Илмий тадқиқот манба ва маълумотларини таҳлил қилиш асослари Мақсадли режа: Муамоли таҳлил


Download 25.88 Kb.
bet2/4
Sana12.03.2023
Hajmi25.88 Kb.
#1263169
1   2   3   4
Bog'liq
6-mavzu

Сабаб-оқибатли таҳлил сабаблиликка асосланади. «Сабаб» ва «оқибат» унинг асосий тушунчалари бўлиб, улар ҳодисалар ўртасидаги алоқани ифодалайди. Гап шундаки, иккита ҳодисанинг ўзаро баҳамжиҳат ҳаракати жараёнида муайян шарт-шароитлар мавжуд бўлганида бир ҳодиса (сабаб) бошқа ҳодиса, воқеа, жараён (оқибат)ни ҳосил қилади, яратади.
Сабаб-оқибатли таҳлил бир неча қадамларни ўз ичига олади:

  • объект ва тадқиқот предметининг ифодаси;

  • айрим асосий ҳодисаларнинг объект ва тадқиқот предметини изоҳловчи эҳтимол тутилган сабаб ва эҳтимол тутилган оқибат сифатида белгиланиши;

  • сабаб-оқибатли алоқа мавжудлигининг белгиланиши, сабаб ва оқибатнинг аниқланиши;

  • сабаб-оқибатли алоқа типининг белгиланиши, унинг туси аниқланиши;

  • сабаб-оқибатли занжир тузилмасида ушбу сабаб-оқибатли алоқа ўрнининг аниқланиши;

  • ўрганилаётган ҳодисалар ва жараёнларнинг сабаблилик билан изоҳланиши.

2. Прагматик таҳлил
Прагматик таҳлил у ёки бошқа объект, жараён, ҳодиса хусусида ундан амалий ҳаётда янада самаралироқ фойдаланиш нуқтаи назаридан мушоҳада юритишни назарда тутади.
Самарадорлик, натижавийлик ва баҳолаш прагматик таҳлилнинг асосий тушунчаларидир.
Самарадорлик - минимал вақтда ва минимал ресурслар билан юксак натижага эришишдир.
Натижавийлик – қўйилган мақсадга эришиш қобилияти.
Баҳолаш – бирор-бир ҳодисани самарадорлик ва натижавийлик нуқтаи назаридан тавсифлайдиган катталик.
Прагматик таҳлил қуйидаги ҳаракатларнинг изчил мажмуидан иборат:

  • объект ёки жараён ҳақида унинг функциялари нуқтаи назаридан мушоҳада юритиш;

  • тизимнинг натижавийлигини белгилаш;

  • тизимга нисбатан талабларни қондирмаётган функцияларни аниқлаш; унинг фаолият юритиши самарадорлигини таҳлил этиш;

  • тизимнинг тузилмавий таҳлили, унинг тузилмавий муаммолари ва самарасизлик сабабларини аниқлаш;

  • тизим имкониятлари, унинг салоҳияти, фойдаланилмаган захираларни ўрганиш;

  • тизим самарадорлигини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.




Download 25.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling