Фаолият натижаларини ўрганиш техналогияси Режа
Таълим - бу илм-фан асосларини, назарий билимларни ўрганиш орқали ўзлаштиришдир. Тарбия -
Download 39.5 Kb.
|
jalilova maruzaaaa
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мактабгача таълим
- Бошланғич таълим
- Ўрта умумий таълим
- Аттестат
- Академик лицей
Таълим - бу илм-фан асосларини, назарий билимларни ўрганиш орқали ўзлаштиришдир.
Тарбия - бу ўқитувчининг таълим олувчиларда, касб- ҳуннарни (санъатни) эгаллаш учун, муайян маънавий меъёрларини ва амалий билимларини ишлаб чиқишга қаратилган фаолиятдир. Мактабгача таълим - миллий педагогик кадрлар тайёрлашнинг бошланғич шакли. Мактабгача таълимнинг вазифаси болани соғлом, ҳар томонлама камол топиб шаклланишини таъминлаш, улардаги ўқишга интилиш ҳиссини уйғотиш ва уни мунтазам таълим олишга тайёрлашдан iborat. Бошланғич таълим - умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи. ЎзРда бошланғич таълим 1-4 синфларда болаларга илк таълим бериш, уларни маънавий камол топтиришнинг бошланиш даври ҳисобланади. У 1-4 синфларни ўз ичига олади ва ўқиш 6-7 ёшдан бошланади. Бошланғич таълим умумий ўрта таълим олиш учун зарур бўлган саводхонлик, билим ва кўникма асосларини шакллантиришга қаратилган бошланғич таълим синфлари учун ўқув режаси ва дастурлари мавжуд. . Ўрта умумий таълим – умумий ўрта таълимнинг кейинги босқичи. Ўзбекистон Республикасида ўрта умумий таълим 5-9 –синфларни ташкил этиб, ундан ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари ва академ лицейларга ўқувчилар тавсиялар оладилар. Аттестат - лотинча "аfttestoer" сўзидан олинган бўлиб, «гувоҳлик бераман"- деган маънони билдиради ва ходимнинг малакасини, ўқитувчиларнинг билим даражасини белгиловчи ҳужжат. Гимназия - Ўзбекистон ва айрим хорижий мамлакатларда умумий ўрта таълим ўқув юрти. Гимназиялар муайян фан бўйича ихтисослаштирилган бўлиб, шу фандан чуқурлаштирилган таълим беради. Академик лицей - ўрта махсус ўқув юрти. Унга ЎзРда 1997 йил 29- августда қабул қилинган "Таълим тўғрисида"ги Қонун ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури"га мувофиқ умумий ўрта таълим мактаблари (9-синф)ни тугатган ўқувчилар қабул қилинади. Таълим муддати 3 йил бўлиб, унда ўрта махсус маълумот беради. Ўқувчиларнинг интеллектуал қобилиятини жадал ўстиришни, уларнинг чуқур, табақалаштирилган ва касб - ҳунарга йўналтирилган билим олишларини таъминлайди. Академик лицейларда ўқувчилар ўзлари танлаб олган таълим йўналиши (гуманитар, техника, аграр ва бошқалар) бўйича билим савияларини ошириш ҳамда фанларни чуқур ўрганишга қаратилган махсус билим олиш имкониятига эга бўладилар. Download 39.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling