Фаолият натижаларини ўрганиш техналогияси Режа
Билимлар соҳаси бўйича: табиий фанлар; ижтимоий-гуманитар фанлар; математика ва ҳ.к.; 2
Download 39.5 Kb.
|
jalilova maruzaaaa
1.Билимлар соҳаси бўйича: табиий фанлар; ижтимоий-гуманитар фанлар; математика ва ҳ.к.;
2.Илмий фаолият натижаси бўйича: реферат; аннотация, тезис; мақола ва ҳ.к магистрлик ёки номзодлик диссертацияларини тайёрлашнинг дастлабки босқичидаёқ ИТИ нинг кўринишлари, турлари, кўлами ва методологикасосларига эътиборни қаратиш лозим ҳамда улар таркибларига эътибор берилса ижодий фаолиятнинг оптимал варианти кафолатланади; ИТИ нинг режасини алгоритмик тизим кўринишида ифодалаб олишга ҳаракат қилинг. Шундагшина ижодий фаолиятда тизимлилик, изчилллик ва узвийлик тамойиллларига амал қилишлик таъминланади. Тадқиқотчининг ижодий фаолияти унинг ўз илмий салоҳиятини мунтазам ошириб бориши муаммолари билан боғлиқ бўлган илмий-тадқиқотдир. Ўз касбининг устаси- ижодкор педагоглар (тадқиқотчи)ларнинг амалий фаолиятларини ўрганиш, таҳлил қилиш натижалари ва бу борада ҳосил бўлган хулосаларга асосланадиган бўлсак, шахсий ижодий фаолиятни қуйидаги кетма-кетликда ифодалаш мумкин: - илмий-назарий, илмий-услубий адабиётлар билан танишганлик даражаси, педагогик маҳорати, имкониятлари, янги ахборот технологиялар, янги педагогик технологиялар, инновацион таълим кабилар билан танишлик даражаси ва ўз шахсий ижодий хислатларини ташхис қила билиш; - ўз ижодий фаолиятида қийинчилик ва муаммолар келганда уларни енгиб ўтиш билим, кўникма ва малакаларга эгалиги ҳамда ўз ижодий фаолиятини ривожлантиришга йўналиш ва услубларни топа билиш; - ўз интеллектуал салоҳиятини ўстиришнинг замонавий усул ва воситаларини эгаллаганлиги, киши интеллектуал салоҳияти алифболари билан танишлиги; - ўз шахсий ижодий фаолият режаси ва дастурини ўзи мустақил туза олиши ҳамда булар асосида ўз умумпедагогик маҳоратини такомиллаштира олиши; - ўз ижодий фаолиятини назорат қила билиш ва керакли тузатишлар кирита олиш қобилияти шаклланганлиги; - мустақил ижодий фаолият натижаларини умумлаштириш, уларни ижодий фаолиятнинг мақсад ва вазифалари билан таққослаш, истиқболли йўналишларни белгилаш ҳамда шу асосда илмий тадқиқот ишининг истиқболли режасини тузиш. Бу қайд этилган кетма-кетлик тадқиқотчидан тадқиқотларнинг долзарб муаммоларини, шу соҳадаги янгиликларни, ислоҳий тадбирларни ва булар асосида пайдо бўладиган янги вазифаларни кўндаланг қўяди ва ундан мунтазам равишда изланиш, ижодкорликни талаб этади.Умумпедагогик қобилиятларни мавжудлигини текширишда қуйидаги қобилият қирраларига аҳамият бериш лозим: дидактик қобилият; академик қобилият; нутқий малакалар; ташкилотчилик қобилиятлари; бошқа тадқиқотчилар фаолиятини таҳлил қила билиш қобилияти; истиқболни кўра билиш қобилияти (педагогик тасаввур, прогноз); диққатни тақсимлай олиш қобилияти; ўз ижоди натижаларини педагогик фаолиятда жорий қилишдаги педагогик самарадорликларни аниқлаш мезонларидан самарали фойдаланиш қобилияти ва шу кабилар. Тадқиқотчидаги умумпедагогик қобилиятлар, уларнинг шахсий ижодий фаолиятини ривожлантиришдаги асосий пойдевордир. Тадқиқотчи шахсий ижодий фаолияти бевосита унинг шахсий ижодий режаси билан боғлиқ бўлиб, у қуйидаги манбаларга таянади: -илмий-назарий, илмий-услубий, педагогик, психологик, бошқа услубий манба ва адабиётларга; -илғор педагогик тажрибалар, айниқса инновацион таълим натижаларига; - мавзуга тааллуқли илмий- тадқиқот ишлари натижалари ва уларнинг таълимни ривожлантириш, такомиллаштиришдаги педагогик самараларига; -ахборот ва ахборот технологиялари, шунингдек "Интернет" хизматидан фойдаланиб, таълимни технология-лаштиришга; - мавзуга мос халқаро ва республика миқёсидаги илмий - амалий конференцияларда кўтарилаётган долзарб муаммолар ечимларига; - мавзуга мос давра суҳбати, илмий - услубий семинарлар фаолиятларига ва шу кабилар. Маълумки, ижод ёки ижодкорлик мураккаб руҳий жараён бўлиб, бу тадқиқотчи ижодий қобилиятларининг асосий категориялари бўлиб ҳисобланади, чунки булар тадқиқотчининг фикрлаши, дунёқараши, мустақил ва эркин фаолият кўрсатиши, хотираси, диққат, илмий тафаккури ва иродаси билан чамбарчас боғлангандир. Шахсий ижодий фаолият ҳам инсон камолотида, айниқса унинг интеллектуал салоҳиятини белгилашда асосий кўрсаткичлардан бири бўлади, чунки инсоннинг етуклиги унинг ўзига, бошқа инсонларга ва манбаларга бўлган оқилона ижодий муносабатларида намоён бўлади. Тадқиқотчи интеллектуал салоҳияти ривожланишида, унинг шахсий ижодий фаолият асосий кўрсаткичлардан бири эканлигига ҳақидаги хулосани чиқаришга изланишларимиз натижалари асос бўлди. Маълумки, интеллектуал салоҳият илм - фаннинг дастлабки кўрсаткичларидан бошланиб, то ҳозиргача бўлган даврда шаклланиб, такомиллашиб ва ривожланиб келади.Энди қуйида улар тўғрисидаги қисқача маълумотларни келтирамиз: Ёзув - муайян бир тилда қабул этилган ва кишилар ўртасидаги мулоқотга хизмат қиладиган ёзма белгилар ёки тасвирлар тизими. Ёзув - кишилик жамияти маданий тараққиётининг том маънодаги ибтидоси, башариятнинг узоқ ва мураккаб тадрижий такомили жараёнидаги омилларнинг энг асосийларидан биридир. Китоб - ахборотларни, ғоя, образ ва билимларни сақлаш ҳамда тарқатиш, ижтимоий- сиёсий, илмий эстетик қарашларни шакллантириш воситаси; билимларни тарғиботи ва тарбия қуроли; бадиий ва илмий асар ҳамда ижтимоий адабиёт. Download 39.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling