Фаолият натижаларини ўрганиш техналогияси Режа
Download 39.5 Kb.
|
jalilova maruzaaaa
- Bu sahifa navigatsiya:
- Илмий фаолият
Фаолият натижаларини ўрганиш техналогияси Режа: Фаолият натижаларини ўрганиш методи тавсифи. Фаолият натижаларини ўрганиш методини қўллаш қоидалари. Метофора, таққослаш, аллегория. Жамиятимиз XXI асрга қадам қўйди. Янги аср, ўз навбатида зиммамизга муҳим вазифаларни қўймоқда. Бу эса мазкур асрнинг фаол иштирокчисидан жаҳон андозалари талаблари бўйича ахборот маълумотлари билан ишлаш йўналишидаги саводхонлигини ошириш муаммосини қўймоқда. Бугунги кунда ҳеч кимга сир эмаски, ҳар қандай ҳодиса ва жараённи ўрганиш ёки бошқаришга ижодий ёндашилмас экан кўзланган мақсадга эришишнинг оптимал вариантини ҳар доим ҳам танлай олиш кафолатланмайди. Бу эса инсон тафаккури махсули бўлган замонавий билимлар билан боғлиқдир. Илм-фаннинг ривожланиши инсоният илмий, ижодий фаолияти маҳсули бўлганлиги сабабли ҳам мазкур фаолият орқали кишилар илмий билимларни топади, ўзлаштиради, тизимлаштиради ва кейинги фаолиятда улардан фойдаланади. Ушбу жараёнларни ҳисобга олиб илмий билимларни шартли равишда қуйидагича тузилмага (ташкил этувчиларга) эга деб аташимиз мумкин: - билим соҳалари бўйича: табиий фанлар; ижтимоий-гуманитар фанлар; математика ва ҳ.к.; - илмий фаолият натижаси бўйича: реферат, аннотация, тезис, мақола ва ҳ.к. Маълумки, илмий фаолият билим олиш ва уларнинг таҳлили ҳамда синтези, ундан илмий ижодиётнинг кейинги босқичини такомиллаштиришида фойдаланиши каби жараёнларга йўналтирилган бўлади. Илмий фаолият тараққиёти қуйидаги омиллар орқали баҳоланади: илмий натижани қўлга киритишда тадқиқотчининг замонавий фан-техника ва таълим технологияларидан оғишмай фойдалана олишлик, яъни билим, кўникма ва малакага эгалиги; қўлга киритилган натижа (ишланма, метод, методология, технология, техника ва ҳ.к.)нинг янгилиги; илмий билимнинг ўзига хослиги, яъни замонавий фан–техника ва қолаверса жамият тараққиётига ҳисса қўшишининг қандай сифат даражасига эгалиги; олинган илмий билимнинг ноёблиги, олдинги мавжуд билимлардан мукаммалиги ва истеъмол учун фойдалана олиш мумкинлиги; илмий билимни эгаллаш жараёнини аниқ алгоритмик тизимга эга бўлишлиги ва режалаштирилган натижага эришишнинг кафолатланганлиги; қўлга киритилган илмий ишланмалар амалий фаолиятда фойдаланишга услубий тавсияларни ишлаб чиқа олишлиги; илмий натижаларнинг назарий ва амалий аҳамиятини ҳар қандай шароитда тадқиқотчининг тасаввур эта олишлиги ва шу кабi илмий билимлар тузилмаси қуйидаги кетма-кетликда бўлади: Download 39.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling