Таълим жараёнида инновацион технологиялардан фойдаланиш д.Қ. Абдиева Қмии катта ўқитувчиси
Download 42 Kb.
|
1 2
Bog'liqД. Абдиева
- Bu sahifa navigatsiya:
- Инновацион фаолият
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ Д.Қ.Абдиева ҚМИИ катта ўқитувчиси Маълумки, ҳозирги кунда мамлакатимизда ўқув-тарбиявий жараёнини модернизациялаш, мутахассилар тайёрлаш тизими сифат ва миқдор даражасини оширишда ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш, уларни соҳага оид замонавий касбий билим, малака ва кўникмалар билан қуроллантириш, илмий-техник инновациялардан мустақил равишда, ижодий фойдаланиш ҳамда истиқболли вазифаларни ҳал қила олиш кўникмаларини ривожлантириш муҳим вазифалардан саналади. Ҳозирги кунда мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялаш, ўсиб келаётган ёшларга замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда, таълим бериш борасида ижобий натижаларга эришиб келмоқда. Таълим тизими олдида турган муҳим вазифаларни ҳал этиш бевосита ўқитувчи фаолиятига боғлиқдир. Ўқитувчининг асосий вазифаларидан бири ёшларнинг мустақил фикр юритиш кўникмаларини ҳосил қилишдан иборатдир. Уларда тафаккур қирраларини шакллантириш ва ривожлантириш энг муҳим таълимий тарбиявий иш бўлиб ҳисобланади. Ўқитувчи ўқувчини фаоллаштирадиган, ўзи ва ўрганувчи учун қулай бўлган йўлларни, усул ва услубларни, ўқитиш шакллари, метод ва воситаларни излайди, уларни такомиллаштиради. Шу боисдан ҳам «педагогик технология», «дидактик технология», «таълим технологияси» атамалари қаторидан «инновация», «инновацион фаолият», «педагогик инновациялар», «таълимда инновацион жараёнларни бошқариш» атамаси ҳам мустаҳкам ўрин олмоқда. Инновация инглизча сўз бўлиб – янгилик киритиш, янгилик маъносини билдиради. Инновацион деганда – муайян ижтимоий бирликка, ташкилот, аҳоли, жамият, гуруҳга янги нисбатан турғун унсурларни киритиб борувчи мақсадга мувофиқ ўзгаришлар тушунилади. Бу ишни амалга оширишга – инновацион фаолият дейилади. Инновацион фаолият- узлуксиз равишда янгиликлар асосида ишлаш бўлиб, у узоқ вақт давомида шаклланади ва такомиллашиб боради. Ўқитувчи инновацион фаолияти хусусиятларини ўрганиб чиққан педагог олимлар фикрига таянган ҳолда, қуйидагиларни инновацион фаолиятнинг асосий белгилари деб хисоблаш мумкин: - ижодий фаолият фалсафасини эгаллашга интилиш; - педагогик тадқиқот методларини эгаллаш; - муаллифлик концепцияларини яратиш қобилияти; - тажриба-синов ишларини режалаштириш ва амалга ошира олиш; - ўзидан бошқа тадқиқотчи-педагоглар тажрибаларини қўллай олиш; - ҳамкасблар билан хамкорлик; - фикр алмашиш ва методик ёрдам кўрсата олишлик; - зиддиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш; - янгиликларни излаб топиш ва уларни ўз шароитига мослаштириб бориш; Янгилик киритиш – маълум бир мақсадга мувофиқ йўналтирилган янгилик яратиш, кенг ёйиш ва фойдаланиш жараёни мажмуи, унинг мақсади инсонларнинг эҳтиёжи ва интилишларини янги воситалар билан қондиришга айтилади. Янгилик киритиш ҳам ички мантиқ, ҳам вақтга нисбатан қонуний ривожланган ва унинг атроф-муҳитга ўзаро таъсирини ифодалайдиган динамик тизимдир. Педагогик инновацияда «Янги» тушунчаси марказий ўрин тутади. Педагогикада хусусий, шартли, маҳаллий ва субъектив янгиликлар бор. Хусусий янгилик – жорий замонавийлаштиришда муайян тизимга янгиликлар киритиш. Шартли янгилик – мураккаб ва прогрессив (шиддатли) янгиликларни киритиш. Маҳаллий янгилик – аниқ объектда янгиликдан фойдаланиш. Субъектив янгилик – маълум объект учун объектнинг ўзи танлаши ва фойдаланиш. Илмий йўналишларда янгилик – бу восита, янги метод, методика, технология ва бошқалар. Педагогикада янгиликка – ўқитиш ва тарбия беришда аввал маълум бўлмаган ва аввал қайд қилинмаган ҳолат, натижа, ривожланиб борувчи назария ва амалиётга элтувчи тизим сифатида кўриш мумкин. Педагогик инновацияни учта блокка ажратиш мумкин: Download 42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling