Фаолият натижаларини ўрганиш техналогияси Режа
Download 39.5 Kb.
|
jalilova maruzaaaa
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мустақил таълим
- Компьютерли дастур
- Компьютерда дастурлаш
Касб - ҳунар коллежи - ўрта махсус, касб - ҳунар ўқув юрти. Унга ЎзРда 1997 йил 29 августда қабул қилинган КТМД ва "Таълим тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, умумий таълим мактаблари (9-синф)ни тугатган ўқувчилар қабул қилинади. Бундай ўқув муассасаларида ўқиш муддати 3 йил
Касб-ҳунар коллежларида ўқув дастурлари олдинги ўқув босқичи-умумтаълим мактаблари ва кейинги поғонада турган олий ўқув юртининг ўқув дастурлари билан ўзаро мутоносибликда бўлиб, таълимнинг узлуксизлик ва изчиллик тамойилларига амал қилади. Касб-ҳунар коллежлари замонавий асбоб-ускуналар, ўқув-услубий қуроллар, кўргазмали воситалар, ахборот технологиялари ва компьютерлар билан жиҳозланади. Сертификат - лотинча "certificatus"-тасдиқланган. Сертификат-бирор далилни тасдиқловчи ҳужжат. Масалан, маълум курсни (циклни) битирганлиги (тинглаганлигини тасдиқловчи ҳужжат). Бу педагогик ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишини тасдиқловчи ҳужжат сифатида кўпроқ фойдаланилади. Мустақил таълим - олинган билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш, қўшимча маълумот ёки материални мустақил ўрганиш мақсадида ташкил этиладиган ўқув шакли. Инновацион таълим - бўлажак мутахассисни янгича шароитларда ишлашга тайёрловчи жараён бўлиб, у олдинги олган билимлари асосида таълимни такомиллаштиришга самарали янгича ёндашув қилишдан иборатдир. Компьютерли дастур - юнонча "programma"-эълон, кўрсатма. Дастур, бажариладиган иш ёки бирор фаолият режаси. Дастур, бирор масалани ечишда компьютер бажариши лозим бўлган амалларнинг изчил тартиби. Компьютерда дастурлаш - компьютер учун дастур тузиш жараёни; компьютер дастурлари, дастурлар тузиш усуллари, уларни текшириш ва мукаммаллаштириш ҳақидаги фан. Download 39.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling