Илмий тадқиқот манба ва маълумотларини таҳлил қилиш асослари Мақсадли режа: Муамоли таҳлил


Download 25.88 Kb.
bet3/4
Sana12.03.2023
Hajmi25.88 Kb.
#1263169
1   2   3   4
Bog'liq
6-mavzu

Башоратли таҳлил. Башоратли таҳлилни башоратли фаолият – башоратларини ишлаб чиқиш фаолиятидан фарқлаш керак.
“Башорат” тушунчаси келажак ҳақидаги билимлар, информация, ахборот, маълумотларни англатиши сабабли башоратли таҳлил келажак моделларининг ишлаб чиқилишини эмас, балки уларнинг ва келажакка эришиш йулларининг қулланилишини назарда тутади.
Башоратли таҳлил ўз моҳиятига кўра башоратли диагностика, таҳлил этилаётган ҳодиса ёки жараённинг келгусидаги ҳодиса ёки жараёнга мувофиқ бўлиши даражасини аниқлашдан иборат бўлади. Унинг мақсади вазиятнинг келгусидаги ривожи юзасидан башоратларни шакллантиришдир.
Башоратли таҳлил таҳлилнинг норматив ва изланадиган икки турини ўз ичига олади:
Норматив башоратли таҳлил тизимнинг келгусидаги ҳолати берилади ган ва унга эришиш усуллари белгиланган ҳолда, изланадиган таҳлил эса – келгусидаги вазиятни трендли моделларни куриш орқали аниқлашда ўткази лади.
Тавсия қилинадиган таҳлил тадқиқот қатнашувчиларининг муайян вазиятдаги феъл-атворига нисбатан тавсиялар ишлаб чиқилишига қаратилади.Тавсия қилинадиган таҳлил прагматик таҳлилдан шуниси билан фарқланадики, у муайян вазиятдаги феъл-атворнинг вариантлари ишлаб чиқилишини назарда тутади.
Дастурий-мақсадли таҳлил муайян мақсадга эришишга доир дастурнинг ишлаб чиқилиши юзасидан тавсия қилинадиган таҳлилнинг янада ривожлантирилишини англатади. Ушбу таҳлил келажакка эришишнинг батафсил модели ишлаб чиқилишига қаратилади.
3. Вазиятли таҳлил
Вазиятли таҳлил - вазият, унинг тузилмаси, омиллари, ривожланиш тенденциялари ва шу кабиларни белгилайдиган усуллар ва услублар мажмуига асосланади.
Таҳлилнинг ушбу тури бир мунча кўп моҳиятли категория - «вазият»га асосланади.
Ҳодисали ёндашувда вазият муаммо яхлитлиги билан боғлиқ бўлган қандайдир мажмуа сифатида кўриб чиқилади. Ташқи шаклига кўра бу қандайдир ҳодисалар занжири ёки ҳодисалар доираси, ҳодисалар боғлами ва шу кабилар бўлиши мумкин. Ҳодисалар назарияси вазиятнинг ушбу тушунчасини идрок этиш учун назарий асос бўлади.
Агар вазият фаолият шарт-шароитлари нуқтаи назаридан кўриб чиқиладиган бўлса, унда бу муаммонинг амал қилишини белгиловчи шарт-шароитлар мажмуи ҳисобланади.
Омилли ёндашув нуқтаи назаридан олганда вазият муаммо зиддиятини ҳал қилишга ёрдам берадиган ёки унга тўсқинлик қиладиган турли хилдаги омилларнинг мураккаб ўзаро баҳамжиҳат ҳаракатидан иборат бўлади. Бу ерда омиллар ва омилли таҳлил назарияси методологик негиз ҳисобланади.
“Вазият” категорияси турлича тушунилишига қарамай вазиятлар турларини таснифий белгиларига кўра ажратишга асос бўладиган умумий ҳолатни ажратиб кўрсатиш мумкин.
Вазиятли таҳлил учун 1-жадвалда келтирилган вазиятлар таснифидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
1-жадвал


Download 25.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling