Илмий тадқиқот манба ва маълумотларини таҳлил қилиш асослари Мақсадли режа: Муамоли таҳлил
Download 25.88 Kb.
|
6-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муаммоли таҳлил
- Бир тизимли таҳлил.
6-amaliy: Илмий тадқиқот манба ва маълумотларини таҳлил қилиш асослари Мақсадли режа: 1. Муамоли таҳлил Барча илмий тадқиқот ишларини таҳлил қилишсиз билан амалга ошириш мумкин эмас. Илмий тадқиқот ишларида тадқиқот мавзусини моҳиятига кура таҳлил қилиш методлари танланади. Илмий тадқиқот ишларида муммоли таҳлилдан ҳам фойдаланилади. Муаммоли таҳлил «муаммо» тушунчасига асосланади. Ижтимоий муаммо деганда муайян ижтимоий ҳаракатларнинг етилган зарурати билан уларни амалга ошириш шарт-шароитлари ўртасида зиддиятнинг мавжуд бўлиши ва ифодаланиши тушунилади.Муаммоли таҳлил у ёки бошқа муаммонинг моҳияти, ўзига хос хусусиятларини ва уни ҳал қилиш йўлларини идрок этишни назарда тутади.Бунда тадқиқотда муаммо кўпинча ноаниқ, ниқобланган шаклда, сюжетнинг кўп хиллилиги ичида яширин ҳолда мавжуд бўлади. Муаммоли таҳлил технологияси тадқиқот иштирокчиларини унумли фаолияти босқичларининг қуйидагича изчиллигини назарда тутади: қондирилмаган ижтимоий эҳтиёж сифатидаги муаммонинг шакллантирилиши; муаммонинг макон-замонда қайд қилиниши – унинг макон ва замондаги чегараларининг белгиланиши; муаммо тури, туси, унинг тизим (тузилма, функциялар ва шу кабилар)га оид тавсифномаларининг аниқланиши; муаммонинг ривожланиш қонуниятлари ва оқибатларининг аниқланиши; муаммонинг принципиал ҳал қилинувчанлиги ташхиси; муаммони ҳал этиш учун зарур ресурсларнинг белгиланиши; муаммони ҳал этишнинг ташкилий-бошқарувчилик технологияларининг ишлаб чиқилиши; муаммо ечими. Бир тизимли таҳлил. Бир тизимли таҳлилни таҳлилнинг энг оммавий турларига киритиш лозим. У объектнинг бир тизимли яхлитлиги қонуниятларига, тузилма таркибий қисмлари ва улар функцияларининг ўзаро бир-бирига боғлиқлигига асосланади. Таҳлил вектори – тузилмадан функцияга томон ёки аксинча йўналишга қараб тегишлича бир тизимли таҳлилнинг икки турини: дескриптив ва конструктив турларини ажратиб кўрсатади. Дескриптив таҳлилнинг асосий мақсади – тадқиқот буйича тузилма берилган тизимнинг қандай иш юритишини аниқлашдан иборат. Конструктив таҳлил тадқиқот буйича берилган мақсадлар учун тизим тузилмаси функцияларининг танлаб олинишини назарда тутади. Таҳлилнинг ҳар иккала тури кўпинча бир-бирини тўлдириб туради. Download 25.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling