривож-лантиришга катта эътибор берилади. Катта гуруҳдаоддий кўз билан чамалаш (катта ёки кичик буюмлар-ни топишга ёки берилган намунага қараганда катта-ликлари бўйича тенг бўлган буюмларни топиш) га дойрмасалалар таклиф қилинади. Болалар бу масалаларниолдин кўз билан чамалаб ечадилар, ундан кейин эсаустига қўйиш ва ёнига қўйиш усулларидан фойдаланибтекширадилар.
Буюмлар катталикларини тенглаштириш, катталик- лар орасидаги фарқни топишга дойр қийинроқ масала-ларни болалар олдин амалий йўл билан ечадилар, яънибир буюмни иккинчисининг устига ёки ёнига қўйиб, ортиқча ёки етишмаётган бўлакни аниқлаш билан ечадилар.
Кейинроқ болалар шу масалаларни кўз билан чама-лаб ечишни ўрганадилар. Болалар махсус танланган буюмлар орасидан кат-талиги бўйича тенг буюмларни топишни ўрганадилар,сўнгра эса атрофдаги буюмлар орасидан намунага тенгбуюмни излайдилар. Бунинг учун ушбу машқдан фойдаланилади: «Узун-лиги, кенглиги, баландлиги бўйича тенг буюмларни топва айт. Катталикнинг тўғри топилганлигини шартлиўлчов билан текширамиз».Тартибланган катталиклар қатори хоссаларини ўз-лаштириш асосида тасаввурга кўра буюмларнинг кат-таликларини аниқлаш ва таққослашларга дойр машқ-ларга ўтамиз. Бу системани ўргатишда болаларга биржинсли буюмлар қаторида аниқ ўринни эгалловчи ҳарқандай буюмни топиш имконини беришини назарда ту-
тамиз. Шу муносабат билан болалардан у ёки бу буюм(қалам, пиёла, копток ва б.) нинг катталиги қандайдеб сўралади.
Шу билан параллел равишда болалар ўзларига та-нин! буюмлар катталикларини эслаб қолишга дойр машққилдирилади: боғчамизнинг атрофидаги деворнинг ба-ландлиги қандай? ва ҳ.к. Болаларга ҳар хил, яъни лен-та, қалам ва бошқа буюмлар берилади, улардан худдишундай ўлчамдаги бошқа буюмни айтишлари талаб қи-линади. Бундай топшириқлар берилади: «Шундай икки-та буюмни айтки, улардан бири иккинч.исидан баланд, уй деворидан баланд, паст, кенг, тор, узун, қисқа дейишмумкин бўлсин».
Болалар, одатдагидек, ўртоқларини талабчанлик би-лан тинглайдилар, баҳслашадилар, ўз мулоҳазалариниайтадилар, демак, мулоҳаза юритишни ўрганадилар.Болалар олган билимлар мое сўзларда мустаҳкам-ланиши қанчали муҳим экани маълум. Шу сабабли ишжараёнида болалар нутқининг ўсишига катта аҳамиятберилади.Болалар буюмларнинг катталикларини тўғри айтиш-
ни ўрганадилар (оқ шарф тор, қизил шарф эса кенг),буюмларни таққослашда сифатларн.инг қиёсий ва чо-ғиштирма даражаларидан фойдаланадилар: баланд-паст, кенг-тор, узун-қисқа, қалин-юпқа, энг узун.Муносабатларнинг ўзаро тескари характерда экан-лигини тушунмоқ учун нутқда буюмларнинг катталик-лари бўйича ўзаро тескари боғланишда бўлишлариниакс эттиришга ўргатилади: қизил қалам кўк қаламданузун, кўк қалам эса қизил қаламдан қисқа.
Бундай иш болалар билан катталикнинг нисбийлигиҳақидаги тушунчани ўрганишда амалга оширилади;учинчи матрёшка иккинчи ва биринчи матрёшкадан ки-чик, аммо тўртинчи, бешинчи, олтинчи матрёшкаларданкатта.Буюмларнинг катталиклари бўйича муносабатлари-ни нутқда акс эттириш ишнинг бошланғич босқичидаболаларда қийинчилик туғдиради. Ана шу ерда савол-
ларни аниқ қўйишгина эмас, балки уларни булиб беришҳам жуда муҳимдир. Масалан, болалар қизил ва кўкленталар узунликларини таққослашади: «Энг узун лен-та қайси раигда?» Шундан'кейин қийинроқ саволларниберамиз: «Кўк лентанинг узунлиги ҳақида нима дейишмумкин? Қизил лентанинг узунлиги ҳақида-чи?»Шундан кейингина умумлаштирувчд саволларга ўти-лади: «Бу ленталарнинг узунликлари ҳақида нима де-йиш мумкин?», «Ленталарнинг катталикларини таққос-ланг», «Ленталар нимаси билан ўхшаш ва нимасибилан фарқ қилади?»Қўйилган саволга аниқ жавоб олишга эришмоқ ке-рак. Ҳар хил иш усуллари ва дидактик материалниалмаштириш тарбиячига ҳар қайси боланинг аниқ жа-вобни мустақил излашда машқ л^илдириш имкониниберади. Бола жуда қийналиб қолгандагина, ўртоғинингжавобини қайтаришга рухсат берилади. Болалар ўзла-ри бажараётган ишнинг мазмунини тушуниб етганла-ридагина, уларнинг тафаккурлаш қобилиятларини ўсти-
риш имконияти яратилади. Ишни бажаришгина эмас,балки нима қилаётганини гапириб бериш ҳам муҳям-дир. Шу сабабли болалардан нима қилганларини, қан-дай қилганларини ва натижа нимадан иборат эканинисўзлаб беришни талаб қилиш мақсадга мувофиқ.
Болалар ишлаш усулларини ўзлаштириб олганлари-га қараб, улар ишларни олдиндан режалаштиришгамажбур қилинади. Масалан, болаларга буюмларнингкатталикларига қараб гуруҳлаш топшириғини бериб,олдин катталикларнинг қайси аломатлари бўйича ёкибуюмларнинг қайси аломатлари бўйича гуруҳларга бў-лиш мумкинлигини ўйлаб кўриш таклиф қилинади.
Бироз кейинроқ бу топшириқ билан бир вактда буни қандай бажаришни, у ёки бу гуруҳга қайси буюм-лар оидлигини ва нега шундай бўлишини гапириб бе-риш таклиф қилинади.Дастлабки шундай таҳлилдан кейингина болалартегишли ишларни бажаришади; гуруҳларга ажратишниамалда бажариб, ўз жавобларининг тўғрилигини исбот-лашади. Бу хил топшириклар болалардан вазиятни синчик-
лаб таҳлил қилишни, буюмларни танлаш қоидасиниойдинлащтирйш (синтез) ни талаб қилади, уларни клас-сификациялаш, умумлаштириш бўйича машқ қилишимконини беради. Демак, болаларнинг мантиқий фикр-лашларини ривожлантиради.Утказилган иш натижасида йил охирига келиб бо-
лалар буюмларнинг узунлиги, кенглиги, баландлиги,я-^алинлигини яхши фарқ қиладилар, катталикларни тақ-гқослашнинг ҳар хил усулларидан фойдаланадилар васбуларни баҳолаш учун аниқ ифодаларни қўлланади-лар, ўз ечимларининг тўғрилигини нсботлай оладилар,буюмларнинг катталикларини кўз билан чамалаб, анчааниқ. топа оладилар. Болалар катталиклар ҳақидаги ўз билимларини ҳархил (тасвирлаш, ўйин, меҳнат) фаолиятларида қўллаш-л-ари мумкин.
Мазкур иш болаларнинг идрок қилиш ва фикрлашқобилиятларининг ривожланишига катта таъсир қилади. Болалар катталик аломатларини ажратиш ва шубилан бирга, ажратилган аломатлар бўйича буюмлар-ни таққослай олиш, умумлаштириш малакаларини эгал-лаб оладилар. Катталиклар орасидаги ўзаро тескаримуносабатларни аниқлай олиш, бир ёки бир неча ало-матига кўра буюмларни тартибга солиш ва гуруҳлаш-нинг уддасидан чиқа оладилар.
Тайёрлов гуруҳи.
Катталик. Мактабга тайёрлаш гўруҳида ўқув йилибошида болаларда буюмларнинг узунлиги, кенглиги, баландлигини аниклаш малакаси мустаҳкамланади.Шундан кейин улар шартли ўлчовлар ёрдамида буюм-ларнинг узунликлари, кенгликлари ва баландликлари-ни ўлчаш ҳамда таққослашга ўргатилади.. Болаларга энг олдин ўлчашнинг маъноси ва аҳамия-тини тушунтириш, ўлчаш усулларини кўрсатиш, ўлчаш-да амал қилиш лозим бўлган цоидаларни айтиш керак.Шундан кейин бола ҳар хил объектларни ўлчаш усул-ларини амалда эгаллайди.Машғулотларни сочилувчи жисмларнинг ҳажмлариниўлчашдан бошлаш мақсадга мувофиқ. Бундай қилишшунинг учун ҳам мақсадга мувофиқки, сочилувчи жисм-ларни ўлчаш жараёни масофаларни ўлчашга нисбатан
қизиқарлироқдир. Бундан ташқари, сочилувчи жисмларҳажмини ўлчаш суюқлик ҳажмини ўлчашга қарагандакам машаққатлидир. Биринчи машғулотнинг иккинчиқисмида болаларни буюмларнинг узунликларини ўлчашбилан таништириш мумкин.
Буларнинг ҳаммаси (нимадан бошлаш) мактабгачатарбия ёшидаги боланинг математикавий ривожланишрежасида принципиал эмас, аммо машғулот ўтказишуслубияти учун аҳамиятга эга.
Биринчи машғулот. Болаларнинг катталикларни шартли ўлчов билан ўлчаш ҳақидаги тасаввурларинитаркиб топтириш. Гуручни ўлчаш. Лентакинг узунлиги-ни ўлчаш.
Биринчи машғулот учун нима муҳим? Болаларгашуни кўрсатиш керакки, санаш учун ўлчаш мумкин ваўлчаш керак, ўлчамай туриб, санаш мумкин эмас. Буўринда машғулотда ҳар хил катталикларни (сочилувчива масофали) кўрсатиш керак. Болаларни ўлчов ҳамда«ўлчаш» атамасининг ўзи билан, бир хил маъноли ҳархил сўзларни, яъни «ўлчашда», «ўлчаб бўлишди», «ўл-чов» каби сўзларни бериш орқали таништириш керак. Машғулотни столда турган қандайдир буюмларни(масалан, кубчаларни) санашдан бошлаш мумкин. Бо-лалар кубчалар'ни санаб чиқишади ва натижавий сон-ни айтишади: ҳаммаси бўлиб 8 та кубча. Шундан ке-йин тарбиячи столга дон (бизнинг машғулотда гуруч)
еолинган косани қўяди. «Бунда қанча гуруч борлигиниқандай билиш мумкин?» — деб сўрайди тарбиячи бо-лаларга мурожаат қилиб. Болалар «Қанча» саволигажавоб бериш учун санаш кераклигига одатланиб қо-лишган. Шу сабабли бундай дейишади: «Санаш керак.»«Қандай санаш керак?» Ана шу ерда санаш йўллариизлана бошланади. Одатдаги усул билан гуручни санабчиқиш деярли мумкин эмас: биттадан санаб чиқиш узоқвақт олади.Болалар энг яхши ҳол «тортиш керак», деб жавоб
беришади. «Тўғри», аммо бизда тарози йўқ-ку, — дейди тарбиячи. Уйда ҳам ҳар доим тарози бўлавермайди,биз эса шавла пиширишимиз керак. Бунинг учун бизнима қиламиз?» Тарбиячи битта стаканни олиб, униболаларга кўрсатади ва сўрайди: «Бунда қанча гуручборлигини стакан билан билиш мумкинми? Мана кўр-сатаман». Стаканни гуручга тўлдиради ва болаларнингэътиборини стаканнинг тўлалигига қаратади, шунданкейин гуручни бўш косага солади ва уни стол устига
қўяди. «Болалар, — дейди тарбиячи, — биз саноқданадашиб кетмаслигимиз учун, сиз ўз патнисларингизгафишкаларни, мен эса кубчаларни қўяман.. Косага нечтастакан гуруч солсак, шунча кубча ва шунча фишка қўя-миз. Шундан кейин сўрайди:
—Мен неча стакан гуруч солдим?
—Бир стакан.
—Мен столга нечта кубчани қўйишим керак?
—Битта.
— Сизлар олдингизга нечта фишка қўйишингиз
керак?
— Битта.
Машғулот бошидаёқ қилинган бундай аниқлашти-ришдан кейин, тарбиячи болаларнинг косага ҳар қайсиағдарилган стакан гуруч учун биттадан фишка қўйибборишларини кузатиб бориши керак. Бу ўринда маш-ғулотдаги асосий момент — ўлчашни ўргатиш, Болаларэътиборини чалгитмаслик учун «Мен неча стакан гуручсолдим?» —деб сўраш шарт эмас, шу билан бирга, ста-каннинг, яъни ўлчовнинг бир хилда тўла бўлишиникузатиб бориш керак. Тарбиячи болалар эътиборини ва
бажарилаётган ишлар мазмуни қандай тушунилгакинибундай текширади. Иккинчи стакан ағдарилиб бўлин-ганидан кейин, тарбиячи болалар эътиборини бу ста-канда ҳам олдинги стаканда қанча гуруч бў^са, шунчагуруч борлигига, шунинг учун фишкани ундаги гуручиккинчи косага тўкиб бўлинганидан кейингига қўйили-ши кераклигига қаратади. Навбатдаги, яъни учинчистаканга тарбиячи атайлаб, ярмидан ошириброқ гуручсолади, уни косага яқинлаштиради, шу вақггача ста-
канлар гуручга тўлдирилиб, косага тўкилган эди, бо-лалар ўлчаш натижасини белгилаш учун фншкага чў-зилганларини кўради. Шу вактда тарбиячи болаларэътиборини стаканнинг тўла эмаслигига қаратади, ол-динги стаканларнинг тўлалиги қандай бўлганлигиникўрсатади,' тушўнтиради, болаларга шу машғулотдабелгиланган ўлчов бўйича стаканни гуруч билан тўл-иришни таклиф қилади, шунга амал қилиш мажбурий-лигини таъкидлайди, шундан кейингина болаларга гу-
ручни тўкиш ва навбатдаги фишкани қўйишга рухсатберилади. Тўртинчи стаканни тўғри тўлдириш, бешинчистаканни иложи борича уюб тўлдириш керакки, ундагигуруч олдингиларидан кўпроқ бўлсии. Шундан кейинсиз болаларнинг қанча тўла бўлса, шунча яхши, камбўлгандагина нотўғри, деб ҳисоблаб, яна фишкагавақтидан олдин интилаётганларини кўрасиз. Болаларэътиборини яна олдинги стаканларнинг қацдай бўлган-лигига қаратиш, уларда гуруч кўп бўлганини, аммобундагидан кам бўлганига, гуруч миқдори бир хил, яънибаравардан бўлган стаканларнигина санаш кераклигига
қаратиш керак. Шундан кейин ортиқча гуручни тўкинг'ва айтганингиздек қилинг, сўнгра олдин тўрт Стакангуруч солинган тоғарачага солинг, шундан кейингинаболалар фишкани қўйишлари керак. Охирги стаканнитоғарагача ағдараётганда тарбиячи болалар эътибо-рини ;яна стаканнинг тўлалигига даратади, олдинги тў-килган стаканлардаги гуручлар шундай тўла бўлганиниэслатади (ўлчаш учун 6—8 стакан гуруч олиш мақсадгамувофиқ. Баъзи дарбиячилар' болаларни 10 гача санашбўйича кўпроқ машқ; • қилдириш мақсадида^Ю стаканолишни яхши кўрадилар. 6—8 стакан гуруч! олингандаболалар гузоқ ўлчашлар ва қайта санашлар билан чар-чаб қолмайдилар, биз айтган моментларнинг ҳаммасиникўрсатишга улгуриш мумкин бўлади. Шундан кейин бо-лалар фишкаларни санаб чиқадилар ва бизда қанча гу-руч бўлганини айтишади.
Бу машғулот учун гуруч солинган ва солинадиган идишлар шаффоф бўлгани яхши, шунда болалар биридишда гуруч камайиб, иккинчисида кўпайиб бораёт-ганини аёний кўриб турадилар, яъни шундай қилингандаболалар бутун ўлчаш технологиясининг гувоҳи бўлади-лар. Шу машғулот учун ҳам шаффоф стаканлар олишмаъқулдир.
Энди, ҳамма гуруч.ўлчаниб, болалар ҳамма стакан- лар сонини айтганларидан кейин, тарбиячи исталганнатижага болалар қандай усул билан эришганлариниайтиши керак. Шу сабабли тарбиячи: «Болалар бизсизлар билаи нималар қилдик» — деб сўрайди.
——Биз санадик.
—Тўғри. Санаш учун эса биз нималар қилдик?
— Биз стаканларга гуруч солдик ва уни тўкдик.
—Биз сизлар билан гуручни ўлчадик. Биз ўлчадиква тоғарачамизда қанча гуруч борлигини билдик.
Энди гуруч фақат стаканлар билан ўлчанмаслигиниболаларда дон (ёрма) фақат стаканларда ўляанади,._ деган нотўғри тасаввур шаклланиб крлмаслйги учун] кўрсатиш пайти келди. Болаларга пиёлани кўрсатинг ва«Гуручни пиёла билан ўлчаш мумкинми?» — деб сўранг.Болалар жавобларига боғлиқмас ҳолда ўлчаш мумкин-лигини кўрсатинг, бунинг учун тоғарачадаги гуручданиккита пиёлани тўлдириб, иккинчи тоғарачага ағдаринг.
Энди тақсимчани кўрсатинг.
— Тақсимча билан гуруч ўлчаш мумкинми?
Одатда, бу савол болаларда негадир англашилмовчилик туғдиради. Уларга тақсимча билан ўлчаб бўлмас-дек кўринади, албатта. Тақсимча билан хам гуручниўлчаш мумкинлигини кўрсатинг,. аммо биз бу ноқулайбўлгани учун тақсимчадан ўлчов сифатида деярли ^фой-даланмаймиз. Шундан кейин қошиқни (ош ёки^чой қо-шиқни, ёки иккаласини ҳам кўрсатиш мумкин) кўрсатиб,
ундан гуручни ўлчашда ўлчов сифатида фойдаланишмумкинлигини намойиш қилиш орқали болаларга юқо-ридаги саволларнинг ўзини бериш керак, Бунда кўпмиқдордаги гуручни ўлчашда кршиқдан ўлчов сифати-да фойдаланиш ноқулай эканини кўрсатиш, тушунти-риш керак.Шундай килиб, биз биринчи галда болаларни гуруч-ни ҳар хил шартли ўлчовлар ёрдамида ўлчаш билан
таништирдик. Болалар нима қилганликларини сўзларбилан «ўлчашда», «ўлчаб чиқишди» дейилишини билиш-ди. Энди бу буюмларнинг ҳаммаси (гуруч, стакан, пиё-ла, тақсимча, қошиқ) столда қолсин, сиз эса болаларгачиройли узун лентани кўрсатинг ва улардан «Бу лен-танинг узунлиги қандай эканини билиш учун нима қи-лиш керак?», «Буни аниклаш учун нима қилиш, ниманисанаш керак?» — деб сўранг. Столда турган буюмлар ва ҳозиргина бажарилганиш болаларга тўғри жавобни айтиб беради. Одатда,улар бундай дейишади: «Улчаб чикиш керак», «Қандайқилиб?»—деб сўрайди тарбиячи ва столда турган бу-юмларни кўрсатади. «Стакан билан ўлчаш мумкинми?».
«Йўқ» — деб жавоб беришади болалар. «Бу билан-чи?» — дейди тарбиячи ва лентаиинг бир кисмига ма-салан, саккиздан бир қисмига тенг картондан қилинганингичка тасмачани кўрсатади. (Тарбиячи гуручни ҳам, лентани ҳам ўлчашда қандай катталикни ўлчам қилиболишни олдиндан болалар иштирокисиз, белгилаб қўяди, бунда у ўлчам ўлчанаётган нарсада аниқ бир бутун сонмарта бўлиши кераклигини ҳисобга олади.)
Шундан кейин лентанинг узунлиги бўйича доскагаГоризонтал маҳкамлаб қўйиш мақсадга мувофиқ. Сўнг-ра биз гуруч билан қилган операцияни такрорлаш ке-рак, яъни болаларга ўлчовни бутунича қўйиш, бундаўлчаш натижасини фишка билан белгилаш керак эка-нини тушунтириш керак (бу ҳақда болаларга тушунар-ли сўзларда, масалан, гуруч билан юқорида тавсиф-лангандек гапириш керак). Картон тасмача учинчи мар-та қўйилганда доскага бўр билан ўлчов тамом бўлганжойни эмас, балки ундан берироқни, яъни тахминан ўл-човнинг ярмида чизиқ билан белгилаб қўйиб, бунгаболаларнинг эътиборини тортиш керак, вақтидан олдинфишка, қўймоқчи бўлган шошцалоқларни тўхтатиш ке-
рак. Шундан кейин тўғри бажариш керак. Шунингдек,ўша лентани навбатдаги ўлчашлардан бирида ўлчовдананча катта бўлакни белгилаш керак, бунда яна бола-лар эътиборини шунга қаратиш, ва шундан кейин қан-дай қилиб тўғри бажаришни болалар билан аниқлаболиш керак. Натижада болаларнинг столларида биз-нинг ўлчов. лента узунлигига неча марта бутун жой-лашган бўлса, шунча фишка (сизнинг столингизда эсашунча кубча) ётади. Шундан кейин болалар билан лен-танинг узунлигини топиш учун нима қилганликларинианиқлаштириш керак. Биз ўлчадик ва бу лента узун-
лигида мана бундай картон тасмачалардан шунча бор.Болаларга бошқа ўлчовларни ҳам кўрсатинг: қоғоз тас-ма, фанер-тасмаси, қалам, ўлчанаётган лентадан анчақисқа лентача. Бу буюмлар билан лентани қандай ўл-чашни кўрсатинг.
Шундан кейин ўз столингиз четига (яхши кўринибтурадига.н қилиб) болалар билан бугун ўлчаган буюм-ларингизнинг ҳаммасини қўйинг. Қўлингизга стакан вакартон тасмачани олинг. Бу буюмлар ўхшашми, дебболалардан сўранг. Болалар уЛарга қараб, «йўқ» де-йишлари мумкин, бу тушунарли. — «Шундай бўлса ҳам,.— дейди тарбиячи, — бу ўхшашмас буюмлар нимасибиландир ўхшаш. Нимаси билан?» Агар болалар жа-воб беришмаса, узингиз жавоб беринг: «Биз улар биланўлчадик. Биз пиёла билан ҳам, қалам билан ҳам, картон тасмача Билан хам улчадик. Улчадик. Улчаб чикдик» Гапирганда сузнинг илдизи –улчашни овоз Билан ажратинг. Шундан кейин болаларга айтинг: «Агар мен стакан хакида хам , пиёла хакида хам, булар улчовлар десам, тугри буладими, сиз нима дейсиз? Тугри буларнинг хаммаси улчов, биз гуручни пиёла, таксимча, стакан кошик Билан улчадик. Биз лентани картон тасма, когоз тасмаси, фанер тасмаси Билан улчадик».
Биринчи машгулотда болаларга берилиши керак булган асосий масалалар анна шулардан иброат. Уларнинг мустакил роли чегараланган булади.
Шундай холлар хам буладики донни ёки сувни улчаш болаларда кийинчиликлар вужудга келтириши мумкин. Стакан Билан улчаниб бошка идишга солинган гуручни болалар гуруч уюми деб тасаввур килишади. Шунинг учун улар «Бунда неча стакан гуруч бор?» деган саволга жавоб беришдан кийналишади.
Биринчи машгулотнинг Ушбу вариантини таклиф килиш мумкин. Тарбиячи тогорачадаги гуручни стаканларга солади. Натижада болалар олдида гуруч Билан тулдирилган ва бушаб колган тогорача Билан бир каторда стакан пайдо булади.
Бу холда улчаш натижаларини фишка Билан белгиламаслик керак, чунки бу холда санокдан адашиб кетиш кийин, болалар тугридан тугри гуручли стаканларни санайдилар. Бу хил улчаш курсатилганидан кейин биз юкорида айтганимиздек, шартли улчов-битта стакан Билан булмаслиги керак. Яна бита эслатма болалар улчовнинг кандай Тула булишини куришлари ва машгулотда адашиб колмасликлари учун (бунда гуручни олтита стаканга солиб эмас, балки бита стаканга солиб улчаш назарда тутуилмокда) тарбиячи иккита стакан олади. Гуруч Билан тулдирилган бита стакан эталон учунолинади ва бутун улчаш давомида столда туради.
Биз улчашга оид биринчи машгулот хакида гапириб, дастурнинг микдор ва санок, шакл, фазо ва вакт булимларига оид масалаларга тухталмадик. Бу дастур масалаларининг биттаси ёки бир нечтаси мазкур машгулот мазмунига кирадими? Улчашга багишланган биринчи ёки иккинчи машгулотга дастурнинг бошка масалаларини киритмасликни маслахат берамиз. Болаларнинг эътиборларини теварак атрофнинг микдорий томонини билишнинг Янги усулини – улчашни урганишга каратинг.
Вахоланки, бу уринда машгулотнинг тузилиши хакида бу жараённинг муфассаллигига берилмаган холда яни биз бита машгулотга оладиган дастур масалаларининг микдори хакида , хар бир машгулотга уйинни киритиш мажбурий ёки мажбурий эмаслиги хакида тухталмай туриб сузлаш уринли. Гап бошка ёкда яни хар бир математик машгулот шундай тузилиши керакки унда педагог столи ёнида ишлаш, топширикни тушунтириш, тарбиячининг курсатишлари Билан бир каторда албатта болаларнинг мустакил ишлаши уз столида таркатма материаллар Билан ишлаши хакида бормокда. Бу икки кисмнинг (яни тарбиячининг тушунтириши ва болаларнинг мустакил ишлаши) солиштирма салмоги хар дарсда хар хил булади. Чунончи юкорида тавсифланган улчашга доир биринчи машгулотда асосан тарбиячи ишлади, болалар унинг улчаш натижаларини фишкалар Билан кайд килиб бордилар. Бу холл узини оклади. Иккинчи машгулотда биз эслатиб утган кисмларнинг солиштирма салмоги кескин узгаради. Энди асосан болалар уз столларида утирган холда улчашларни бажариб ишлайдилар. Тарбиячи уларнинг ишларини назорат килиб Суз Билан курсатиш Билан ёрдам беради.
Иккинчи машгулот. Навбатдаги (учинчи, туртинчи ) машгулотларни тавсифлашда бундай муфассал тухталмаймиз. Иккинчи машгулот эса болаларда улчаш малакаларини таркиб топтириш учун принципиал жихатдан мухим.
Болаларнинг столда хар кайси бола учун ёгоч идиш (унда дон булади), таксимча Ош кошик, чу пёки фишкалар набори куйилган булади. Тарбиячи стаканларга олдиндан беш Ош кошикдан дон солиб куяди. Аммо бу хакда болаларга индамайди. Тарбиячининг столида хам уша буюмлар туради. Машгулот тогорачадаги, когоз халтачадаги дон микдорини кандай ойдинлаштиришдан бошланади. Болалар улчаш хакида улчов хакида эслайдилар. Тарбиячи бир кошик донни кандай тулаликда олишни курсатади. Шу максадда уз идишидан икки Ош кошик дон олинади ва чутнинг иккита тоши суриб куйилади. Болалар хам мустакил ўлчаётганларида ҳар бир қошиқ олиниб,тўкилганидан кейин чўтнинг битта тошини суриб қўйишлари;керак бўлади. Тушунтириб ва кўрсатиб бўлинганидан
кейин болалар ишлашга киришмоқлари мумкин. Тар-биячи болаларнинг ишларини кузатиб туради, аммо ҳарбир болага қршиқни қандай тўлдиришни кўрсатмайди.У сўз билангина эслатиб туради, яъни оғзаки эслатибтуради: «Эсингиздами, мен сизга қошиққа қанча донсолишни кўрсатган эдим, яна эсингиздами, ҳамма қо-шиқларни бир хил тўлдиришкераклигини айтган эдим».
Болалар дастлаб хато қиладилар, янглишадилар.Улчаш жараёни уларни ўзига жалб қилади, шу сабаблиулар ўлчаш мазмўнига кирадиган ҳамма компонентгаҳам алоҳида эътибор бермайдилар. Одатда улар кр-шиққа қанча гуруч олинганидан қатъи назар, қошиқдақўл билан бажарилган ҳаракатлар миқдорини санайди-лар. Биринчи машғулот учун бу қайғули ҳол эмас, чун-
ки бу ҳол тарбиячига машғулот натижаларини қараёт-ганда, яъни тўғри ўлчашнинг афзаллиги энг аёний бўл-ган пайтда болаларнинг хатоларига эътибор беришимконини беради. Кейинги ҳамма машғулотлар давоми-да ўлчовнйнг тўла бўлишини кузатиб бориш керак.Болаларнинг биринчи ўлчашларида хато қилишларитурган ran бўлган ҳолда қийин аҳволдан қандай чиқишкерак? Бу хатоларга нисбатан қандай муносабатда бў-лиш керак? Биз ўтказган машғулотлардан мисол кел-
тирамиз.
Донни қанда-й ўлчаш тушунтирилганидан кейин, бо- лалар ишлашга киришадилар. Идишлардаги донни тақ-симчага тўкишади, ҳар гал натижани чўтда белгилабборишади. Машғулот давомида ўлчовнинг тўла бўлишикераклигиии болаларга эслатиб турдик, аммо ҳозирчаэслатиш иш бошлаш учун йўлланма эмас эди, шунгакўра болалар чўт доналарини суришарди. Натижада
Анварда 5 донагина сурилди, Самадда ҳатто 26 та соқ-қа, бўлди, бошқаларда ҳам анчагина соққа сурилди.Биз Анвардан стаканида қанча дон борлигини сўрадик,аммо у топган натижа бошқаларникидан шунчалик камэканидан жуда сиқилиб, жавобни эшиттириб айтишнихоҳламади ва тарбиячининг ўзигагина айтиш учун жа-воб сўради. Бошқа болаларнинг ўлчаш натижаларини
ойдинлаштирдик: кимда 7, кимда 1.3, кимда 26 чиққа-нини сўрадик. «Энди эса, — деди тарбиячи, — мен сиз-ларга сирни ®чиб бераман: ҳар қайси идишда беш қр-шиқдангина дон бор эди. Биттагина аниқ жавоб бун-дай бўлиши мумкин: «Менинг стаканимда 5 қошиқ донбор».
Анвар ўрнидан туриб, баланд товуш билан айтди:
«Мен тўғри топдим, менинг бокалимда 5 қршиқ дон бор.Мен буни ўлчаб билдим. Мен қошиққа сиз кўрсатган-дек, миқдорда дон солдим».
Энди, нега шунчали ҳар хил жавоб чиққанини бола-ларнинг ўзлари қанчалик тушунганликларини аниқлашмуҳим эди. Шу туфайли тарбиячи болаларга тегишлисаволларни берди. Мана уларнинг жавоблари.Лола. Саидда шунча кўп чиқишининг сабаби, у қо-шиқларни тўлдирмай олаберган ва чўтда, қошиқларнидонга тўла, деб ҳисоблаб, доналарни сураберган. Бу-нинг устига у полдаги гуручларни ҳам териб олган ватақсимчага солган, буни тўла қошиқ, деб ҳисоблабдоналарни сураберган.
Гулнора. Менда 7 қошиқ бўлди, чунки мен қошиқнижуда тўлдириб олишга қўрқдим ва менга сиз қанчаолган бўлсангиз шунча олгандек бўлиб туюлди, аслидаэса мен камроқ олган эканман, шу сабабли мендаолинган гуруч миқдори 5 эмас, озгина кўп — 7 қошиқбўлди.
Шундай қилиб, кўриб турибмизки, болалар фақатўртоқларининг ишларинигина эмас, балки ўзлари ба-жарган ишларини ҳам таҳлил қила олишар, сабаб боғ-ланишларини топа олар эканлар.
Тарбиячи машғулот охирида болалар эътиборини янаўз столига қаратади. Столда сув солинган графин ту-рибди. Сув сезилиб туриши учун унга озгина ранг бе-риш мақсадга мувофиқ. Графин билан стакан ҳам ту-ради. Тарбиячи болаларга сувни қандай ўлчашни кўр-сатади, тушунтиради. Бу иш бажарилиш техникасигакўра, сочилувчи жисмларни ўлчашни эслатади, шу са-бабли тарбиячининг ўзи кўп эмас, икки стакан ўлчайди,болалар ўз столларига тегишли миқдорда фишка қўя-дилар. Тарбиячи крлган сувни ўлчаш учун бир қанчаболани биттадан (ёки иккитадан) чақиради, қолганболалар ўз столларига фишкалар қўйиш билан ўлчашнатижаларини белгилайдилар.
Шу билан иккинчи машғулот тамомланиши мумкин.Нечта стакан олинди ва айнан нечта ёғоч .идиш олинди?Стаканлар ёғоч бўлиши шарт эмас пластмасса бўлсаҳям бўлаверади, аммо шаффоф бўлмаслиги керак. Шиша стакан тўғри келмайди, чунки болалар моддалар -мик_-дорининг бир хил сатҳда эканлигини кўрадилар ва ўл-чашни ўз қўшниларининг «жавобига тўғрилаш»га ҳа-
ракат қиладилар, аслида эса, ҳаммадан дон сатхи бирхил эканини олдиндан кўрмасдан, ҳар қайси бола ўзиўлчашни ўрганиши муҳимдир. Нега стаканлар олинади? Баланд идишдан болалар гуручни қошиққа осон ола-дилар, унча сермеҳнат эмас, болалар эътиборини ўл-чашнинг барча шартларини бажаргавдагина жараён-нинг ўзида тўплайдилар, ортиқча қийинчиликларга уч-рамайдилар.
Болаларнинг кўникмалари мустаҳкамланиб, авто- матлашгандан кейин суюқ ёки сочилувчи моддаларниўлчаш машғулотларга киритилади, ана ўшанда ясен
идишлар ёрдамида ўлчашларни ҳам қараш мумкин бў-ладиМашғулотларда суюқликларни.' ёки сочилувчи мод-даларни ўлчашларда болалар эътиборини шунга тортишкеракки, ўлчашнинг бошида суюқлик ёки дон кўплигидастакан ёки қошйқ (умуман, биз нима билан ўлчамоқчибўлсак, ўша) ихтиёрсиз тўла бўлишига, ўлчашнинг охи-рида эса, стакан ёки қошиқни тўлдириш анча мушкул
бўлади, шу сабабли улар етарлича бўлмасликларигақаратиш керак. Болалар бу қийинчиликни эсларида ту-тишлари ва ўз ишларида бир текисликни, ўлчашнингбошида ҳам, охирида ҳам ўлчовларнинг бир хилда тўлабўлишларига амал қилган ҳолда, сақлашлари муҳимдир.Болаларни ўлчашга ўргатишга кетма-кет 7—9 машғу-лотни ажратиш керак. Щундан кейин машғулотга дас-
турнинг бошқа масалалари даврий равишда киритибтурилади.Болаларни яна нимага ўргатиш керак? Уларни бу-юмларнинг узунлиги ва кенглигини ўлчашга ўргатишкерак. Бунда ушбулар ўлчанадиган буюмлар бўлишимумкин: ҳар хил шаклдаги ва ҳар.хил рангдаги қоғозварақлари; болалар ва катталар учун столлар (бундаболалар столни ўлчаганда нафақат унинг узунлиги вакенглигини, балки баландлигини ҳам ўлчайдилар)'; бу-лар ҳар хил узунликдаги лента ва арғамчилар бўлишимумкин ва.ҳ.к.Ҳар бир предметнинг узунлиги ва кенглиги бир ўл-човнинг ўзи билан ўлчаниши муҳимдир,'. шундай бўл-ганда болалар ўлчаш натижасида предметнинг'узуНл'игйкенглигидан қанча ортиқ эканини айта оладилар. Бумаълум от ни аниқлашда уларга фишкалар ҳам ёрДамберади.
Қоғоз варағи узунлигини шартли ўлчов ёрдамидаўлчашда болалар, масалан, кўк доирачаларни, варақ-
нинг кенглигини ўлчаганда қизил доирачаларни қўя-дилар. Шундан кейин кўк доирачаларни ҳам, қизилдоирачаларни ҳам санашади, қайси доирачалар кўпли-гини аниқлашади ва тарбиячининг ушбу саволига жавобберишади: «Нима узун ва қанча узун?»Болалар' ўлчашни етарли даражада эгаллаб олгун-ларича ва саноқда янглишмайдиган бўлгунларига қа-дар ўлчаш натижалар'ини белгиловчи фишкалар ишла-тила берилади.
Буюмларнинг узунликлари ва кенгликларини ўлчаш- ни тўғри тўртбурчак шаклидаги қоғоз варағидан бош-лаш қулай. Бунда тарбиячи олдиндан кенглик ва узун-ликни қолдиқсиз,. аниқ сон марта жойлашадиган ўл-човни (масалан, картон тасмачани) танлаб қўяди. «Қол-диқ» қоладиган ўлчашдан ҳам қўрқмаслик керак, бушундай ўлчашни, масалан, ўлчов.4 марта тўла жойла-
шади ва яна озгина ўлчанмаган жой қолади. Болаларбундай ҳолда қанча қолганини қўлларида ёки ўлчовёрдамида кўрсатишлари керак. Аммо бу хил ўлчашлар-ни бажаришга шошилмаслик керак.
Болаларни буюмларнинг узунлик ва кенгликларинихдр хил катталикдаги ўлчовлар билан ўлчаш бўйичаI машқ қилдириш керак. Болалар қоғоз варағи узун-лиги ва кенглигини картон тасмача билан ўлчаб бўл-ганларидан кейин ва ўлчов неча марта тўла жойлаш-ганини аниқлаб олганларидан кейин, тарбиячи бола-ларга шартли ўлчов сифатида олдингисидан анча каттатасмани таклиф қилиши керак. Болалар ўша қоғозварағини ўлчайдилар, ўлчаш натижасида мутлақр бош-қа, олдингиларидан анча кичик сонлар ҳосил бўлади.Нега? Улчанаётган катталик ўзгармагани ҳолда сон-ларнинг ўлчов катталигига боғлиқлигига, бу қонуният-га болалар эътиборини оддийгина қаратиш эмас, бал-
ки шундай тушунтириш муҳимки, бу қонуниятлар уларучун тушунарли бўлсин. Б у болаларни систематик ра-вишда мустақил машқ қилишлари натижасида тушу-нарли бўлади. Болалар ҳар хил катталикдаги ўлчовларбилан нафақат қоғозварағи, столлар ва бошқа нарсалар-ни ўлчашлари, балки, сувни, донларни ўлчашдари ва ҳарқандай ҳолда ҳам варағлар ўша-ўша, дон миқдори ўзгармай қолганига, аммо бир ҳолда ўлчов масалан, беш мартажойлашганига, бошқа бир ҳолда ўн марта жойлашга-нига, учинчи ҳолда эса ҳаммаси бўлиб икки марта жой-лашганига ва уларнинг ҳаммаси ўлчовлар ҳар хил бўл-ганлиги сабаб эканига, ўлчов қанча катта бўлса, шунчамарта кам сонда жойлашганига, ва аксинча, ўлчов кри-ча кичик бўлса, шунча марта куп сон қадар жойлаш-ганига ишонч ҳосил қилишлари керак. Яна- шуни ҳамнамейиш қилиш муҳимки, идишдаги суюқликнинг ба-
ландлигига қараб, унинг ҳажми ҳақида фикр юритишмумкин эмас. Бизга сув кўпдек кўринганда ҳам, кам-дек кўринганда ҳам, ҳақиқий ҳолни билиб олиш учунҳар доим бир хил ўлчов билан ўлчаш керак. Буни бо-лаларга конкрет (аниқ) мисолларда кўрсатинг: тар-биячининг столида иккита ярим литрли банкада суттурибди. Болалар сутларни қараб, банкалар ҳам бирхил, улардаги сут ҳам тенг эканига ишонч ҳосил қила-дилар. Шундан кейин тарбиячи бир банкадаги сутнибаланд ва ингичка шишага қуяди, иккинчи банкадагисутни эса кенг кострюлкага қуяди.Иккала идишдаги сут миқдори тенг бўлишига қа-рамай, суюқлик сатҳи тез ўзгарди.Шундай қилиб, болаларни шартли ўлчов ёрдамида
дон ва суюқлик ҳажмини, буюмларнинг узунлик вакенгликларнни ўлчашга ўргатдик. Бу машқларнинг ҳам-масини бажариш натижасида болалар у ёки бу буюм-нинг узунлиги қандай эканини кўз билан чамалабаниқлаб олишни ўрганишади. Бу ҳақиқатда ҳам, шун-дай эканига ишонч хрсил қилиш учун, тарбиячи маш-ғулотларнинг бирида болаларга лента ва қоғоз полос-кани кўрсатади ҳамда бу қоғоз полоска лента уз'унли-гига неча марта жойлашишини кўз билан аниқлашнитаклиф қилади. Болалар у ёки бу сонни кўрсатишади.Шундан кейин тарбиячи лентани ўлчайди, болалар эсахатО қилганликлари ёки қилмаганликларини кўришади.Агар машқлар етарли бўлган бўлса, хатолар содир бўл-
майди. Болаларга буюмларнинг ўзини ҳар хил катта-ликдаги ўлчовлар билан кўзда чамалаб ўлчашни машққилдириш маъқул, бунда ҳар гал худди шу ўлчовникўз билан чамалашни ҳақиқий ўлчаш билан текширибтурилиши керак,
Тахминан еттинчи машғулотдан бошлаб, буюмларнитенг қисмларга қандай бўлишни ўлчашдан фойдаланиб, болаларга ўргатиш керак. Уч, беш, еттита тенг қисмга қандай бўлиш керак?
Жуда осон. Болаларга шартли. ўлчов билан ўлчашниўргатишда ўлчов буюмга (хусусий ҳолда қоғоз вара-ғига) уч марта ҳам, беш марта ҳам, етти марта ҳамжойлашиш ҳоллари бўлди, албатта. Болалар варақ-нинг узунлиги бўйича ўлчовни қўйиб борар эканлар,. ҳар гал ўлчов тугаган жойга қалам билан нуқта қўяди-лар, сўнгра шу нуқтадан ўлчовни яна қўядилар ва ҳ.к`Биз қоғоз варағини буклаб, шу букилган чизиқ бў-йича қирқиб, уч, беш ёки етти шунингдек, икки, тўрт^олти, саккиз ва ҳ.к. қисмга эга бўламиз.
Ҳар хил қисмларнинг катталикларини таққослашмуҳим. Болалар ушбу саволларга қизиқ-қизиқ жавоб-
лар беришади: «Сен нима дейсан, еттидан бир қисмкаттами ёки учдан бир қисмми?». Кўпинча бундай жа-воб беришади: «Албатта, еттидан бир катта». Биз бо-лаларга кўрсатадиган ва болаларнинг ўзлари крғоз ва-рақларини (бунда ҳамма варақлар тенг) учта, бештава еттита тенг қисмга бўлишга оид машғулотда биз бо-лалардан учдан бирни ва еттидан бирни кўрсатишни,қайси варақ катта эканини таққослаб айтишни сўрай-миз. Бунда фарқ анчагина бўлса ҳам, болалар бундахато қилмайдилар, улар учдан бир еттидан бирдавкатта эканини тўғри аниқлайдилар.Мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг олган би-лимлари ўйинларда ва ўйин-машқларда пухталанади^Масалан, «Қўғирчоқни кийинтир» >гйинида уларга қў-ғирчоқнинг баландлигини ўлчаш ва рангли қоғоздавунга мое узунликда кўйлак бичиш таклиф қилинади.Болаларга китобларни ямаш учун тайёрлаш топшири-ғини бериш мумкин. Улар қоғоз варағи ўлчовини оли-шади. Бола варақни ўлчайди ва қанча заготовка тай-ёрлаш мумкинлигини айтади, шундан кейин уларниқирқади.
Узини ўзи текшириш учун саволлар
1.«Катталик» тушунчасининг мазмуни.
2.Мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг катталик ҳақида-ги тушунчалар (узунлик, масса, юз, ҳажм) ни идрок килиш хусу-сиятлари.
3.Буюмларнинг ўлчамлари ҳақидаги тасаввурларнинг хусуси-ятлари: уч ўлчовли дифференциациялаш, буюмларнинг ўлчовларибўйича, транзитивлик (тўппа-тўғри) муносабатларини ўрнатиш.
4.Болаларнинг узунлик ва хажмни ўлчаш усуллари ва ўлчов- лар ҳақидаги билимларининг ўзига хослиги.
5. Болалар ўлчаш ҳаракатларининг хусусиятлари.
6.Ҳар хил ёшдаги гуруҳ болаларини буюмларнинг . ўлчамива катталик билан таништириш масаласи.
7.Мактабгача тарбия ёшидаги ҳар хил ёшдаги гуруҳлардабуюмларнинг ўлчами билан таништириш (машғулотлардан қисмлар«ўрсатиш).
8.Болаларни катталикни ўлчашга ўргатиш.
9.Ҳар хил ёшдаги гуруҳларда болаларни буюмларнинг ўлчам-лари билан таништириш учун дидактик ўйинлардан фойдаланиш.
10. Болалар боғчасида машғулотлар ўтказиш учун материалтанлашга қўйиладиган талаблар
http://hozir.org
Download 278.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling